Шикастланган авторақамларни онлайн алмаштириш имкони яратилди

14:57 · 14.04.2026

Ўзбекистонда 2,2 млн киши ўзига кредит олишни тақиқлади

11:16 · 14.04.2026

Жаҳон банки Ўзбекистон иқтисодиёти бўйича ўрта муддатли прогнозларини яхшилади

10:07 · 14.04.2026

Марказий банк 20 та банкка нисбатан жарима санкцияларини қўллади

16:39 · 13.04.2026

Тошкентда янги бинолардаги уйлар иккиламчи бозорга нисбатан қимматроқ нархланмоқда — МБ таҳлили

13:51 · 13.04.2026

Бен Франсис — гараждан миллиардлаб доллар келтирган брендгача бўлган йўл

12:42 · 13.04.2026

ОТБ Ўзбекистон иқтисодиёти бўйича ҳисобот берди

10:42 · 13.04.2026

Ўзбекистонликлар орасида пул жамғармайдиганлар улуши ортди

9:01 · 13.04.2026

Ўзбекистонда пулли автомобиль йўлларида йўл ҳақи қандай белгиланади?

10:11 · 11.04.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

9:11 · 11.04.2026

МБ: Аҳоли учун ойлик иш ҳақи асосий даромад манбаи бўлиб қолмоқда

15:56 · 10.04.2026

Миллий валютада чиқарилган суверен халқаро облигацияларнинг қандай афзалликлари бор?

12:12 · 10.04.2026

Заргарлик билан шуғулланувчи тадбиркорларга ҚҚСнинг бир қисмини қайтарилади

10:15 · 10.04.2026

Аҳоли ва тадбиркорларнинг 88 фоизи солиқларни ихтиёрий тўлаяпти — Солиқ қўмитаси

18:50 · 09.04.2026

«Барча расмий хабарлари фақат солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали юборилади». Солиқ қўмитаси фуқароларни огоҳлантирди

11:43 · 09.04.2026

Банк иловалари учун янги қоидалар асосан янги мижозларга таъсир қилади — Марказий банк

9:06 · 09.04.2026

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 8,1 млрд долларга камайди

16:39 · 08.04.2026

Ўзбекистонда тадбиркорларга уч ойда қанча ҚҚС кешбэк сифатида қайтарилди?

14:07 · 08.04.2026

Ўзбекистон аҳолиси 2025 йилда банкларга валютани сотиб олганидан кўра фаолроқ сотди

Жисмоний шахслар валюта операцияларининг ижобий сальдоси ички валюта бозорида қўшимча таклиф яратди. Халқаро пул ўтказмалари аҳоли томонидан валюта сотувининг асосий манбаи бўлди.

Ўзбекистон аҳолиси 2025 йилда банкларга валютани сотиб олганидан кўра фаолроқ сотди
Фото: «РБК»

Халқаро пул ўтказмалари аҳоли томонидан валюта сотувининг асосий манбаи бўлиб қолмоқда. Бу ҳақда Марказий банк 2025 йил якунлари бўйича ички валюта бозори шарҳида маълум қилди.

Ўтган йилда жисмоний шахслар томонидан валюта таклифи валютага бўлган талабга нисбатан тезроқ ўсди. Йил якунларига кўра, аҳоли тижорат банкларига 21,7 млрд доллар миқдорида валюта сотди. Бу 2024 йилга (16,1 млрд доллар) нисбатан 34,8 фоизга ёки 5,6 млрд долларга кўп.

Шу билан бирга, жисмоний шахслар томонидан 12 млрд долларлик валюта харидлари амалга оширилди. Аҳолининг валюта харидлари 2024 йилга (9,4 млрд доллар) нисбатан 27,7 фоизга ёки 2,6 млрд долларга кўпайди.

Шундай қилиб, жисмоний шахсларнинг хорижий валюта таклифи ва унга бўлган талаби ўртасида 9,7 млрд долларлик ижобий сальдо қайд этилди (2024 йилга нисбатан 1,4 баробар кўп) ва бу ижобий сальдо, регуляторга кўра, ички валюта бозорида қўшимча таклиф яратди.

Таъкидлаш жоизки, халқаро пул ўтказмалари аҳоли томонидан банкларга валюта сотувининг асосий манбаи бўлиб хизмат қилди. 2025 йил якунига кўра, халқаро пул ўтказмалари орқали мамлакатга 18,9 млрд доллар миқдорида валюта маблағлари келиб тушди. Бу 2024 йилга нисбатан 28 фоиз ёки 4,1 млрд долларга кўп.

