Ўзбекистон автомобил бозорида Chevrolet’нинг улуши 80 фоиздан пасайди

17:09 · 15.04.2026

Ногиронлик пенсияларини проактив шаклда тайинлаш бошланади

12:44 · 15.04.2026

ХВЖ Ўзбекистонни фойдали давлат корхоналарини хусусийлаштириб, зарар кўраётганларини ёпишга чақирди

12:08 · 15.04.2026

Шикастланган авторақамларни онлайн алмаштириш имкони яратилди

14:57 · 14.04.2026

Ўзбекистонда 2,2 млн киши ўзига кредит олишни тақиқлади

11:16 · 14.04.2026

Жаҳон банки Ўзбекистон иқтисодиёти бўйича ўрта муддатли прогнозларини яхшилади

10:07 · 14.04.2026

Марказий банк 20 та банкка нисбатан жарима санкцияларини қўллади

16:39 · 13.04.2026

Тошкентда янги бинолардаги уйлар иккиламчи бозорга нисбатан қимматроқ нархланмоқда — МБ таҳлили

13:51 · 13.04.2026

Бен Франсис — гараждан миллиардлаб доллар келтирган брендгача бўлган йўл

12:42 · 13.04.2026

ОТБ Ўзбекистон иқтисодиёти бўйича ҳисобот берди

10:42 · 13.04.2026

Ўзбекистонликлар орасида пул жамғармайдиганлар улуши ортди

9:01 · 13.04.2026

Ўзбекистонда пулли автомобиль йўлларида йўл ҳақи қандай белгиланади?

10:11 · 11.04.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

9:11 · 11.04.2026

МБ: Аҳоли учун ойлик иш ҳақи асосий даромад манбаи бўлиб қолмоқда

15:56 · 10.04.2026

Миллий валютада чиқарилган суверен халқаро облигацияларнинг қандай афзалликлари бор?

12:12 · 10.04.2026

Заргарлик билан шуғулланувчи тадбиркорларга ҚҚСнинг бир қисмини қайтарилади

10:15 · 10.04.2026

Аҳоли ва тадбиркорларнинг 88 фоизи солиқларни ихтиёрий тўлаяпти — Солиқ қўмитаси

18:50 · 09.04.2026

«Барча расмий хабарлари фақат солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали юборилади». Солиқ қўмитаси фуқароларни огоҳлантирди

11:43 · 09.04.2026

Ўзбекистон давлат қарзи 46,8 млрд долларга етди, давлат ташқи қарзи ўсиши тезлашди

Давлат қарзининг ЯИМга нисбати 31,9 фоизгача қисқарди. Давлат ташқи қарзи ўсиши 18,1 фоизгача тезлашиб, 39,8 млрд долларга етди. Ташқи қарзнинг тенг ярми бюджет тақчиллигини молиялаштиришга сарфланди.

Ўзбекистон давлат қарзи 46,8 млрд долларга етди, давлат ташқи қарзи ўсиши тезлашди
Фото: «123rf.com»

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2025 йил давомида 6,6 млрд долларга кўпайиб (+16,4 фоиз), 46,8 млрд долларни ташкил этди. Айни пайтда давлат қарзининг ЯИМга (иқтисодиёт ҳажми) нисбати 31,9 фоизгача қисқарди (2024 йилда — 35 фоиз). Бу Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълумотларидан келиб чиқади.

Тўртинчи чоракда давлат қарзининг ўсиш сурати сезиларли тезлашди. Биринчи чоракда давлат қарзи 5,9 фоизга (2,4 млрд доллар), иккинчи чоракда 2,1 фоизга (898 млн доллар), учинчи чоракда эса атиги 1,1 фоизга (473 млн доллар) ўсган бўлса, тўртинчи чоракда ўсиш 6,6 фоизни (2,9 млрд доллар) ташкил этди.

