Бу йил кўчмас мулкни оммавий баҳолаш бошланади
Оммавий баҳолаш Кадастр агентлиги ҳузуридаги Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш миллий маркази томонидан ўтказилади. Баҳолаш давомида нархни шакллантирувчи омиллар ўрганилади.

Иқтисодиёт ва молия вазирининг буйруғи билан Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш услубиёти тасдиқланди. Ҳужжат президентнинг “Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган.
Оммавий баҳолаш Кадастр агентлиги ҳузуридаги Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш миллий маркази томонидан ўтказилади.
Оммавий баҳолашни ўтказиш тартиби қуйидагиларни ўз ичига олади:
- объектлар қийматини аниқлаш учун зарур бўлган маълумотларни, шу жумладан кўчмас мулк бозори тўғрисидаги маълумотларни тўплаш ва таҳлил қилиш;
- оммавий баҳоланиши лозим бўлган объектларни гуруҳлаш;
- нарх ва баҳолаш бўйича кўчмас мулк бозори тўғрисидаги маълумотларни таҳлил қилиш асосида объектларни сегментлаш йўли билан оммавий баҳоланиши лозим бўлган ҳудудларни зоналаштириш;
- нархни шакллантирувчи омилларни ва уларнинг объектлар қийматини аниқлашга таъсир даражасини (коэффициентини) аниқлаш;
- объектлар қийматини аниқлаш;
- оммавий баҳолаш натижаларини тасдиқлаш.
Оммавий баҳолашни босқичма-босқич амалга ошириш режалаштирилмоқда:
- 2025-2026 йилларда – тажриба тариқасида Тошкент шаҳрида;
- 2026-2027 йилларда – Нукус шаҳри ва вилоят марказларида;
- 2027 йил ва ундан кейинги йилларда – қолган ҳудудларда.
Қуйидаги маълумотлар олинади ва таҳлил қилинади:
- нархни шакллантирувчи омиллар;
- электрон савдо майдончалари, шу жумладан объектларни сотиш ва ижарага бериш, шунингдек, кўчмас мулк билан боғлиқ операциялар бўйича ташкилотларда тузилган нотариал тасдиқланган битимлар тўғрисидаги эълонлар, шунингдек, тижорат банклари ва бошқа кредит ташкилотларининг объектларнинг гаров қийматини ўз ичига олган маълумотлари;
- турли баҳолаш ёндашувлари доирасида объектлар қийматини аниқлаш учун зарур бўлган бошқа маълумотлар.

Янгиликлар 9:15 · 22.07.2025
Ўзбекистонда қайси маҳсулотлар кескин қимматлашгани очиқланди

Янгиликлар 12:00 · 21.07.2025
Бу йил кўчмас мулкни оммавий баҳолаш бошланади
Интервью

«Чўнтагимда 500 доллар қолган эди» — Uber’да ишлайдиган ўзбекистонлик IT-мутахассис билан суҳбат
Зафар Ҳакимов музейлараро экспозициялар алмашиш таклифини билдирди
«Беларусь билан солиштирганда, бу ерда ҳамма нарса энди бошланмоқда» — Тимур Миндаров
«2 млн сўмлик даромадга эга бўлган одамда жамғариш рағбатининг пайдо бўлиши жуда ҳам қийин» — Отабек Бакиров
«Бутун дунёда омонатларни кўпроқ катталар шакллантиради, кредитлардан кўпроқ ёшлар фойдаланади» — Отабек Бакиров
Рейтинг

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Ўзбекистоннинг энг кучли 10 банки рейтинги эълон қилинди
O‘zbekiston pasportining jahon reytingidagi o‘rni o‘zgardi
2024-yilning 9 oyida O‘zbekistondagi qaysi onlayn to‘lov tizimi eng yuqori daromadga erishdi?
O‘zbekistonda tug‘ilish va nikoh kamaydi
Таҳлил

Ўзбекистонликлар қайси банк хизматларидан мамнун ва қайсиларидан норози?
Ўзбекистон банк секторини глобал трансформациялар кутмоқда – таҳлил
Иккиламчи автомобиллар бозорида нархлар тушиши давом этмоқда
Ўзбекистон уй-жой бозори: нархлар барқарорлашмоқда
Кўчмас мулк бозори ўз позициясини мустаҳкамламоқда — таҳлил