Солиқ қўмитаси банк карталаридаги йирик пул тушумлари ҳақида маълумот олинишига изоҳ берди

14:22 · 24.06.2026

Хавфсизлик камари тақмасликка рухсат берувчи маълумотномани онлайн олиш мумкин бўлди

11:20 · 24.06.2026

Солиқ қўмитаси банклардан омонатлар ва йирик P2P-ўтказмалари ҳақидаги маълумотларни олмоқчи

10:02 · 24.06.2026

Иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар миқдори оширилади

17:41 · 23.06.2026

Ўзбекистонда тўловлар учун ягона QR-код ишга тушди

14:43 · 23.06.2026

Уй-жой таъмири, тўй ва машина хариди: ўзбекистонликлар келгусида қандай мақсадларда кредит олмоқчи?

11:20 · 23.06.2026

Ўзбекистонда аҳолига тегишли автомобиллар сони 4,9 млндан ошди

10:04 · 23.06.2026

Майдаги инфляция пенсионерларга кучлироқ сезилди — Марказий банк

9:18 · 23.06.2026

Марказий банк мурожаатлар бўйича энг салбий кўрсаткичга эга Топ-10 банкни очиқлади

14:41 · 22.06.2026

Ўзбекистонда муомаладаги нақд пуллар миқдори рекорд даражага етди

11:15 · 22.06.2026

Аҳолининг иш ҳақига боғлиқлик даражаси юқори — Марказий банк

10:14 · 22.06.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

9:57 · 20.06.2026

Нега Ўзбекистонда кредитлар қиммат?

18:07 · 19.06.2026

ОТМ битирувчиларининг ўртача маоши 5,1 млн сўмни ташкил этди

13:50 · 19.06.2026

Май ойида аҳолига ёқилғи ва қандолат маҳсулотлари қимматлашгани энг кўп сезилди

11:15 · 19.06.2026

Валюта курси ўзгаришидан хавотирлар охирги бир йилдаги минимумгача пасайди

15:28 · 18.06.2026

Жаҳон банки Ўзбекистонда қишлоқ инфратузилмасини яхшилаш учун 150 млн доллар ажратади

14:27 · 18.06.2026

Тадбиркорлар фаолиятига ноқонуний аралашган мансабдорлар жаримага тортилиши мумкин

10:05 · 18.06.2026

2025 йилда Ўзбекистоннинг қайси компаниялари энг кўп имтиёз олди?

Уларнинг энг йирик олувчиси Uzbekistan GTL бўлди — 2,8 трлн сўм. Шунингдек, кучли учликдан Uzbekistan Airways (2,4 трлн сўм) ва «Ўзбекнефтгаз» (1,7 трлн сўм) жой олди.

2025 йилда Ўзбекистоннинг қайси компаниялари энг кўп имтиёз олди?

Ўзбекистоннинг хусусий ва давлат компаниялари 2025 йилда 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди, дея хабар берди Коррупцияга қарши курашиш агентлиги.

Солиқ имтиёзларидан 143,2 мингта субъект фойдаланган бўлиб, имтиёзлар суммаси 119 трлн сўмни ташкил этди. Шундан 139 дан ортиқ юридик шахс 118,9 трлн сўмлик, 4185 нафар якка тартибдаги тадбиркор эса 120,7 млрд сўмлик имтиёзларни қўллаган.

Муҳим эслатма — кўрсатилган суммалар президент ва ҳукуматнинг ёпиқ қарорлари билан тақдим этилган имтиёзларни ўз ичига олмайди. Масалан, айрим автомобиль ишлаб чиқарувчилар ёпиқ қарорлар асосида алоҳида имтиёзларга эга бўлган.

Солиқ имтиёзларининг энг йирик олувчиси — 2,8 трлн сўм билан Uzbekistan GTL синтетик суюқ ёнилғи ишлаб чиқариш заводи бўлди. Қиймати қарийб 3,5 млрд доллар бўлган объект 2021 йил охирида ишга туширилган эди. Ўша пайтда мажмуа фойдаланишга топширилиши билан давлат бюджетига йилига ўртача 2 трлн сўмдан ортиқ солиқ тушумлари тушиши хабар қилинганди, бироқ амалда тўловлар миқдори анча паст бўлиб чиқди.

Кейинги ўринда имтиёзлар бўйича Uzbekistan Airways давлат авиакомпанияси етакчилик қилмоқда — 2,4 трлн сўм (2024 йилда бу кўрсаткич 881,4 млрд сўм эди). Бу ўтган йилнинг охирида Ўзбекистонда йўловчи ва юк ташувчи самолётларнинг ҚҚС ҳамда божхона божларидан озод қилингани билан боғлиқ.

«Ўзбекнефтгаз» нефть-газ компанияси 1,7 трлн сўмлик солиқ имтиёзларига эга бўлди (илгари 58,5 млрд сўм эди).

