Ўзбекистонда YouTube монетизация хизмати ёқилиши ЯИМни кўпайтириши мумкин — таҳлил

11:04 · 31.05.2025

Савдо уруши глобал компанияларга 34 млрд доллар зарар келтирди

10:32 · 31.05.2025

Ўзбекистонда кибержиноятчилар фуқаролардан 603 млрд сўм ўғирлади

16:33 · 30.05.2025

Ҳайдовчиларга енгиллик, Хитойга визасиз режим ва «Фаол ҳаётга қадам» дастури — 1 июндан нималар ўзгаради?

10:27 · 30.05.2025

Электрон солиқ ҳужжатларини Face-ID ёрдамида ҳам тасдиқлаш мумкин бўлади

11:25 · 29.05.2025

1 июлдан ногиронлик пенсиялари ҳам проактив шаклда тайинланади

10:51 · 29.05.2025

Иш вақтидан ташқари иш учун 1,5 баравар миқдорида ҳақ тўлаш таклиф қилинмоқда

12:34 · 28.05.2025

Россияда ҳам битта фуқарога ажратиладиган банк карталари сони чекланмоқда

12:04 · 28.05.2025

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2,2 млрд долларга кўпайди

11:22 · 28.05.2025

«Ўзбекистон Марказий банкининг мустақиллиги маълум даражада чекланган» — S&P Global Ratings

10:43 · 28.05.2025

Мажбурий рақамли маркировкалаш тизими янада самарали бўлиши кутилмоқда

14:29 · 27.05.2025

Stripe ва ака-ука Коллисонлар: Онлайн тўловлар инқилобининг пешқадамлари

11:09 · 27.05.2025

Ўзбекистон апрелда электромобиллар импортини оширди

10:34 · 27.05.2025

Ўзбекистонда ЯТТларга ҳам заргарлик буюмлари савдосига рухсат берилади

14:09 · 26.05.2025

Ўзбекистон апрелда 1,91 млрд долларлик олтин экспорт қилди

10:55 · 26.05.2025

payme оммавий оферта шартларини янгилади

16:00 · 25.05.2025

Ўзбекистоннинг кредит рейтингидаги прогнози «ижобий» даражага яхшилади

14:14 · 25.05.2025

payme махфийлик сиёсатини янгилади

12:00 · 25.05.2025

Ҳайдовчиларга енгиллик, Хитойга визасиз режим ва «Фаол ҳаётга қадам» дастури — 1 июндан нималар ўзгаради?

Kommers июнь ойидан кучга кирадиган қонунчиликдаги ўзгаришлар тўғрисида маълумот беради.

Ҳайдовчиларга енгиллик, Хитойга визасиз режим ва «Фаол ҳаётга қадам» дастури — 1 июндан нималар ўзгаради?

Камбағал оилалар қўллаб-қувватланади

2025 йил 1 июндан бошлаб “қизил” тоифага киритилган оилаларнинг “аъло” баҳоларга ўқийдиган талаба қизларига Талабаларни рағбатлантириш жамғармаси ҳисобидан базавий стипендиянинг икки баравари миқдоридаги махсус стипендия тўланади. Бу ҳақда президентнинг “Камбағал оилаларни давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги фармонида келтириб ўтилган.

Фармонга кўра, 2025 йил 1 июндан бошлаб:

  • қонунчилик ҳужжатларида Ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган оилалар учун белгиланган ижтимоий хизматлар, ёрдамлар ва имтиёзлар Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга ҳам татбиқ этилади, 2026 йил 1 январдан бошлаб эса фақат Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга кўрсатилади;
  • давлат хизматларидан фойдаланиш учун божлар, йиғимлар ва бошқа тўловларни тўлашда “сариқ” тоифага киритилган оилаларга 50 фоиз, “қизил” тоифага киритилган оилаларга эса 75 фоиз миқдорида чегирмалар қўлланади.
  • камбағал оилалар “қизил” ёки “сариқ” тоифадан “яшил” тоифага ўтганда улар учун қонунчиликда назарда тутилган давлат ижтимоий қўллаб-қувватлаш чоралари кейинги ўн икки ой муддатга сақлаб қолинади;
  • “қизил” тоифага киритилган оилаларга пассив даромад келтирувчи қўллаб-қувватлаш чоралари тақдим этилади.

Ҳайдовчилар учун енгилликлар

Ўзбекистон президенти топшириғи билан, ҳайдовчиларга енгиллик яратишга қаратилган ҳукумат қарори қабул қилинганди. Қарорда келтирилган айрим ўзгаришлар 2025 йил 1 июндан ишга тушади.

Жумладан, 2025 йил 1 июндан бошлаб йўл чизиқларини босиб қоидабузарлик содир этиш ҳолатларини автоматлаштирилган фото-видео қайд этиш мосламалари орқали қайд этишга йўл қўйилмайди. Тўхташ чизиғи – “стоп-линия” бундан мустасно.

Ҳайдовчи чизиқни босиб олса, бу қоидабузарлик фоторадар ёки видеокамера орқали қайд этилмайди, демак, автоматик равишда жарима ёзилмайди. Лекин ЙПХ ходими томонидан аниқланганда, қоидабузарлик ўрнатилган тартибда расмийлаштирилади.

