Ишсизлик нафақаси фақат меҳнат шартномаси бекор қилинган шахсларга тўланади

15:52 · 08.08.2025

Ўзбекистонда рўйхатга олинган электромобиллар сони очиқланди

11:51 · 08.08.2025

test uchun sarlavha

17:16 · 07.08.2025

Қимматли қоғозлар бозорида қонунбузилишлар учун санкциялар қўлланади

16:31 · 07.08.2025

Банкларда микроқарз фоизи ошиб, автокредит ставкаси пасайди

15:17 · 07.08.2025

Ўзбекистон июнда энг кўп олтин сотиб олган мамлакат бўлди

14:02 · 07.08.2025

«Туркманистон орденининг берилиши расмиятчилик эмас» — Шерзод Асадов президентга кўрсатилган эътироф ҳақида

14:31 · 06.08.2025

Ўзбекистонда иккиламчи бозордаги уй-жой нархлари ошди

11:39 · 06.08.2025

«Марказий банк доллар курсини қўйиб юбориши керак» — экспортчилар ўзбек сўмини заифлаштиришга чақирди

10:07 · 06.08.2025

Uzum Хитой компаниясидан 70 млн доллар жалб қилиб, 1,5 млрд долларлик компанияга айланди

15:36 · 05.08.2025

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг йирик бюджет тақчиллиги кузатилгани очиқланди

11:21 · 05.08.2025

Ўзбекистондаги хориж компаниялари олти ойда 78,2 млрд сўм солиқ тўлади

17:21 · 04.08.2025

Тадбиркорлар ўзига тегишли бинога туташ ерларни ижарага олиши мумкин бўлади

13:06 · 04.08.2025

Тошкент бозорларида арзонлаштирилган нархларда гўшт сотилиши бошланди

12:16 · 04.08.2025

«Sea Breeze Uzbekistan» лойиҳаси қурилишида Чорвоқ сув омборига оқава сув туширилмайди

18:17 · 03.08.2025

Paynet, Click ва Paymeʼнинг олти ойда қанча фойда кўргани маълум бўлди

14:09 · 02.08.2025

Тошкент учун 20 млн йўловчига мўлжалланган янги аэропорт қурилади

11:04 · 02.08.2025

Ўзбекистонда июль ойида 0,2 фоизлик дефляция қайд этилди

12:18 · 01.08.2025

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг йирик бюджет тақчиллиги кузатилгани очиқланди

2025 йил январь—июнь ойларида Ўзбекистон маҳаллий бюджетлари даромадлари 33,7 трлн сўмни, харажатлари 48,5 трлн сўмни ташкил этди.

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг йирик бюджет тақчиллиги кузатилгани очиқланди

Жорий йил I ярмида мамлакатда харажатлари даромадларидан энг кўп ҳудуд Фарғона вилояти бўлди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тақдим этган маҳаллий бюджетлар таҳлилида келтирилган.

2025 йил январь—июнь ойларида Ўзбекистон маҳаллий бюджетлари даромадлари 33,7 трлн сўмни, харажатлари 48,5 трлн сўмни ташкил этди. Мазкур даврда республиканинг барча ҳудудлари бюджетларида камомад кузатилган.

Тошкент шаҳрининг даромад ва харажатлари республика бўйича энг юқори даражада қайд этилди. Жумладан, пойтахтнинг ярим йиллик тушумлари 6,8 трлн сўм, чиқимлари 7,3 трлн сўм бўлди.

Кейинги ўринни Тошкент вилояти банд қилди. Ҳудуд бюджетига олти ойда 3,56 трлн сўм даромад, 3,9 трлн сўм харажатлар қилинди.

Самарқанд ва Фарғона вилоятларининг ярим йиллик тушумлари 2,9 трлн сўмдан (ҳар бириники) ортди. Чиқимларга келганда Фарғона кўпроқ—4,7 трлн сўмдан ортиқ, Самарқанд эса 4,1 трлн сўм сарфлаган.

Ҳудудлар кесимида энг кам даромадни Сирдарё вилояти топган—885 млрд сўм. Унинг харажатлари эса 1,96 трлн сўмдан ортиқни ташкил қилган.

Ўз навбатида даромадлари сезиларли кам ҳудудлар — Жиззах (1,1 трлн сўм) Хоразм (1,6 трлн сўм), Сурхондарё (1,7 трлн сўм), Навоий (1,7 трлн сўм) вилоятлари бўлган.

Олти ойлик рақамларга кўра, бюджети тақчиллиги энг йирик ҳудуд Фарғона вилояти бўлди — 1,8 трлн сўм. Вилоят бюджетига камомадни ёпиш учун республика бюджетидан 1,1 трлн сўм трансферт маблағлари ўтказилган. Бу бошқа ҳудудларга қараганда энг кўп ўтказма ҳисобланади.

Бюджети тақчиллиги нисбатан юқори ҳудудлар Самарқанд (1,6 трлн сўм), Андижон (1,5 трлн сўм), Наманган (1,36 трлн сўм) вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси (1,4 трлн сўм) бўлган.

Даромад ва харажатлар ўртасидаги энг кам тафовут Навоий вилояти бюджетида қайд этилган — 279 млрд сўм.

Шунингдек, Тошкент вилояти (365 млрд сўм) ва Тошкент шаҳри (527 млрд сўм) бюджет камомадлари қолган ҳудудлардагига нисбатан камроқ бўлган.

Маълумот учун, 2024 йил I ярмида ҳудудлар бюджети даромадлари 24,7 трлн сўм, харажатлари 39,7 трлн сўмни ташкил этган. Олти ойда республика бюджетидан энг кўп трансфертлар Андижон вилоятига (1,1 трлн сўм) ўтказилган. Ўз навбатида Фарғона вилояти (1 трлн сўм) ва Қорақалпоғистонга (1 тлн сўм) ҳам бошқа ҳудудларга қараганда кўпроқ ёрдам маблағлари ажратилган.

Ишсизлик нафақаси фақат меҳнат шартномаси бекор қилинган шахсларга тўланади
Янгиликлар 15:52 · 08.08.2025
Ишсизлик нафақаси фақат меҳнат шартномаси бекор қилинган шахсларга тўланади
Ўзбекистонда рўйхатга олинган электромобиллар сони очиқланди
Янгиликлар 11:51 · 08.08.2025
Ўзбекистонда рўйхатга олинган электромобиллар сони очиқланди
test uchun sarlavha
Янгиликлар 17:16 · 07.08.2025
test uchun sarlavha
Қимматли қоғозлар бозорида қонунбузилишлар учун санкциялар қўлланади
Янгиликлар 16:31 · 07.08.2025
Қимматли қоғозлар бозорида қонунбузилишлар учун санкциялар қўлланади
Банкларда микроқарз фоизи ошиб, автокредит ставкаси пасайди
Янгиликлар 15:17 · 07.08.2025
Банкларда микроқарз фоизи ошиб, автокредит ставкаси пасайди
Ўзбекистон июнда энг кўп олтин сотиб олган мамлакат бўлди
Янгиликлар 14:02 · 07.08.2025
Ўзбекистон июнда энг кўп олтин сотиб олган мамлакат бўлди