Аҳолини рўйхатга олиш: Нега муҳим ва қандай ўтади?

8:34 · 06.12.2025

Россия Марказий банки хорижга пул ўтказмалари бўйича чекловларни бекор қилади

17:33 · 05.12.2025

Алишер Темиров GHWP’нинг Регулятор органлари бўйича раис ўринбосари лавозимига сайланди

13:51 · 05.12.2025

Робин Зенг — дунёдаги энг катта батарея империясини қурган қишлоқ боласи

11:18 · 05.12.2025

Ўзбекистонда болаларга банк карталарини очишда муаммолар юзага келяптими?

16:05 · 04.12.2025

Wildberries Ўзбекистонда 142 млн долларлик йирик логистика марказини очади

12:31 · 04.12.2025

Ўзбекистон олтиннинг энг йирик харидорларидан бири бўлди

17:56 · 03.12.2025

ҚҚС тушумларининг бир қисмини ҳудудлар бюджетига ўтказилиши мумкин

15:12 · 03.12.2025

Ўзбекистоннинг узоқ муддатли кредит рейтинглари яхшиланди

11:20 · 03.12.2025

Энг яхши солиқ тўловчи маҳаллалар 2 млрд сўмгача рағбатлантирилади

12:00 · 02.12.2025

Манбалар: “Humans” қарзлари бўйича вазият кутилганидан оғирроқ

10:52 · 02.12.2025

Ўзбекистонликлар тўлаётган солиқлари нималарга сарфланаётганини кузатиши мумкин бўлади

9:04 · 02.12.2025

Ўзбекистонда инфляция кетма-кет иккинчи ой кўп йиллик энг паст кўрсаткични янгилади

15:24 · 01.12.2025

Ўзбекистонликларга маош оладиган банкни танлаш ҳуқуқи берилади

11:08 · 01.12.2025

2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақаларни оширишга қанча пул ажратилади?

10:12 · 01.12.2025

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 44 млрд долларга яқинлашди

9:08 · 01.12.2025

Ўзбекистонда кўчмас мулк ва автотранспорт учун ижара тўлови энг кам ставкалари оширилиши мумкин

14:03 · 28.11.2025

Марказий банк ҳузурида стартап лойиҳаларни молиялаштирадиган венчур фонд ташкил этилади

11:03 · 28.11.2025

Ўзбекистонда иккиламчи бозордаги уй-жой нархлари ошди

Шу билан бирга, участкалари сегментида Тошкент шаҳрида 1 сотих ер майдони нархи июнь ойи якунлари бўйича 334 миллион сўмни ташкил этиб, ўтган йилги кўрсаткичлардан 2,5 фоизга паст шаклланди.

Ўзбекистонда иккиламчи бозордаги уй-жой нархлари ошди

Жорий йил II чорак якунларига кўра, кўчмас мулк бозоридаги фаоллик юқорилигича сақланиб қолди. Бу ҳақда Марказий банкнинг II чорак бўйича тайёрлаган кўчмас мулк бозори таҳлилида сўз боради.

Қайд этилишича, ушбу давр мобайнида кўчмас мулк бозорида тузилган битимлар сони 88,1 мингтани ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 9,9 фоизга ошган (жорий йилнинг И ярим йиллигида – 177,5 мингта битим тузилган бўлиб, бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 10,7 фоизга кўпроқдир).

Биринчи ярим йилликда бевосита кўчмас мулк олди-сотдиси билан боғлиқ шартномалар сони ҳам ўсишда давом этиб, 148,4 мингтани ташкил этган ва ўтган йилга нисбатан 12,1 фоизга ошган.

Шу билан бирга, бирламчи бозорда уй-жой сотиб олиш учун ажратилган ипотека кредитларининг сони ошишда давом этиб, жорий йилнинг II чорагида ажратилган жами ипотека кредитлари ҳажмидаги улуши 74 фоизни ташкил этган (2024 йилнинг II чорагида 57 фоиз).

Биринчи ярим йилликда кўчмас мулк олди-сотди шартномаларининг умумий сонида ипотека кредитларига асосланган шартномалар сони 21,3 фоизгача ошиб борган (2024 йил январь июнь ойларида 19,9 фоиз). Бу эса ипотека кредитларининг уй-жой сотиб олишдаги ўрни ортиб бораётганлиги билан изоҳланиши мумкин.

