Солиқ қўмитаси банк карталаридаги йирик пул тушумлари ҳақида маълумот олинишига изоҳ берди

14:22 · 24.06.2026

Хавфсизлик камари тақмасликка рухсат берувчи маълумотномани онлайн олиш мумкин бўлди

11:20 · 24.06.2026

Солиқ қўмитаси банклардан омонатлар ва йирик P2P-ўтказмалари ҳақидаги маълумотларни олмоқчи

10:02 · 24.06.2026

Иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар миқдори оширилади

17:41 · 23.06.2026

Ўзбекистонда тўловлар учун ягона QR-код ишга тушди

14:43 · 23.06.2026

Уй-жой таъмири, тўй ва машина хариди: ўзбекистонликлар келгусида қандай мақсадларда кредит олмоқчи?

11:20 · 23.06.2026

Ўзбекистонда аҳолига тегишли автомобиллар сони 4,9 млндан ошди

10:04 · 23.06.2026

Майдаги инфляция пенсионерларга кучлироқ сезилди — Марказий банк

9:18 · 23.06.2026

Марказий банк мурожаатлар бўйича энг салбий кўрсаткичга эга Топ-10 банкни очиқлади

14:41 · 22.06.2026

Ўзбекистонда муомаладаги нақд пуллар миқдори рекорд даражага етди

11:15 · 22.06.2026

Аҳолининг иш ҳақига боғлиқлик даражаси юқори — Марказий банк

10:14 · 22.06.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

9:57 · 20.06.2026

Нега Ўзбекистонда кредитлар қиммат?

18:07 · 19.06.2026

ОТМ битирувчиларининг ўртача маоши 5,1 млн сўмни ташкил этди

13:50 · 19.06.2026

Май ойида аҳолига ёқилғи ва қандолат маҳсулотлари қимматлашгани энг кўп сезилди

11:15 · 19.06.2026

Валюта курси ўзгаришидан хавотирлар охирги бир йилдаги минимумгача пасайди

15:28 · 18.06.2026

Жаҳон банки Ўзбекистонда қишлоқ инфратузилмасини яхшилаш учун 150 млн доллар ажратади

14:27 · 18.06.2026

Тадбиркорлар фаолиятига ноқонуний аралашган мансабдорлар жаримага тортилиши мумкин

10:05 · 18.06.2026

Ташқи савдо айланмасида ўзгариш: экспорт ҳажми нега пасаймоқда?

Уч ой давомида республика 18 млрд долларлик товар ва хизматларни экспорт-импорт қилди. Бу 2025 йил мос давридагидан 471 млн долларга кўп.

Ташқи савдо айланмасида ўзгариш: экспорт ҳажми нега пасаймоқда?

Ўзбекистон экспорти 2026 йил I чорагида бир йил олдингидан 2,4 млрд долларга камайди. Статистика қўмитаси таҳлилида мамлакат ташқи савдоси тақчиллиги деярли олти баравар ортгани қайд этилди.

Экспорт қисқариб, импорт кескин ўсди

Уч ой давомида республика 18 млрд долларлик товар ва хизматларни экспорт-импорт қилди. Бу 2025 йил мос давридагидан 471 млн долларга (2,7 фоиз) кўп.

I чоракда мамлакат экспорти ҳажми 5,8 млрд долларни ташкил этди. Мазкур кўрсаткич бир йил аввалгидан қарийб 29,3 фоизга кам. Бироқ олтинсиз экспорт ҳажми 3,5 млрд доллар бўлиб, ўтган йил мос даврига нисбатан 26,2 фоизга ошган.

Дастлабки чоракда импорт ҳажми 12,2 млрд долларга етиб, бир йил олдингидан 30,8 фоизга ўсди. Натижада ташқи савдо тақчиллиги 6,4 млрд долларга етган. Таққослаш учун, 2025 йил мос даврида тақчиллик 1,1 млрд доллар бўлган.

Энг йирик ҳамкорлар учлиги

Дастлабки чоракда Ўзбекистон билан энг кўп савдо қилган давлат Хитой бўлди. Уч ойда икки мамлакат ўртасидаги экспорт ва импорт ҳажми 4,6 млрд долларга етди. Бир йил илгари бу кўрсаткич 3 млрд доллар эди. Бунда йиллик ўсиш қарийб 53 фоизни ташкил қилган.

