Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

8:55 · 27.06.2026

Марказий Осиёда давлат қарзи энг кўп мамлакат қайси?

11:23 · 26.06.2026

Moody’s Ўзбекистоннинг кредит рейтингини Bа2 даражасига оширди

8:14 · 26.06.2026

Ўзбекистонда қурилиш материаллари таннархини пасайтириш учун 50 млн доллар ажратилади

15:22 · 25.06.2026

Маҳаллий корхоналар импорт материалларни олиб келишда ҚҚСдан озод қилишни сўрамоқда

12:52 · 25.06.2026

Банкларда хорижий валюта олди-сотдиси кескин ошди — Марказий банк

10:49 · 25.06.2026

Солиқ қўмитаси банк карталаридаги йирик пул тушумлари ҳақида маълумот олинишига изоҳ берди

14:22 · 24.06.2026

Хавфсизлик камари тақмасликка рухсат берувчи маълумотномани онлайн олиш мумкин бўлди

11:20 · 24.06.2026

Солиқ қўмитаси банклардан омонатлар ва йирик P2P-ўтказмалари ҳақидаги маълумотларни олмоқчи

10:02 · 24.06.2026

Иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар миқдори оширилади

17:41 · 23.06.2026

Ўзбекистонда тўловлар учун ягона QR-код ишга тушди

14:43 · 23.06.2026

Уй-жой таъмири, тўй ва машина хариди: ўзбекистонликлар келгусида қандай мақсадларда кредит олмоқчи?

11:20 · 23.06.2026

Ўзбекистонда аҳолига тегишли автомобиллар сони 4,9 млндан ошди

10:04 · 23.06.2026

Майдаги инфляция пенсионерларга кучлироқ сезилди — Марказий банк

9:18 · 23.06.2026

Марказий банк мурожаатлар бўйича энг салбий кўрсаткичга эга Топ-10 банкни очиқлади

14:41 · 22.06.2026

Ўзбекистонда муомаладаги нақд пуллар миқдори рекорд даражага етди

11:15 · 22.06.2026

Аҳолининг иш ҳақига боғлиқлик даражаси юқори — Марказий банк

10:14 · 22.06.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

9:57 · 20.06.2026

Ўзбекистонда июль ойида 0,2 фоизлик дефляция қайд этилди

Ой давомида нархларнинг тушиши асосан мева ва сабзавот маҳсулотларида, шу жумладан «мева ва ёнғоқлар» ҳамда «сабзавотлар, илдизмевалилар ва дуккакли маҳсулотлар» гуруҳларида кузатилди.

Ўзбекистонда июль ойида 0,2 фоизлик дефляция қайд этилди
Фото: ТАСС

Ўзбекистонда июль ойида ҳам 0,2 фоизлик дефляция қайд этилди. Бу Миллий статистика қўмитаси хабар берди.

Ой якунига кўра йиллик инфляция 8,9 фоизни ташкил этиб, 2024 йилнинг июль ойига (110,5 фоиз) нисбатан 1,6 фоиз бандга пасайди. Йил бошидан буён йиғма инфляция 4 фоизга етди (2024 йил январь июлида 4,9 фоиз).

Мева ва сабзавот маҳсулотлари нархларининг ўзгаришини ҳисобга олмаганда, ойлик инфляция кўрсаткичи 0,5 фоизга йил бошидан бери 5,7 фоизга, йиллик ҳисобда эса 10,2 фоизга етган.

Ойлик ҳисобда ҳудудлар кесимида нархлар энг кўп Сирдарёда ошган (+0,7 фоиз). Андижон, Хоразм ва Қорақалпоғистон Республикасида нархлар энг кўп (-0,4 фоиз) пасайган. Йиллик ҳисобда эса нархлар Фарғонада (+9,9 фоиз) энг кўп, Жиззахда энг кам (8,2 фоиз) ошган.

Июль ойида озиқ-овқат маҳсулотлари бўйича 1 фоизлик дефляция қайд этилди. Ноозиқ-овқат маҳсулотлари нархлари 0,2 фоизга, хизматлар нархлари эса 0,9 фоизга ошди.

Йил бошидан бери товарлар бўйича 1,8 фоизга, шу жумладан, озиқ-овқат маҳсулотлари 0,6 фоизга, ноозиқ-овқат маҳсулотлар 3,3 фоизга, хизматлар 11,7 фоизга қимматлади.

Йиллик ҳисобда эса озиқ-овқат маҳсулотлари нархи 6,5 фоизга, ноозиқ-овқат маҳсулотлариники 7,1 фоизга, хизматлар нархи эса 16,3 фоизга ошди. Йиллик инфляция учун бу гуруҳдаги асосий инфляция омили коммунал хизматлар соҳасида тарифларни ошишининг юқори таъсири бўлиб қолмоқда.