Нарх тенденциялари

Иккинчи чоракда нарх тенденциялари мўътадил сақланиб, ўтган чорак қийматлари атрофида шаклланмоқда. Уй-жой секторидаги мавжуд талабга қарамай, таклиф даражаси юқорилиги нархларнинг барқарор паст ўсиш суръатларини шаклланишида ўз аксини топмоқда.

Июнь ойи якунларига кўра, республика бўйича бирламчи уй-жой бозордаги нархлар йиллик ҳисобда сўмда 2,6 фоизга (долларда 2,1 фоизга) ўсди.

Иккиламчи бозордаги уй-жой нархлари сўм ҳисобида 2,5 фоизга (долларда 2,0 фоизга) ошди. Ҳудудлар кесимида кўчмас мулк нархларининг ўсиш суръатлари турлича шаклланишда давом этмоқда. Уй-жой нархлари даражаси юқори бўлган ҳудудларда (Тошкент шаҳри, Тошкент, Самарқанд ва Навоий вилоятлари) нархларнинг ўсиш суръатлари деярли ўзгармаган ёки бироз пасайган бўлса, бошқа ҳудудларда нархларнинг ўсиши давом этмоқда. Бу эса ушбу ҳудудларда уй-жой нархларнинг келгусида ўсишда давом этиши мумкинлигини кўрсатиб, бунга жорий нархларининг ҳозирги кунда нисбатан пастлиги, инфратузилманинг яхшиланиб бориши, шунингдек, талабнинг ортиши сабаб бўлиши мумкин.

Уй-жой ижараси бозорида таклиф ҳажмининг ошиши ва талабнинг мавсумий пасайиши шароитида нархларнинг мўътадил даражаси сақланиб қолмоқда. Ижара тўловлари нархлари ўтган чоракдан буён сезиларли ўзгармаган бўлиб, республика бўйича умумий ўсиш суръати нолга яқин даражада шаклланди (июнь ойида йиллик 0,3 фоиз). Тошкент шаҳрида эса ижара тўловларида нархларнинг пасайиши давом этмоқда (июнь ойида йиллик 6,1 фоизгача пасайган). Ер участкалари сегментида, Тошкент шаҳрида 100 метр квадрат (1 сотих) ер майдони нархи июнь ойи якунлари бўйича 334 миллион сўмни ташкил этиб, ўтган йилги кўрсаткичлардан 2,5 фоизга паст шаклланди.

Мавсумий омилларни ҳисобга олган ҳолда қурилиш материаллари таклифи барқарор бўлиб қолмоқда. Бироқ, сўнгги ойларда турар жой биноларига хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш материаллари нархларининг ўсиши бироз тезлашди. Йиллик ҳисобда июнь ойида ушбу материаллар нархи 5 фоизга ошди.

Умуман олганда, 2025 йилнинг II чорагида кўчмас мулк бозорида битимлар сони ва ипотека кредитлари ҳажмининг ўсиши натижасида юқори фаоллик сақланиб қолди. Таклиф ҳажмининг ошиши ва харид қилиш имкониятларининг кенгайиши талабни қўллаб-қувватлаб, бозор ва нархлар динамикасининг мувозанатли ривожланишини таъминламоқда.

Аҳолини рўйхатга олиш: Нега муҳим ва қандай ўтади?
Янгиликлар 8:34 · 06.12.2025
Аҳолини рўйхатга олиш: Нега муҳим ва қандай ўтади?
Россия Марказий банки хорижга пул ўтказмалари бўйича чекловларни бекор қилади
Янгиликлар 17:33 · 05.12.2025
Россия Марказий банки хорижга пул ўтказмалари бўйича чекловларни бекор қилади
Алишер Темиров GHWP’нинг Регулятор органлари бўйича раис ўринбосари лавозимига сайланди
Янгиликлар 13:51 · 05.12.2025
Алишер Темиров GHWP’нинг Регулятор органлари бўйича раис ўринбосари лавозимига сайланди
Робин Зенг — дунёдаги энг катта батарея империясини қурган қишлоқ боласи
Миллиардерлар, Янгиликлар 11:18 · 05.12.2025
Робин Зенг — дунёдаги энг катта батарея империясини қурган қишлоқ боласи
Ўзбекистонда болаларга банк карталарини очишда муаммолар юзага келяптими?
Янгиликлар 16:05 · 04.12.2025
Ўзбекистонда болаларга банк карталарини очишда муаммолар юзага келяптими?
Wildberries Ўзбекистонда 142 млн долларлик йирик логистика марказини очади
Янгиликлар 12:31 · 04.12.2025
Wildberries Ўзбекистонда 142 млн долларлик йирик логистика марказини очади