Энг йирик олувчилар қаторидан, шунингдек, қуйидагилар жой олди:

  • «Ўзбекистон темир йўллари» — 1,1 трлн сўм (2024 йилда 529,6 млрд сўм бўлган);
  • UzAuto Motors — 898,9 млрд сўм (281,8 млрд);
  • Asia Trans Gas — 860,4 млрд сўм (453,7 млрд);
  • Luxury Diamond (Ўзбекистондаги энг йирик заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчилардан бири — UZGOLD гуруҳига киради) — 811,8 млрд сўм;
  • My Freighter авиакомпанияси (Centrum Air бренди остида фаолият юритади) — 660,2 млрд сўм (46 млрд);
  • Solutions Lab финтех компанияси — 650,8 млрд сўм;
  • Ягона умумреспублика процессинг маркази (Uzcard оператори) — 542,4 млрд сўм;
  • «Ҳудудий электр тармоқлари» — 538,6 млрд сўм;
  • UzGasTrade газ сотиб олиш ва сотиш оператори — 515,4 млрд сўм;
  • Air Products Netherlands Gases BV (GTL ва бошқа кимёвий лойиҳаларда иштирок этади) — 482 млрд сўм;
  • Самарканд туристик маркази — 427,9 млрд сўм;
  • Asterium криптобиржаси — 427,4 млрд сўм.

Божхона имтиёзлари 15,35 мингта ташкилотга тақдим этилган бўлиб, уларнинг умумий қиймати 59,1 трлн сўмни ташкил этди.

Божхона имтиёзларининг энг йирик олувчиси — 2,1 трлн сўм билан UzGasTrade газ сотиб олиш ва сотиш оператори бўлди. Кейинги ўринларни RWS Optimum (Ўзбекистонда темирйўл қурилишида ишлатиладиган темир-бетон шпаллар ишлаб чиқарувчиси, шунингдек, «Портлатишсаноат» компаниясининг 66 фоизини хусусийлаштирган) — 1,4 трлн сўм ҳамда Қорақалпоғистоннинг Қораўзак туманидаги ИЭСни бошқариш бўйича Enter Engineering доимий муассасаси — 1,1 трлн сўм билан эгаллади.

Божхона имтиёзларини олган бошқа йирик ташкилотлар орасида қуйидагилар бор:

  • First Fruits (мева ва сабзавотларнинг улгуржи савдоси) — 955,2 млрд сўм;
  • Tebinbulak Mechanization Service (автомобиль транспортида юк ташиш, Enter Engineering томонидан таъсис этилган) — 738,5 млрд сўм;
  • My Freighter — 645 млрд сўм;
  • «Трест-12» қурилиш компанияси — 519,5 млрд сўм;
  • Gorilla Energy энергетик ичимликлар ишлаб чиқарувчиси — 414,5 млрд сўм;
  • Azia Metall Prof (Самарқанд металлургия заводи) — 391,5 млрд сўм;
  • New Logistic (Бойсун газни қайта ишлаш заводи бўйича Enter Engineering доимий муассасаси) — 321,1 млрд сўм;
  • RG Brands South (Қозоғистоннинг RG Brands компанияси шуъба корхонаси, Ava, Asu, Piala ва бошқа ичимликлар дистрибьютори) — 302,6 млрд сўм;
  • Uzbekistan Airways — 288,4 млрд сўм;
  • China CAMCE Engineering EPC-пудратчиси — 285 млрд сўм.

Ўзбекистонда чет эл юридик шахслари томонидан ташкил этилган 75 та доимий муассасага берилган божхона имтиёзлари 2,46 трлн сўмни ташкил этди. Ушбу сумманинг ярмидан кўпи Enter Engineering тузилмалари ҳиссасига тўғри келди.

Қораўзак туманидаги ИЭС ва Бойсун газни қайта ишлаш заводи билан боғлиқ доимий муассасалардан ташқари, улар қаторига Самарқанд яқинидаги Имом ал-Бухорий мажмуаси, «Самарқандкимё» заводи ва Қоракўл туманидаги газ-кимё мажмуаси лойиҳалари ҳам киради. Шуларни инобатга олганда, Enter Engineering тузилмалари томонидан олинган имтиёзларнинг умумий ҳажми 1,9 трлн сўмдан ошади.

Имтиёз олувчилар орасида Eriell Group тузилмалари ҳам кўрсатиб ўтилган. Хусусан, Қандим массивидаги лойиҳа 25,6 млрд сўмлик, Муборак туманидаги лойиҳа эса 15,9 млрд сўмлик имтиёзларга эга бўлган.

Солиқ қўмитаси банк карталаридаги йирик пул тушумлари ҳақида маълумот олинишига изоҳ берди
Янгиликлар 14:22 · 24.06.2026
Солиқ қўмитаси банк карталаридаги йирик пул тушумлари ҳақида маълумот олинишига изоҳ берди
Хавфсизлик камари тақмасликка рухсат берувчи маълумотномани онлайн олиш мумкин бўлди
Авто, Янгиликлар 11:20 · 24.06.2026
Хавфсизлик камари тақмасликка рухсат берувчи маълумотномани онлайн олиш мумкин бўлди
Солиқ қўмитаси банклардан омонатлар ва йирик P2P-ўтказмалари ҳақидаги маълумотларни олмоқчи
Янгиликлар 10:02 · 24.06.2026
Солиқ қўмитаси банклардан омонатлар ва йирик P2P-ўтказмалари ҳақидаги маълумотларни олмоқчи
Иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар миқдори оширилади
Янгиликлар 17:41 · 23.06.2026
Иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар миқдори оширилади
Ўзбекистонда тўловлар учун ягона QR-код ишга тушди
Янгиликлар 14:43 · 23.06.2026
Ўзбекистонда тўловлар учун ягона QR-код ишга тушди
Уй-жой таъмири, тўй ва машина хариди: ўзбекистонликлар келгусида қандай мақсадларда кредит олмоқчи?
Янгиликлар 11:20 · 23.06.2026
Уй-жой таъмири, тўй ва машина хариди: ўзбекистонликлар келгусида қандай мақсадларда кредит олмоқчи?