Мурожаатлар бўйича энг салбий кўрсаткичга эга 10 та банк номи эълон қилинди

12:31 · 07.08.2026

Ўзбекистонда олти ойда савдо, хизмат кўрсатиш ва умумий овқатланиш корхоналари қанча солиқ тўлагани очиқланди

10:17 · 07.08.2026

Йиллик инфляция 6,4 фоизни ташкил этди

17:22 · 06.08.2026

Ўзбекистонда аҳолининг сўмдаги омонатлари бўйича ставкалар сўнгги беш йилдаги энг паст даражага тушди

14:48 · 06.08.2026

Пулли автомобиль йўлларини ташкил этиш тартиби белгиланди

14:19 · 06.08.2026

Марказий банк биометрик маълумотларни сақлаш бўйича янги талабларни жорий этди

10:12 · 06.08.2026

Ўзбекистонда ярим йилда газ, нефть ва кўмир қазиб олиш сезиларли даражада камайди

17:03 · 05.08.2026

Эндиликда банклар ва микромолия ташкилотлари ўз фаолиятини исломий банк фаолиятига ўзгартириши мумкин

17:03 · 05.08.2026

Ўзбекистон ярим йилда 41 тонна олтин харид қилди

14:06 · 05.08.2026

Ўзбекистон автомобиль бозори июнь ойида ўсди — ИТИМ

10:29 · 05.08.2026

Давлат хизматчилари учун 11 разрядли ягона иш ҳақи тизими жорий этилиши таклиф қилинди

17:45 · 04.08.2026

Тошкентда автомобилларни эвакуация қилиш учун тўловнинг энг юқори миқдори белгиланди

15:47 · 04.08.2026

Ўзбекистонда банклар мижозлар мурожаатларининг сабабларини ҳам бартараф этиши шарт бўлади

15:21 · 04.08.2026

Ўзбекистонда валюта биржасидаги савдолар вақти узайтирилади

12:14 · 04.08.2026

Йўлларда тезликни белгиланган меъёрдан соатига 80 км дан оширган ҳайдовчиларни “права”дан маҳрум қилиш таклиф этилди

11:12 · 04.08.2026

Газ етиб бормаган ҳудудларда электр учун имтиёзли тариф жорий қилиниши мумкин

10:11 · 04.08.2026

Ўзбекистонда 2028 йилдан углерод солиғини жорий этиш таклиф қилинди

14:51 · 03.08.2026

Ўзбекистон сўнгги икки ой ичида олтин экспортини тўхтатди

11:25 · 03.08.2026

Аҳолининг иш ҳақига боғлиқлик даражаси юқори — Марказий банк

Ўтказилган сўров натижасида 68 фоиз қатнашчи келгусида даромади ошишини кутаётганини билдирган. Яна 25 фоиз иштирокчи даромадлари барқарор сақланиши, 7 фоизи эса топиш-тутиши пасайиш эҳтимоли катталигини қайд этган.

Аҳолининг иш ҳақига боғлиқлик даражаси юқори — Марказий банк
Фото: Марказий банк

Марказий банк 2026 йил I чораги бўйича аҳолининг “Истеъмол кайфияти шарҳи”ни тақдим этди. Таҳлилда одамларнинг даромад ва харажат қилиш, қарз олиш ҳамда пул жамғаришга бўлган кутилмалари ўрин олган.

Асосий даромад ойликдан

Ўтказилган сўров натижасида 68 фоиз қатнашчи келгусида даромади ошишини кутаётганини билдирган. Яна 25 фоиз иштирокчи даромадлари барқарор сақланиши, 7 фоизи эса топиш-тутиши пасайиш эҳтимоли катталигини қайд этган.

Ойлик тушумлари 3-5 миллион сўм ва 7-10 миллион сўмлик иштирокчилар келгусида даромадлари ўзгармаслигини тахмин қилган. Ойига 20 миллион сўмдан кўп топувчилар даромади янада ортишини кутаётганини таъкидлаган. 10-15 миллион сўм топадиганлар орасида даромади пасайишини билдирганлар улуши ортган.

“Респондентларнинг 66 фоизи (2025 йил IV чоракда 67 фоиз) даромад манбаси сифатида расмий иш ҳақини қайд этган. Шу билан бирга, томорқа, тадбиркорлик ва савдо ҳамда кунлик даромадли ишлар, мулк ижараси ва пул ўтказмалари ҳисобига даромад топувчилар улуши 2025-йилнинг сўнгги чорагига нисбатан бир оз ошган бўлса, қолган даромад манбалари бўйича ўзгариш кузатилмади”, дейилади Марказий банк таҳлилида.

Харажат ошишини кутаётганлар кўп

Сўровда келгусида харажатлари ошишини билдирган респондентлар улуши 77 фоизни (2025 йил мос даврида 78 фоиз) ташкил этди. Харажатлари миқдори ўзгаришсиз қолиши ёки камайишини билдирганлар улуши 2025-йилнинг сўнгги чорагига нисбатан бир оз пасайган.
Энг юқори ва энг қуйи даромад гуруҳларига мансуб респондентлар келгуси ойларда харажатлар қисқаришини қайд этган. Ўрта даромадли (5-7 миллион сўмгача ва 7-10 миллион сўмгача) ҳамда нисбатан юқори даромадли (10-15 миллион сўмгача ва 15-20 миллион сўмгача) аҳоли қатламлари келгусида харажатларининг ошишини кутмоқда.

