Умумий овқатланиш соҳаси учун ҚҚС ноль ставкаси бўйича ҳали қарор қабул қилинмади — Солиқ қўмитаси

14:53 · 27.04.2026

Humo карталари бўйича SMS-хабарномалар нархи ўзгармайдиган бўлди

12:23 · 27.04.2026

Тошкентда кўчмас мулкка қилинган инвестиция ўзини қанчалик оқлайди?

10:47 · 27.04.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

9:54 · 25.04.2026

Президент туман банкирларини сунъий интеллектга ўқитиш бўйича топшириқ берди

16:23 · 24.04.2026

1 майдан Humo карталари бўйича SMS-хабарномалар нархи икки бараварга ошади

14:15 · 24.04.2026

Солиқ қўмитаси тадбиркорларни сохта электрон хатлардан огоҳлантирди

10:30 · 24.04.2026

Ўзбекистонга биринчи чоракдаги пул ўтказмалари 3,8 млрд долларгача ўсди

16:16 · 23.04.2026

Ўзбекистонда банклар энди карталардаги маблағларни «нолгача» ечиб ололмайди

11:40 · 23.04.2026

Уй-жойга муҳтож ёш оилаларга ипотека кредитлари ажратилади

9:55 · 23.04.2026

Ўзбекистонда коммунал хизматлар бўйича қарздорликни ундириш соддалаштирилди

9:02 · 23.04.2026

Ўзбекистонда март ойида жами 78 мингдан ортиқ енгил автомобиль сотилди

11:34 · 22.04.2026

Тошкентда уй-жой инвестицияси даромадлилиги 14,6 фоизга етди — МҲТИ

10:13 · 22.04.2026

Энди телефон рақамни бошқанинг номига онлайн ўтказиш мумкин

14:42 · 21.04.2026

Мартда аҳолига коммунал хизматлар ҳамда гўшт ва сут маҳсулотлари қимматлашгани энг кўп сезилди

11:36 · 21.04.2026

Асосий ставкани ошириш ҳақида гапиришга ҳали эрта, валюта курси эркинлигини сақлаб қолиш муҳимроқ — МБ раиси

10:59 · 21.04.2026

Олий тоифали ўқитувчиларга ипотека учун субсидияни қандай олишлари мумкин?

16:44 · 20.04.2026

Энди ўқитувчилар айрим давлат хизматлари учун арзонроқ тўлов қилади

11:39 · 20.04.2026

Умумий овқатланиш соҳаси учун ҚҚС ноль ставкаси бўйича ҳали қарор қабул қилинмади — Солиқ қўмитаси

Солиқ қўмитаси халқаро тажрибани ўрганиш бўйича аввал айтилган фикрларга қарамай, умумий овқатланиш корхоналари учун ҚҚСнинг ноль ставкасини жорий этиш бўйича қарор қабул қилинмаганини билдирди.

Умумий овқатланиш соҳаси учун ҚҚС ноль ставкаси бўйича ҳали қарор қабул қилинмади — Солиқ қўмитаси
Фото: Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати

Давлат солиқ қўмитаси умумий овқатланиш соҳаси учун қўшилган қиймат солиғининг (ҚҚС) ноль ставкаси жорий этилиши режалаштирилаётгани ҳақидаги хабарлар юзасидан тушунтириш берди.

Идоранинг қайд этишича, соҳа вакиллари билан ўтказилган учрашувларда бизнесни қўллаб-қувватлашнинг турли усуллари, жумладан, халқаро тажриба ҳам муҳокама қилинган. Хусусан, айрим давлатларда умумий овқатланиш корхоналари учун ҚҚС бўйича имтиёзли шартлар қўлланиши мисол тариқасида келтирилган.

Шу билан бирга, бу каби чоралар, одатда, бизнес томонидан муайян мажбуриятлар — масалан, ходимлар сони, иш ҳақи даражаси ва бошқа ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлар билан бирга амалга оширилади.

