Аҳолини рўйхатга олиш: Нега муҳим ва қандай ўтади?

8:34 · 06.12.2025

Россия Марказий банки хорижга пул ўтказмалари бўйича чекловларни бекор қилади

17:33 · 05.12.2025

Алишер Темиров GHWP’нинг Регулятор органлари бўйича раис ўринбосари лавозимига сайланди

13:51 · 05.12.2025

Робин Зенг — дунёдаги энг катта батарея империясини қурган қишлоқ боласи

11:18 · 05.12.2025

Ўзбекистонда болаларга банк карталарини очишда муаммолар юзага келяптими?

16:05 · 04.12.2025

Wildberries Ўзбекистонда 142 млн долларлик йирик логистика марказини очади

12:31 · 04.12.2025

Ўзбекистон олтиннинг энг йирик харидорларидан бири бўлди

17:56 · 03.12.2025

ҚҚС тушумларининг бир қисмини ҳудудлар бюджетига ўтказилиши мумкин

15:12 · 03.12.2025

Ўзбекистоннинг узоқ муддатли кредит рейтинглари яхшиланди

11:20 · 03.12.2025

Энг яхши солиқ тўловчи маҳаллалар 2 млрд сўмгача рағбатлантирилади

12:00 · 02.12.2025

Манбалар: “Humans” қарзлари бўйича вазият кутилганидан оғирроқ

10:52 · 02.12.2025

Ўзбекистонликлар тўлаётган солиқлари нималарга сарфланаётганини кузатиши мумкин бўлади

9:04 · 02.12.2025

Ўзбекистонда инфляция кетма-кет иккинчи ой кўп йиллик энг паст кўрсаткични янгилади

15:24 · 01.12.2025

Ўзбекистонликларга маош оладиган банкни танлаш ҳуқуқи берилади

11:08 · 01.12.2025

2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақаларни оширишга қанча пул ажратилади?

10:12 · 01.12.2025

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 44 млрд долларга яқинлашди

9:08 · 01.12.2025

Ўзбекистонда кўчмас мулк ва автотранспорт учун ижара тўлови энг кам ставкалари оширилиши мумкин

14:03 · 28.11.2025

Марказий банк ҳузурида стартап лойиҳаларни молиялаштирадиган венчур фонд ташкил этилади

11:03 · 28.11.2025

«Туркманистон орденининг берилиши расмиятчилик эмас» — Шерзод Асадов президентга кўрсатилган эътироф ҳақида

Президент матбуот котибига кўра, бу шунчаки мукофот эмас, балки глобал беқарорлик, ишонч тақчиллиги ва хатарлар фонида Ўзбекистон ва унинг ҳамкорлари минтақада яратаётган барқарор муҳит катта қадриятга айланаётганига ишора.

«Туркманистон орденининг берилиши расмиятчилик эмас» — Шерзод Асадов президентга кўрсатилган эътироф ҳақида

Президент Шавкат Мирзиёевнинг БМТнинг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференциясида иштирок этиш учун Каспий бўйидаги Авазага амалий ташрифи Ўзбекистон-Туркманистон муносабатларининг ўзига хослигини яна бир бор тасдиқлади. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов ёзиб қолдирди.

2017 йил март ойида президент Шавкат Мирзиёев илк давлат ташрифини Туркманистонга амалга оширгани бежиз эмас. Ўтган йиллар мобайнида давлат раҳбари, Туркман халқининг миллий етакчиси Гурбангули Бердимуҳамедов ва Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг саъй-ҳаракатлари туфайли икки мамлакат ўртасидаги алоқалар бутунлай янги даражага кўтарилди. Бугун Ўзбекистон ва Туркманистон Марказий Осиёда чинакам яхши қўшничилик ва ўзаро ишончга асосланган ҳамкорликнинг ёрқин намунасидир.

БМТ конференцияси доирасида Президент Шавкат Мирзиёев Туркманистоннинг «Ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун» ордени билан тақдирлангани ҳам икки давлат ўртасидаги ҳурматнинг юксак даражасини англатади.