Давлат ташқи қарзи бир йил ичида 6,1 млрд долларга (+18,1 фоиз) ошиб, 39,8 млрд долларга ёки ЯИМнинг 27,1 фоизига (2024 йилда — 29,3 фоиз) етди. Давлат ички қарзи 542 млн долларга (+7,7 фоиз) ошиб, 7,0 млрд долларни ёки ЯИМнинг 4,8 фоизини (2024 йилда — 5,6 фоизи) ташкил этди.

Тўртинчи чоракда давлат қарзи 2,8 млрд доллардан зиёдга (ташқи қарз ҳисобига) ошди. Бунда ташқи қарз 3,1 млрд долларга ортди, ички қарз 218 млн долларга қисқарди.

Таққослаш учун: 2019 йил якунига кўра давлат қарзи даражаси 17,8 млрд долларни ташкил қилган.

Қарз берувчилар

Давлат ташқи қарзининг асосий қисми — 22,3 млрд доллари ёки 56 фоизи халқаро молия институтлари ҳиссасига тўғри келади.

Жаҳон банки (8,9 млрд доллар ёки 22 фоиз) ва Осиё тараққиёт банки (8,35 млрд доллар ёки 21 фоиз) хорижий кредиторлар орасида мутлақ етакчи.

Ташқи қарзнинг 11,7 млрд доллари (29 фоиз) хорижий ҳукуматларнинг молия ташкилотлари томонидан ажратилган. Энг йирик кредиторлар Хитой тараққиёт давлат банки ва Эксимбанки — 3,9 млрд доллар. Айни пайтда Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги қарийб 3 млрд доллар қарз берган. Шунингдек, халқаро облигациялар ҳисобига хорижий инвесторлардан 5,8 млрд доллар миқдорида маблағ жалб қилинган.

ИМВ маълумотларига кўра, буджет тақчиллиги қоплаш учун ташқи қарзнинг тенг ярми — 19,8 млрлд доллар сарфланган.

5,6 млрд доллар ёки жами ташқи қарзнинг 14 фоизи ёнилғи-энергетика саноатига тўғри келади. Шундан 4,1 млрд доллар маблағ электроэнергетика соҳасига, 1,4 млрд доллар неқт ва газ соҳаси, қолган қисми кўмир саноатига йўналтирилган.

3,5 млрд доллар (ёки 9 фоиз) маблағ соғлиқни сақлаш, таълим, ахборот ва коммуникация технологиялари ҳамда бошқа соҳаларга йўналтирилган.

Транспорт ва транспорт инфратузилмаси, қишлоқ ва сув хўжалиги ҳамда уй-жой коммунал хўжалиги соҳаларининг ҳар бирига 3 млрд доллардан ортиқ маблағ ажратилган.

Ўзбекистон автомобил бозорида Chevrolet’нинг улуши 80 фоиздан пасайди
Авто, Янгиликлар 17:09 · 15.04.2026
Ўзбекистон автомобил бозорида Chevrolet’нинг улуши 80 фоиздан пасайди
Ногиронлик пенсияларини проактив шаклда тайинлаш бошланади
Янгиликлар 12:44 · 15.04.2026
Ногиронлик пенсияларини проактив шаклда тайинлаш бошланади
ХВЖ Ўзбекистонни фойдали давлат корхоналарини хусусийлаштириб, зарар кўраётганларини ёпишга чақирди
Янгиликлар 12:08 · 15.04.2026
ХВЖ Ўзбекистонни фойдали давлат корхоналарини хусусийлаштириб, зарар кўраётганларини ёпишга чақирди
Шикастланган авторақамларни онлайн алмаштириш имкони яратилди
Авто, Янгиликлар 14:57 · 14.04.2026
Шикастланган авторақамларни онлайн алмаштириш имкони яратилди
Ўзбекистонда 2,2 млн киши ўзига кредит олишни тақиқлади
Янгиликлар 11:16 · 14.04.2026
Ўзбекистонда 2,2 млн киши ўзига кредит олишни тақиқлади
Жаҳон банки Ўзбекистон иқтисодиёти бўйича ўрта муддатли прогнозларини яхшилади
Янгиликлар 10:07 · 14.04.2026
Жаҳон банки Ўзбекистон иқтисодиёти бўйича ўрта муддатли прогнозларини яхшилади