«Мазкур масала доирасида фақат хорижий тажрибани ўрганиш ва соҳани қўллаб-қувватлаш бўйича эҳтимолий ёндашувларни кўриб чиқиш ҳақида сўз юритилди. Ҳозирги босқичда умумий овқатланиш соҳаси учун ҚҚСнинг нол ставкаси жорий этилиши бўйича ҳеч қандай якуний қарор қабул қилингани йўқ», — дея таъкидлади Солиқ қўмитаси.

Тадбиркорларга мазкур соҳани қўллаб-қувватлаш юзасидан ўз таклифларини тақдим этиш таклиф қилинди. Ушбу таклифлар ҳар томонлама ўрганилганидан сўнг, бизнес ва давлат манфаатларини инобатга олган ҳолда «энг мақбул қарорлар» ишлаб чиқилади.

Солиқ қўмитаси раиси Фаррух Пўлатов 21 апрель куни бизнес вакиллари билан ўтказилган учрашувда идора халқаро амалиётни, жумладан, Россия тажрибасини ўрганаётганини маълум қилди. Россияда умумий овқатланиш соҳаси учун ҚҚСнинг ноль ставкаси бир қатор шартлар — айланма маблағ, тушум таркиби ва иш ҳақи даражаси бўйича талаблар бажарилганда қўлланади.

Унинг сўзларига кўра, эҳтимолий механизм тадбиркорлар томонидан белгиланган талаблар бажарилган тақдирда, ҚҚСнинг стандарт ва имтиёзли ставкаларидан бирини ихтиёрий равишда танлаш имкониятини назарда тутиши мумкин.

«Агар тадбиркорларнинг кўпчилиги рози бўлса, биз буни жорий этишимиз мумкин… Яъни, икки хил тарифни қўллаш учун қонунчиликка ўзгартириш киритиш мумкин», — деб таъкидлаган эди у.

Ўз навбатида, Солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Жаҳонгир Абдиев солиқ имтиёзларини бизнеснинг аниқ мажбуриятлари эвазига тақдим этиш зарурлигини урғулади.

«Ноль даражали ҚҚСни қўллаш учун тадбиркор ўз зиммасига мажбурият олади. У айтадики: “Мен, масалан, 10 млн сўм тушумни таъминлайман ва белгиланган ставкани туширмаган ҳолда 20 нафар ходимга иш ҳақи тўлайман”. Агар бу шартлар бажарилмаса, у бизда [ҚҚСни] 12% тўлайди. Агар бундай ҳолатларда ҳам қўллай олсак ва тадбиркорларимизнинг кўпчилиги бунга рози бўлса, биз буни татбиқ этишимиз мумкин. Яъни, икки хил тарифни қўллаш бўйича қонунчиликка тегишли нормаларни киритиш мумкин», — деди у.

Умумий овқатланиш соҳаси учун ҚҚС ноль ставкаси бўйича ҳали қарор қабул қилинмади — Солиқ қўмитаси
Янгиликлар 14:53 · 27.04.2026
Умумий овқатланиш соҳаси учун ҚҚС ноль ставкаси бўйича ҳали қарор қабул қилинмади — Солиқ қўмитаси
Humo карталари бўйича SMS-хабарномалар нархи ўзгармайдиган бўлди
Янгиликлар 12:23 · 27.04.2026
Humo карталари бўйича SMS-хабарномалар нархи ўзгармайдиган бўлди
Тошкентда кўчмас мулкка қилинган инвестиция ўзини қанчалик оқлайди?
Янгиликлар 10:47 · 27.04.2026
Тошкентда кўчмас мулкка қилинган инвестиция ўзини қанчалик оқлайди?
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Янгиликлар 9:54 · 25.04.2026
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Президент туман банкирларини сунъий интеллектга ўқитиш бўйича топшириқ берди
Янгиликлар 16:23 · 24.04.2026
Президент туман банкирларини сунъий интеллектга ўқитиш бўйича топшириқ берди
1 майдан Humo карталари бўйича SMS-хабарномалар нархи икки бараварга ошади
Янгиликлар 14:15 · 24.04.2026
1 майдан Humo карталари бўйича SMS-хабарномалар нархи икки бараварга ошади