Шунингдек, 2,6 млрд доллар миқдорида валюта маблағлари чиқиб кетди. Бу 2024 йилга нисбатан 138 млн долларга камайди.

Юридик шахсларнинг валюта таклифи талабдан тезроқ ўсмоқда

2025 йилда юридик шахслар томонидан чет эл валютасига бўлган талаб 2024 йилга нисбатан 24 фоизга ўсган бўлса, улар томонидан валюта таклифи 36 фоизга ошди.

Хўжалик юритувчи субъектларнинг экспорт тушумлари ҳисобига шаклланадиган валюта таклифи йил давомида 18 фоизга ошиб, 18 млрд долларни ташкил этди. Мазкур тушумларнинг 9,8 млрд доллари ёки 40 фоизи ички валюта бозорида сотилди. Бу 2024 йилга нисбатан 19 фоиз ёки 1,6 млрд долларга кўп.

Шунингдек, 2025 йилда ички валюта бозорига 9,7 млрд долларлик валюта маблағлари банклар томонидан хорижий кредитлар ҳисобидан сотилди. Бу 2024 йилга нисбатан 69 фоиз ёки 4 млрд долларга кўп.

Импортни молиялаштириш манбалари таркибида ички валюта бозорида сотиб олинган маблағлар (конвертация) улуши 63,7 фоизни (2024 йилда — 63,7 фоиз), хорижий валютадаги ўз маблағлари ҳисобига импортни молиялаштириш улуши 24 фоизни ташкил этди (2024 йилда — 24,5 фоиз). Айни пайтда чет эл валютасидаги кредитларнинг улуши 0,5 фоиз бандга — 12,3 фоизгача ўсди.

Марказий банк шарҳига кўра, 2025 йилда ички валюта бозорида чет эл валютаси билан боғлиқ операцион фаолликнинг ўсиши кузатилди. Регулятор буни ички валюта бозори инфратузилмасидаги таркибий ўзгаришлар билан изоҳлайди.

Валюта таклифининг сезиларли ўсишига туртки бўлган омиллар қаторида юқори ҳажмдаги экспорт тушумлари, хорижий инвестициялар ва кредитлар ҳамда халқаро пул ўтказмалари санаб ўтилади. Шу билан бирга, импортни молиялаштириш ҳамда иқтисодий фаолликнинг юқори суръатлари валютага бўлган талабни оширувчи омил бўлиб хизмат қилган.

Таъкидлаш жоизки, Марказий банк шарҳида 2025 йил якунига кўра ички валюта бозорида шаклланган хорижий валюта таклифи ва валютага бўлган талаб ҳажми, шунингдек, юридик шахсларнинг валюта таклифи ва валютага бўлган талаби ҳажми очиқланмаган.

Шикастланган авторақамларни онлайн алмаштириш имкони яратилди
Авто, Янгиликлар 14:57 · 14.04.2026
Шикастланган авторақамларни онлайн алмаштириш имкони яратилди
Ўзбекистонда 2,2 млн киши ўзига кредит олишни тақиқлади
Янгиликлар 11:16 · 14.04.2026
Ўзбекистонда 2,2 млн киши ўзига кредит олишни тақиқлади
Жаҳон банки Ўзбекистон иқтисодиёти бўйича ўрта муддатли прогнозларини яхшилади
Янгиликлар 10:07 · 14.04.2026
Жаҳон банки Ўзбекистон иқтисодиёти бўйича ўрта муддатли прогнозларини яхшилади
Марказий банк 20 та банкка нисбатан жарима санкцияларини қўллади
Янгиликлар 16:39 · 13.04.2026
Марказий банк 20 та банкка нисбатан жарима санкцияларини қўллади
Тошкентда янги бинолардаги уйлар иккиламчи бозорга нисбатан қимматроқ нархланмоқда — МБ таҳлили
Янгиликлар 13:51 · 13.04.2026
Тошкентда янги бинолардаги уйлар иккиламчи бозорга нисбатан қимматроқ нархланмоқда — МБ таҳлили
Бен Франсис — гараждан миллиардлаб доллар келтирган брендгача бўлган йўл
Миллиардерлар, Янгиликлар 12:42 · 13.04.2026
Бен Франсис — гараждан миллиардлаб доллар келтирган брендгача бўлган йўл