Жаҳон банки дунё мамлакатларининг янги даромад рейтингини эълон қилди

11:16 · 25.07.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

9:26 · 25.07.2026

Тошкентдаги Шаҳрисабз кўчасида BRT йўлаги қурилиши бошланади

15:47 · 24.07.2026

Уй-жой субсидияси учун аризалар қабули 27 июль куни бошланади

11:46 · 24.07.2026

Ўзбекистонда аҳоли ярим йилда банкларга 12,3 млрд доллар сотди

10:18 · 24.07.2026

Мол-мулк солиғи бўйича имтиёздан қандай фойдаланиш мумкин

13:58 · 23.07.2026

2026 йилда қайси давлатларнинг қарзи энг катта бўлади?

11:16 · 23.07.2026

Марказий банк иловаларга киришда биометрик текширув ва P2P ўтказмалар қоидаларини юмшатмоқчи

10:05 · 23.07.2026

Солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганларга 20,2 млрд сўм мукофот берилди

17:43 · 22.07.2026

Ўзбекистонда қиймати 100 трлн сўмлик давлат активлари савдога чиқарилади

17:52 · 21.07.2026

Президент банкларнинг маҳалладаги ишидан мутлақо норози эканини айтди

15:23 · 21.07.2026

Давлат бюджетига бошқарув ва қарз харажатлари юкламаси ортади — таҳлил

15:17 · 21.07.2026

Ўзбекистонда 2027 йилда ўртача пенсия миқдори 1,8 млн сўм атрофида бўлади — прогноз

12:22 · 21.07.2026

Олтин нархлари ошгани ҳисобига Ўзбекистон бюджети даромадлари режадан 19 фоизга кўп бўлади

11:19 · 21.07.2026

Ўзбекистонда сув тарифлари таннархни тўлиқ қопламаётгани сабаб қайта кўриб чиқилади

9:19 · 21.07.2026

Марказий банк июнь ойида 21 та банкни жаримага тортди

15:06 · 20.07.2026

2026 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти 8,1 фоизга ўсиши кутилмоқда

11:36 · 20.07.2026

Уй-жой ва коммунал соҳа рақамлашмоқда: Инвестициялар ва янги тизимлар самараси

10:41 · 20.07.2026

Ўзбекистонда 2027 йили биринчи исломий банк хизматлари йўлга қўйилади

Дастлаб 2027 йилда мамлакатдаги битта банкда исломий маҳсулотлар жорий этилади, 2029−2030 йилларда эса уларнинг сони учтага етказилади. Ушбу ташаббуслар тижорат банклари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Бунинг учун Марказий банк масъул этиб белгиланган.

Ўзбекистонда 2027 йили биринчи исломий банк хизматлари йўлга қўйилади

2030 йилга бориб Ўзбекистондаги учта банкда исломий молия хизматлари пайдо бўлади. Бу ҳақда жамоатчилик муҳокамасига қўйилган янгиланган Ўзбекистон-2030 стратегияси лойиҳасида келтирилган.

Унга кўра, Ўзбекистонда исломий молиянинг ҳуқуқий асосларини яратиш ҳамда камида 3 та тижорат банкида исломий молия хизматини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.

Дастлаб 2027 йилда мамлакатдаги битта банкда исломий маҳсулотлар жорий этилади, 2029−2030 йилларда эса уларнинг сони учтага етказилади. Ушбу ташаббуслар тижорат банклари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Бунинг учун Марказий банк масъул этиб белгиланган.

Регулятор 2030 йилгача Ўзбекистонда камида 10 та тўлақонли исломий банк пайдо бўлишини кутмоқда. Марказий банк раиси ўринбосари Аброрхўжа Турдалиевнинг таъкидлашича, анъанавий банкларда ҳам «исломий дарчалар» очилади — бундай хизматларни учта давлат банкида йўлга қўйиш режалаштирилган. Бироқ у давлат банклари ҳали аниқланмаганини қўшимча қилди.

Марказий банк исломий молияни яширин иқтисодиётдаги маблағларни банк тизимига жалб қилишнинг муқобил механизми сифатида кўрмоқда. Турдалиевга кўра, аҳолининг ярми исломий маҳсулотларни афзал кўриши мумкин, бироқ анъанавий банк хизматларидан бутунлай воз кечувчилар улуши анча кам.

БМТ Тараққиёт дастури (БМТТД) сўровномасига кўра, аҳолининг 68%и, тадбиркорларнинг эса 60%и диний эътиқоди сабаб, анъанавий банк хизматидан фойдаланишни хоҳламайди.

2025 йилнинг ноябрь ойида Қонунчилик палатаси исломий банк тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилиб, Сенатга юборди. Ҳужжат исломий банклар учун алоҳида лицензия ва оддий банкларда «исломий дарчалар»ни очиш имкониятини назарда тутади, шунингдек, асосий маҳсулотлар — Муробаҳа, Музораба, Мушорака, Вакала ва Салам каби операцияларнинг асосий жиҳатларини белгилайди.

Марказий банк исломий молия стандартларини белгилаш ва банклар ҳузуридаги шариат кенгашларини назорат қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Бундай ташкилотлар учун солиқ имтиёзлари берилади ва уларнинг нотариал ҳаракатлари мол-мулкни расмийлаштиришда давлат божидан озод этилади.

Спот билан суҳбатлашган мутахассислар, шунингдек, исломий банкингни жорий этиш молиявий фаолликни оширади ва иқтисодиётга катта миқдордаги ички маблағларни жалб қилади, деб ҳисоблайди.

Жаҳон банки дунё мамлакатларининг янги даромад рейтингини эълон қилди
Янгиликлар 11:16 · 25.07.2026
Жаҳон банки дунё мамлакатларининг янги даромад рейтингини эълон қилди
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Янгиликлар 9:26 · 25.07.2026
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Тошкентдаги Шаҳрисабз кўчасида BRT йўлаги қурилиши бошланади
Авто, Янгиликлар 15:47 · 24.07.2026
Тошкентдаги Шаҳрисабз кўчасида BRT йўлаги қурилиши бошланади
Уй-жой субсидияси учун аризалар қабули 27 июль куни бошланади
Янгиликлар 11:46 · 24.07.2026
Уй-жой субсидияси учун аризалар қабули 27 июль куни бошланади
Ўзбекистонда аҳоли ярим йилда банкларга 12,3 млрд доллар сотди
Янгиликлар 10:18 · 24.07.2026
Ўзбекистонда аҳоли ярим йилда банкларга 12,3 млрд доллар сотди
Мол-мулк солиғи бўйича имтиёздан қандай фойдаланиш мумкин
Янгиликлар 13:58 · 23.07.2026
Мол-мулк солиғи бўйича имтиёздан қандай фойдаланиш мумкин