Шунингдек, 2025 йил 1 июндан бошлаб, шаҳарларда автомобил йўлларини таъмирлаш ёки йўл чизиқларини чизиш билан боғлиқ ишларни соат 7:00 дан 21:00 га қадар амалга оширишга йўл қўйилмайди. Дам олиш кунлари, шунингдек, кечиктириб бўлмайдиган алоҳида ҳолатлар бундан мустасно.

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлиги ошади

2025 йил 8 май куни президентнинг “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигини таъминлаш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармон қабул қилинганди.

Ҳужжатга кўра, 2025 йил 1 июндан бошлаб I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган тадбиркорлик субъектларига 50 млн сўмгача субсидия ажратилиши белгиланди. Бунда:

  • субсидия сурдотаржимон, психолог ва ҳамроҳлик хизматини ташкил қилиш харажатларини қоплаш учун ажратилади;
  • жисмоний шахсларга ҳамроҳлик хизматини ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида кўрсатишга рухсат берилади.

Бундан ташқари, 2025 йил 1 июндан бошлаб “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизимида меҳнатга лаёқатли ногиронлиги бўлган шахсларнинг электрон реестри юритилади, унда ногиронлиги бўлган шахсларнинг маълумоти ва меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотлар шакллантирилади.

Электрон реестр маълумотлари масъул давлат органларининг электрон дастурлари асосида реал вақт режимида шакллантирилади. “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари электрон реестрга киритилган шахсларнинг бандлик ҳолатини мониторинг қилади.

Хитойга визасиз борса бўлади

Ўзбекистон ва Хитой ўртасида ўзаро визадан озод қилиш тўғрисидаги ҳукуматлараро Битим (Ченду, 2024 йил 1 декабр) 2025 йил 1 июндан эътиборан кучга киради.

Битим Ўзбекистон ва Хитой фуқароларининг икки давлат ҳудудига ўзаро визасиз сафарларига доир масалаларни тартибга солади.

Битимга мувофиқ, Ўзбекистон ва Хитой давлатлари фуқаролари икки давлат ҳудудларига кириш, ундан чиқиш ёки транзит қилиш учун ҳар бир алоҳида бўлиш муддати 30 кундан ошмайдиган муддатда ва ҳар қандай 180 кунлик давр ичида жами 90 кундан ортиқ бўлмаган муддатда виза талабларидан озод қилинади.

Бунда икки давлат фуқаролари давлатлари ҳудудига ҳар бир кириш ва бўлиш муддати 30 кундан ошмаслиги лозим. Агар фуқаролар 30 кундан ортиқ қолишлари керак бўлса, улар кириш визасини олдиндан олишлари лозим.

Визасиз режим меҳнат фаолияти, ўқиш ва медиа фаолияти билан шуғулланиш, шунингдек, бошқа Томон ваколатли органларининг олдиндан розилигини талаб қиладиган бошқа турдаги фаолият билан шуғулланишга нисбатан татбиқ этилмайди.

Кўрсатилган битим Хитойнинг Гонконг ва Макао махсус маъмурий ҳудудларига ташриф буюришга нисбатан амал қилмайди.

Фаол ҳаётга қадам” дастури жорий этилади

Президентнинг тегишли қарорига кўра, 2025 йил 1 июндан ўзгалар парваришига муҳтож вояга етган шахсларни қўллаб-қувватлашга қаратилган “Фаол ҳаётга қадам” дастури жорий этилади.

Дастур доирасида қуйидаги 5 турдаги янги ижтимоий хизматлар кўрсатилиши йўлга қўйилади:

  • уй шароитида ижтимоий-маиший ёрдам кўрсатиш хизмати;
  • уй шароитида қараб туриш хизмати;
  • тиббий-ижтимоий реабилитация хизмати;
  • кундузги қатнов асосида қараб туриш хизмати;
  • шахсий ёрдамчи хизмати.

Дастур доирасидаги ижтимоий хизматлардан фойдаланиш харажатларининг бир қисми ваучер асосида қоплаб берилади.

Ваучер қиймати Ҳукумат томонидан белгиланган миқдорда субсидия шаклида тўланади.

Ваучер бериш ва унинг қийматини тўлаш “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизимидаги “Оила ҳамкори” платформаси орқали амалга оширилади.

Халқаро фан олимпиадалари ғолибларига катта мукофот берилади

2025 йил 1 июндан нуфузли халқаро фан олимпиадалари ғолиб ва совриндорларига тўланадиган бир марталик пул мукофотининг амалдаги миқдори 5 бараварга оширилади. Бу ҳақда «Ўзбекистон Республикаси президентининг ёшлар билан очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонида белгиланган.

Бугунги кунда энг нуфузли олимпиадада 1-ўринни олган ўқувчига БҲМнинг 500 баробари (187,5 млн сўм), халқаро олимпиада ғолибига БҲМнинг 150 баробари (56,25 млн сўм), минтақавий олимпиада ғолибига эса БҲМнинг 12 баробари (4,5 млн сўм) миқдорида пул мукофоти берилади.