“Барча даромад гуруҳларида уй-жой таъмири устувор йўналиш сифатида сақланиб қолган бўлса, таълим ва даволаниш учун харажатлар ҳам юқори улушни ташкил этган. Нисбатан пастроқ даромадлилар (5 миллион сўмгача) харажатларини асосан, уй-жой таъмири, таълим ва кундалик эҳтиёжларга йўналтирган бўлса, ўрта даромадли гуруҳларда (5-10 миллион сўм) таълим, саёҳат, автомобил ҳамда тўй харажатларига йўналтиришни режалаштирмоқда. Юқори даромадли гуруҳларда харажатлар таркибида автомобил, саёҳат, уй-жой хариди ва маиший техника каби йирик харидлар улуши юқори шаклланмоқда. Хусусан, 15-20 миллион сўм ва ундан юқори даромад гуруҳларида саёҳат, уй-жой хариди ва автомобил харидлари устуворлик қилмоқда. Шунингдек, мазкур гуруҳларда даволаниш, маиший техника ва мебел харидларига талаб ҳам нисбатан юқорироқ бўлиб қолмоқда”, дейилади таҳлилда.

Респондентлар орасида ёшлар (30 ёшгача) асосан, таълим ва уй-жой таъмири билан боғлиқ харажатларга кўпроқ маблағ сарфлашларини билдирган. Ўз навбатида улар томонидан саёҳат, тўй ва автомобил харидларига бўлган юқори талаби кузатилмоқда.

Қарз олишга эҳтиёж кучли

Сўров иштирокчиларининг 56 фоизи келгусида кредит олишга эҳтиёжи борлигини билдирган. Бу бир чорак аввалгидан 2 фоизга кўп.
Таҳлил қилинишича, ойига 7 миллион сўмгача даромад олувчи гуруҳда кредитга талаб ўсиши мумкин. Нисбатан юқори даромадлилар орасида (10-15 миллион сўм ва 20 миллион сўмдан юқори) келгусида кредитга талабнинг пасайиши тенденцияси давом этмоқда.

“Респондентлар томонидан кредит маблағларидан келгуси даврда уй-жой таъмири, таълим, тўй, автомобил хариди ҳамда даволаниш билан боғлиқ харажатлар аҳамияти ўзгармасдан, давомий сарфлар сифатида қаралмоқда”, дея қайд этган Марказий банк.

Пул жамғаришга мойиллик ортган

Сўров иштирокчиларидан қарийб 40,1 фоизи пул жамғармаётганини айтган. Пул йиғаётганларнинг 65,8 фоизи эса келгусида жамғармалари ошишини кутаётганини билдирган. Жамғармалари ҳажми ўзгармаслигини таъкидлаганлар улуши 22,3 фоизни ташкил этган.

Жамғармаларнинг камайишини кутаётганлар улуши эса қисқаришда давом этиб, 11,9 фоизга тенг бўлган.

Келгуси давр учун жамғармаларининг 1-3 ойга ҳамда 6 ойдан ортиқ муддатга етишини таъкидлаган респондентлар улуши 2025-йилнинг IV чорагига нисбатан бир оз ошган. Бироқ қисқа (1 ойгача) ва ўрта муддатлар (3-6 ойгача) бўйича респондентлар улуши пасайиш динамикасини намоён этган.

Жорий йилнинг дастлабки чорагида ҳам иштирокчиларнинг аксарияти (58 фоиз) молиявий ҳолатларида ижобий тенденцияни сезган.

“Аҳолининг жамғариш хулқ-атворида ижобий ўзгаришлар давом этмоқда. Бу эса, ўз навбатида, банк депозитлари ҳажмининг юқори суръатларда ўсишида ҳам акс этмоқда”, дея маълум қилган регулятор.

Ҳисоб-китобларга кўра, 2026 йил I чорагида банкларда миллий валютадаги муддатли омонатлар қолдиғи ўтган йил мос даврига нисбатан 31,1 фоизга ўсган. Марказий банк мазкур ҳолат молиявий инструментларнинг кенгайиб бораётгани шароитида аҳолининг жамғаришга бўлган мойиллиги ошиб бораётганини қайд этган.

Мурожаатлар бўйича энг салбий кўрсаткичга эга 10 та банк номи эълон қилинди
Янгиликлар 12:31 · 07.08.2026
Мурожаатлар бўйича энг салбий кўрсаткичга эга 10 та банк номи эълон қилинди
Ўзбекистонда олти ойда савдо, хизмат кўрсатиш ва умумий овқатланиш корхоналари қанча солиқ тўлагани очиқланди
Янгиликлар 10:17 · 07.08.2026
Ўзбекистонда олти ойда савдо, хизмат кўрсатиш ва умумий овқатланиш корхоналари қанча солиқ тўлагани очиқланди
Йиллик инфляция 6,4 фоизни ташкил этди
Янгиликлар 17:22 · 06.08.2026
Йиллик инфляция 6,4 фоизни ташкил этди
Ўзбекистонда аҳолининг сўмдаги омонатлари бўйича ставкалар сўнгги беш йилдаги энг паст даражага тушди
Янгиликлар 14:48 · 06.08.2026
Ўзбекистонда аҳолининг сўмдаги омонатлари бўйича ставкалар сўнгги беш йилдаги энг паст даражага тушди
Пулли автомобиль йўлларини ташкил этиш тартиби белгиланди
Авто, Янгиликлар 14:19 · 06.08.2026
Пулли автомобиль йўлларини ташкил этиш тартиби белгиланди
Марказий банк биометрик маълумотларни сақлаш бўйича янги талабларни жорий этди
Янгиликлар 10:12 · 06.08.2026
Марказий банк биометрик маълумотларни сақлаш бўйича янги талабларни жорий этди