Сўнгги йилларда Шавкат Мирзиёев қўшни ва дунёдаги етакчи давлатларнинг бир қатор нуфузли мукофотларига сазовор бўлди. Қозоғистоннинг «Олтин қиран» ва «Дўстлик», Қирғизистоннинг «Данакер», Тожикистоннинг «Зарринтож», Россиянинг Александр Невский, Франция Фахрий легиони, Туркиянинг «Республика» орденлари, Туркий дунёнинг олий ордени, МДҲ фахрий нишони, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг фахрий нишони ва бошқалар шулар жумласидан.

Албатта, бу мукофотларнинг ҳар бири фақатгина президент Шавкат Мирзиёевнинг фаолиятига берилган баҳо эмас. Уларнинг ортида давлатимиз раҳбарининг ҳамкасблари, ҳамкор мамлакатлар етакчилари билан биргаликдаги самарали меҳнати туради. Ана шундай ҳамжиҳатлик туфайли Марказий Осиё бугун рақобат эмас, балки ҳамкорлик маконига айланиб бораётганида уларнинг ҳам хизматлари беқиёс.

Умуман олганда, бу мукофотлар Ўзбекистоннинг халқаро ҳамжамиятда ишончли, масъулиятли ва ташаббускор ҳамкор сифатидаги мавқеи мустаҳкамланиб бораётганидан далолат беради. Айни пайтда, президент Шавкат Мирзиёевнинг ташқи сиёсат стратегияси баландпарвоз баёнотларга эмас, балки аниқ амалий ҳаракатларга: ўзаро келишувлар, қўшма лойиҳалар, очиқ чегаралар, янги транспорт йўлаклари ва мулоқот майдонларига таянади. Буларнинг барчаси – халқимиз ҳаётини яхшилаш ва фаровонлигини юкслатириш учун.

Шу нуқтаи назардан, Туркманистон орденининг берилиши расмиятчилик эмас, балки Ўзбекистоннинг минтақада барқарорлик ва ҳамкорликни таъминлашдаги фаол ва конструктив позициясининг эътирофидир. Бу шунчаки мукофот эмас, балки глобал беқарорлик, ишонч тақчиллиги ва хатарлар фонида Ўзбекистон ва унинг ҳамкорлари минтақада яратаётган барқарор муҳит катта қадриятга айланаётганига ишора. Ана шу барқарорликни ким таъминлаётган бўлса, унинг меҳнати муносиб эътирофга лойиқ.

«Ташрифнинг яна бир таъсирли лаҳзаси Арқадағ Туркманистонда шаклланган протокол тартиб-қоидаларидан четга чиқиб, Шавкат Мирзиёевни аэропортда шахсан кузатиб қўйгани бўлди. Бу ўзаро ҳурматга асосланган самимий ва дўстона муносабатларнинг, халқлар ўртасидаги чинакам қардошлик ришталарининг бебаҳо намунасидир», деб ёзади Шерзод Асадов.

Аҳолини рўйхатга олиш: Нега муҳим ва қандай ўтади?
Янгиликлар 8:34 · 06.12.2025
Аҳолини рўйхатга олиш: Нега муҳим ва қандай ўтади?
Россия Марказий банки хорижга пул ўтказмалари бўйича чекловларни бекор қилади
Янгиликлар 17:33 · 05.12.2025
Россия Марказий банки хорижга пул ўтказмалари бўйича чекловларни бекор қилади
Алишер Темиров GHWP’нинг Регулятор органлари бўйича раис ўринбосари лавозимига сайланди
Янгиликлар 13:51 · 05.12.2025
Алишер Темиров GHWP’нинг Регулятор органлари бўйича раис ўринбосари лавозимига сайланди
Робин Зенг — дунёдаги энг катта батарея империясини қурган қишлоқ боласи
Миллиардерлар, Янгиликлар 11:18 · 05.12.2025
Робин Зенг — дунёдаги энг катта батарея империясини қурган қишлоқ боласи
Ўзбекистонда болаларга банк карталарини очишда муаммолар юзага келяптими?
Янгиликлар 16:05 · 04.12.2025
Ўзбекистонда болаларга банк карталарини очишда муаммолар юзага келяптими?
Wildberries Ўзбекистонда 142 млн долларлик йирик логистика марказини очади
Янгиликлар 12:31 · 04.12.2025
Wildberries Ўзбекистонда 142 млн долларлик йирик логистика марказини очади