Июнь ойи билан солиштирганда энг кўп турар жой хизматлари, сув, электр, газ ва бошқа ёнилғилар нархи қимматлаган (1,4 фоиз). Озиқ-овқат маҳсулотлари ва спиртсиз ичимликлар гуруҳида эса нархлар ўртача 1,1 фоизга пасайган.

Йил бошидан ҳисоблаганда энг кўп транспорт хизматларида нархлар ошган (9,5 фоиз). Суғурталаш ва молиявий хизматлар нархларида эса кичик пасайиш кузатилган (-0,1 фоиз).

Йиллик ҳисобда эса турар жой хизматлари, сув, электр, газ ва бошқа ёнилғилар (16,7 фоиз), транспорт хизматлари (15,5 фоиз), таълим соҳасидаги хизматлар (13,9 фоиз), ресторан ва меҳмонхона хизматлари (12,9 фоиз) энг кўп қимматлади. Суғурталаш ва молиявий хизматлар нархида эса энг паст ўсиш қайд этилди (0,4 фоиз).

Озиқ-овқат маҳсулотлари ва спиртсиз ичимликлар гуруҳида ўртача нархлар даражаси июль ойи давомида 1,1 фоизга камайди, бу асосан мавсумийлик омили бўлиб, йиғма инфляцияга пасайтирувчи таъсир кўрсатди.

Ой давомида нархларнинг тушиши асосан мева ва сабзавот маҳсулотларида, шу жумладан «мева ва ёнғоқлар» (-9,1 фоиз) ҳамда «сабзавотлар, илдизмевалилар ва дуккакли маҳсулотлар» гуруҳларида (-4,8 фоиз) кузатилди.

Бошқа гуруҳлардан ўртача нарх даражасининг пасайиши «сут, бошқа сут маҳсулотлари ва тухум» (-0,8 фоиз) ва «дон ва дон маҳсулотлари» (-0,1 фоиз) гуруҳларида ҳам қайд этилди. Энг муҳим ўсиш эса «янги сўйилган, совитилган ёки музлатилган гўшт» гуруҳида (+1,9 фоиз) кузатилди.

2025 йил июль ойидан бошлаб, Бухоро, Наманган, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида совуқ сув ва канализация учун янги тарифлар жорий қилинди, Навоий ва Самарқанд вилоятида эса маиший чиқиндиларни олиб кетиш, Жиззах, Қашқадарё ва Фарғона вилоятларида кўп қаватлик уйларга хизмат кўрсатиш хизмати тарифлари ошди.

Умуман ҳисобда совуқ сув ва турар жойлар билан боғлиқ бошқа хизматлар бўйича инфляция ой давомида республика бўйича 7,5 фоизни ташкил этди.

2025 йилнинг январь—июль ойлари учун инфляция ўсишига энг катта таъсирни «турар жой хизматлари, сув, электр, газ ва бошқа ёнилғи турлари», «транспорт», «маиший товарлар ва хизматлар, турли товарлар ва хизматлар» бўлимларидаги нархлар ва тарифларнинг ўзгариши ўтказган. Нархлардаги умумий ўсишнинг 78,3 фоизи шу бўлимлардаги товар ва хизматлар қимматлашуви ҳиссасига тўғри келган.

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Янгиликлар 8:55 · 27.06.2026
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Марказий Осиёда давлат қарзи энг кўп мамлакат қайси?
Янгиликлар 11:23 · 26.06.2026
Марказий Осиёда давлат қарзи энг кўп мамлакат қайси?
Moody’s Ўзбекистоннинг кредит рейтингини Bа2 даражасига оширди
Янгиликлар 8:14 · 26.06.2026
Moody’s Ўзбекистоннинг кредит рейтингини Bа2 даражасига оширди
Ўзбекистонда қурилиш материаллари таннархини пасайтириш учун 50 млн доллар ажратилади
Янгиликлар 15:22 · 25.06.2026
Ўзбекистонда қурилиш материаллари таннархини пасайтириш учун 50 млн доллар ажратилади
Маҳаллий корхоналар импорт материалларни олиб келишда ҚҚСдан озод қилишни сўрамоқда
Янгиликлар 12:52 · 25.06.2026
Маҳаллий корхоналар импорт материалларни олиб келишда ҚҚСдан озод қилишни сўрамоқда
Банкларда хорижий валюта олди-сотдиси кескин ошди — Марказий банк
Янгиликлар 10:49 · 25.06.2026
Банкларда хорижий валюта олди-сотдиси кескин ошди — Марказий банк