Кейинги йирик ҳамкор Россия билан ўзаро савдолар ҳажми 3,3 млрд долларга етган. Бир йил олдинги кўрсаткич 2,66 млрд доллар бўлган.

Қозоғистон билан савдолар бир чоракда 1,3 млрд долларни ташкил этган. 2025 йил мос даврида мазкур кўрсаткич бир млрд долларга етганди. Жорий йил уч ойида Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги савдо ҳажми 30 фоизга ўсган.

Экспорт нега кескин камайди?

Ўзбекистон январь-март ойларида олтин экспорт қилмади. Бу ҳолат умумий ташқи савдода экспорт улуши кескин қисқаришига олиб келди. Чунки қимматбаҳо металл сотуви мамлакат жами экспорти тушумларининг камида учдан бир қисмини ташкил этиб келади. Масалан, 2025 йил I чорагида Марказий банк 3,57 млрд долларлик олтин сотган. Бу умумий экспорт тушумларининг 44 фоизига тенг келган.

Четга нималар кўпроқ сотилди?

Дастлабки чоракда хизматлар мамлакат экспортида драйвер вазифасини бажарган. Уч ой ичида қарийб 2,32 млрд долларлик хизматлар экспорти амалга оширилган. Бу жами экспорт тушумларининг 40,1 фоизига тенг. Йиллик ўсиш 26,8 фоизни ташкил этган. Хизматлар экспорти таркибининг асосий улуши туризм (48 фоиз) ва транспорт (35,5 фоиз) ҳиссасига тўғри келган.

Январь-мартда 1 млрд долларлик саноат товарлари экспорт қилинган. Бу бир йил аввалгидан 15,3 фоизга кўп бўлиб, умумий тушумларнинг 17,8 фоизига тенг. Масалан, умумий 429,8 млн долларлик тўқимачилик маҳсулотлари, 367 млн долларлик рангли металлар экспорти амалга оширилган.

Хорижга кимёвий воситалар сотувидан 613 млн доллар тушум бўлган. Мазкур кўрсаткич бир йил олдингига қараганда 46,2 фоизга ўсган. Хусусан, 424,6 млн долларлик ноорганик кимё моддалари сотилган.

Озиқ-овқат маҳсулотлари ва тирик ҳайвонлар сотувидан 534,8 млн доллар келган бўлиб, йиллик ўсиш ҳажми 13,9 фоизни ташкил этган. Тушумларнинг 326,1 млн доллари сабзавотлар ва мевалар, 147,8 млн доллари донли экинлар ҳамда улардан тайёрланган маҳсулотлар сотувидан келган. Ўз навбатида Ўзбекистон 3 ойда 150,1 млн долларлик нефть, 56,2 млн долларлик электр токи ва 36,7 млн долларлик табиий газ экспорт қилган.

Импорт бўйича кўрсаткичлар

Уч ойлик импорт таркибида энг катта улушни машиналар ва транспорт асбоб ускуналари хариди ташкил этган — 4,1 млрд доллар. Бу бир йил олдингидан 29,9 фоизга кўпайган. Шунингдек, импорт таркибида қуйидагилар улуши ҳам юқори бўлган:

  • кимёвий воситалар — 1,46 млрд доллар;
  • минерал ёқилғи, мойлаш материаллари — 1,2 млрд доллар;
  • хизматлар — 1,22 млрд доллар;
  • озиқ-овқат маҳсулотлари ва тирик ҳайвонлар — 1,4 млрд доллар.

Уч ой давомида Ўзбекистонга хориждан 241,4 млн долларлик гўшт ва гўшт маҳсулотлари олиб келинган. Бу бир йил олдингидан 74,9 фоизга кўп. Донли экинлар ва улардан тайёрланган маҳсулотлар импорти 392,9 млн долларга етган. Йиллик ўсиш 67,5 фоизга тенг. Қарийб 724,2 млн долларлик нефть ва нефть маҳсулотлари импорт қилинган. Бу бир йил аввалгидан 65,2 фоизга кўпайган.