Эндиликда энг нуфузли олимпиадаларда (масалан, IMO – математика, IBO – биология, IChO – кимё, IPhO – физика, IOI – информатика) ғолиб ва совриндор бўлган ўқувчиларга қуйидагича мукофот пуллари берилади:

  • 1-ўрин: 937 млн 500 минг сўм (2500 баравар);
  • 2-ўрин: 562 млн 500 минг сўм (1500 баравар);
  • 3-ўрин: 375 млн сўм (1000 баравар).

Шунингдек, нуфузли халқаро рейтинг ташкилотларининг юқори 100 талик рўйхатига киритилган хорижий олий таълим ташкилотларида илмий даража (PhD ва унга тенглаштирилган бошқа илмий даража) олган 35 ёшгача бўлган мутахассисларга уй-жой сотиб олиш учун уй-жой жойлашган ҳудуддан келиб чиқиб, ўн йил муддатга БҲМ 2150 бараваригача миқдорда фоизсиз ссуда ажратилади.

1 июлдан ЯТТларга ўз хонадонида мебелсозлик билан шуғулланиш ҳуқуқи берилади

Президент қарори билан 2025−2028 йилларда мебель ва ёғочсозлик саноатини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланди.

Қарорга мувофиқ мебель ва ёғочсозлик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 30%га оширилиши белгиланмоқда.

Шунингдек, экспорт ҳажми $100 млнга етказилиб, соҳанинг 50 минг нафар ишсиз фуқарони даромадли меҳнат билан таъминлаши режалаштирилган.

2025 йил 1 июлдан бошлаб ЯТТлар (якка тартибдаги тадбиркорлар) ўз хонадонида мебель тайёрлаш билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлади.

Фуқароларга меҳмонхоналарда паспортсиз MyID тизими орқали идентификациядан ўтишга рухсат берилади

Туризм соҳасига оид барча давлат электрон тизим ва платформалари Миллий туризм ягона платформаси доирасида ишлаб чиқилади.

Бунда платформа орқали жойлаштириш воситаларини онлайн банд қилган Ўзбекистон фуқароларига шахсни тасдиқловчи ҳужжатсиз MyID тизими орқали идентификациядан ўтишга рухсат берилади.

Платформага уланган жойлаштириш воситаларининг шахсий кабинетида меҳмонни QR-код ёки юз орқали идентификация қилиш имконияти яратилади. 1-центабргача платформа орқали ахборот алмашинуви йўлга қўйилиши лозим бўлган вазирлик ва идораларнинг рўйхати тасдиқланиши керак.

Йил якунигача Самарқанд шаҳрида «Ипак йўлида туризм» тематик офиси ташкил этилади.

Янги автомобиллар учун божхона тўловларини ҳисоблаш тартиби ўзгартирилади

Божларнинг турлича қўлланилишини бартараф этиш мақсадида TIF TN’нинг 87 (автотранспорт воситалари ва уларнинг эҳтиёт қисмлари) гуруҳидаги подсубпозициялар рақамлари ўзгартирилиб, ишлаб чиқарилганига 3 йилгача бўлган янги автомобиллар учун икки хил импорт божи ўрнатилди.

Бунда ишлаб чиқарилганига 1 йилдан ошмаган янги автотранспорт воситалари учун алоҳида, 3 йилгача бўлган автомобиллар учун алоҳида божхона божи ставкалари белгиланади.

Ўзбекистонда YouTube монетизация хизмати ёқилиши ЯИМни кўпайтириши мумкин — таҳлил
Янгиликлар 11:04 · 31.05.2025
Ўзбекистонда YouTube монетизация хизмати ёқилиши ЯИМни кўпайтириши мумкин — таҳлил
Савдо уруши глобал компанияларга 34 млрд доллар зарар келтирди
Янгиликлар 10:32 · 31.05.2025
Савдо уруши глобал компанияларга 34 млрд доллар зарар келтирди
Ўзбекистонда кибержиноятчилар фуқаролардан 603 млрд сўм ўғирлади
Янгиликлар 16:33 · 30.05.2025
Ўзбекистонда кибержиноятчилар фуқаролардан 603 млрд сўм ўғирлади
Ҳайдовчиларга енгиллик, Хитойга визасиз режим ва «Фаол ҳаётга қадам» дастури — 1 июндан нималар ўзгаради?
Янгиликлар 10:27 · 30.05.2025
Ҳайдовчиларга енгиллик, Хитойга визасиз режим ва «Фаол ҳаётга қадам» дастури — 1 июндан нималар ўзгаради?
Электрон солиқ ҳужжатларини Face-ID ёрдамида ҳам тасдиқлаш мумкин бўлади
Янгиликлар 11:25 · 29.05.2025
Электрон солиқ ҳужжатларини Face-ID ёрдамида ҳам тасдиқлаш мумкин бўлади
1 июлдан ногиронлик пенсиялари ҳам проактив шаклда тайинланади
Янгиликлар 10:51 · 29.05.2025
1 июлдан ногиронлик пенсиялари ҳам проактив шаклда тайинланади