Табиий газ импорти 360,5 млн долларни ташкил этиб, ўтган йил мос даврига нисбатан 2,2 баравар кўпайган.

Автомобиллар импорти 907,4 млн долларни (35,1 фоиз ўсиш), эҳтиёт қисмлари ва анжомлари 419,4 млн долларни (6,2 фоиз), электр машиналар ва жиҳозлари 820 млн долларни (81,1 фоиз) ташкил этган.

Уч ой давомида хориждан 177,9 млн долларлик олтин ҳам импорт қилинган (бир йил олдингидан 2,3 баравар кўп).

“Олтин экспорт қилинмагани хатарли эмас”

Марказий банк раиси Тимур Ишметов 29 апрель куни Тошкент шаҳрида журналистлар билан ўтказган матбуот анжуманида олтин экспорт қилинмагани юзасидан изоҳ берганди. Унинг айтишича, иқтисодиёт олтинсиз экспорт кўрсаткичи асосида таҳлил қилиниши муҳим.

“Биз айнан олтинсиз экспортни таҳлил қилишимиз керак. Ҳақиқатан ҳам олтин экспорти статистикага катта таъсир кўрсатиши мумкин. Масалан, I чоракда жорий операциялар бўйича баланс тақчиллигининг манфий даражасини гўёки каттароқ қилиб кўрсатди. Лекин биз кўпроқ олтинсиз экспортга қарашимиз лозим. Бунинг (олтин экспорт қилинмаганининг — таҳр.) тўғридан тўғри салбий таъсири йўқ”, деди Марказий банк раиси.

Тимур Ишметов регулятор олтинни ишлаб чиқарувчилардан сотиб олгач, қимматбаҳо металл мамлакат захирасига киритилишини таъкидлади. Экспорт қилинганда эса захиралар олтин қисми камайиб, валюта миқдори ошишига олиб келади. Яъни олтин савдоси захиралар таркиби ўзгаришига таъсир кўрсатади.

“Биз статистик кўрсаткичлар, жумладан, ташқи савдо баланси учун олтин экспорт қилмаймиз. Ўзимизнинг стратегиямиз бор. Стратегия доирасида керакли ликвидликни таъминлаган ҳолда, олтинни имкон қадар бозордаги ижобий пайтларда сотишга ҳаракат қиламиз. Йил якунигача олтин экспорт қилиш бўйича прогнозимиз бор. Ўша прогноздаги миқдорда экспорт қилинади”, деди у.

Солиқ қўмитаси банк карталаридаги йирик пул тушумлари ҳақида маълумот олинишига изоҳ берди
Янгиликлар 14:22 · 24.06.2026
Солиқ қўмитаси банк карталаридаги йирик пул тушумлари ҳақида маълумот олинишига изоҳ берди
Хавфсизлик камари тақмасликка рухсат берувчи маълумотномани онлайн олиш мумкин бўлди
Авто, Янгиликлар 11:20 · 24.06.2026
Хавфсизлик камари тақмасликка рухсат берувчи маълумотномани онлайн олиш мумкин бўлди
Солиқ қўмитаси банклардан омонатлар ва йирик P2P-ўтказмалари ҳақидаги маълумотларни олмоқчи
Янгиликлар 10:02 · 24.06.2026
Солиқ қўмитаси банклардан омонатлар ва йирик P2P-ўтказмалари ҳақидаги маълумотларни олмоқчи
Иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар миқдори оширилади
Янгиликлар 17:41 · 23.06.2026
Иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар миқдори оширилади
Ўзбекистонда тўловлар учун ягона QR-код ишга тушди
Янгиликлар 14:43 · 23.06.2026
Ўзбекистонда тўловлар учун ягона QR-код ишга тушди
Уй-жой таъмири, тўй ва машина хариди: ўзбекистонликлар келгусида қандай мақсадларда кредит олмоқчи?
Янгиликлар 11:20 · 23.06.2026
Уй-жой таъмири, тўй ва машина хариди: ўзбекистонликлар келгусида қандай мақсадларда кредит олмоқчи?