Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди

11:36 · 11.05.2025

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди

10:15 · 02.05.2025

IMD бизнес мактаби TBC Bank Group’нинг минтақадаги етакчи молиявий провайдерга айланиш жараёнини таҳлил қилди

17:25 · 01.05.2025

Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?

11:23 · 01.05.2025
Таҳлил 0:38 · 27.10.2021

The Facebook Papers. Ижтимоий тармоқ нимада айбланмоқда?

Kommers.uz Facebook собиқ ходими Фрэнсис Ҳаугеннинг баёнотлари ва компания атрофидаги можаролар ҳақида маълумот беради

The Facebook Papers. Ижтимоий тармоқ нимада айбланмоқда?
Фото: Reuters

The Facebook Papers АҚШнинг 17 та оммавий ахборот воситаси ҳамкорлиги натижасидир. Ушбу мақолаларни тайёрлаш доирасида таҳририятлар журналистлари ижтимоий тармоқнинг минглаб саҳифалари ички ҳужжатларини ўрганди. Facebook’нинг собиқ ходимаси Фрэнсис Ҳауген уларни матбуотга тақдим этди. Ҳауген 5 октябрь куни у АҚШ Конгрессида нутқ сўзлади ва у ерда ижтимоий тармоқнинг юқори раҳбариятига маълум бўлган муаммолар ҳақида гапирди.

Ёш фойдаланувчилар сегментининг камайиши

Bloomberg маълумотларига кўра, сўнгги йилларда ижтимоий тармоқдан илк марта фойдаланувчиларнинг ўртача ёши 19–20 дан 24–25 гача ўсган. Ўсмирлар сайтда 2020 йилга қараганда 16 фоиз, ёшлар 5 фоиз камроқ вақт ўтказа бошлади. Facebook ходимлари ушбу тенденция сабабларини тўлиқ тушунмаяпти. Ҳолат уларни ташвишга солмоқда.

Ички тадқиқотлар шуни кўрсатадики, болалар ва ўсмирлар Facebook’ни алоҳида иш билан машғул бўлиш учун майдон сифатида кўрмайди. Ёшларнинг фикрига кўра, ижтимоий тармоқ сиёсат ҳақида баҳслашмоқчи ёки таътилдан фотосуратлар жойлаштирмоқчи бўлган 40 ёшдан ошган одамларнинг платформаси бўлиб қолмоқда.

Facebook ёш аудиториянинг камайишига сабаб бўлаётган нарсаларни реклама қилмасликни афзал кўради. Фрэнсис Ҳаугеннинг сўзларига кўра, ижтимоий тармоқ инвесторлар ва реклама берувчиларга асосий маълумотларни бузиб кўрсатилган ҳолда тақдим этган. Бундан ташқари, у битта фойдаланувчининг бир нечта саҳифалари бўлган такрорий ҳисоблар нисбатига эътибор қаратди. Ҳаугеннинг фикрича, бу ҳолат реклама берувчиларни сайтдаги аудитория ҳажми борасида чалғитиши мумкин.

Ички ҳужжатларга кўра, 2017 йилда ўсмирлар томонидан яратилган янги ҳисобларнинг қарийб 15 фоизи дубликат бўлган. 2018 йил январь ойида АҚШда такрор яратилган саҳифалар барча ўсмирлар ҳисобларининг 11 фоизини ташкил этди, бу миллион саҳифадан ортиқ эди.

Ривожланаётган мамлакатларда модераторларнинг етишмаслиги

Reuters хабарига кўра, Facebook ривожланаётган мамлакатлар ва уруш зоналарида нафрат ва этник адоват қўзғаш муаммоларини ҳал қилиш учун етарлича ҳаракат қилмаяпти. Мисол тариқасида эса Мьянма келтирилади. Компания мамлакатдаги мусулмон озчилик бўлган роҳинжаларга нисбатан таҳдидли контент тарқалишини тўхтата олмаганини тан олган.

Ривожланаётган мамлакатларда Facebook маҳаллий тилларни биладиган ва маданий контекстни тушунадиган модераторлардан кам сонлиларини ишга ёлламоқда. Худди шу сабабдан ижтимоий тармоқ Яқин Шарқ мамлакатларида араб тилидаги нейтрал сўзларни қора рўйхатга киритиб, жиддий хатоларга йўл қўймоқда.

Цукерберг Facebook жамиятнинг қутбланишига ҳисса қўшаётганини билар эди(ми?)

Марк Цукерберг 2020 йил АҚШ Конгресси олдида ижтимоий тармоқдаги таҳликали контентларнинг 94 фоизи ўчирилиши тўғрисида ҳисобот берганди. The Washington Post нашрига кўра, ички ҳужжатлар таҳликали контентларнинг 5 фоиздан кўп бўлмаган қисми ўчирилганини кўрсатади. Бундан ташқари, аввалроқ Цукерберг ижтимоий тармоқлар жамиятни қутблантириши ҳақида сўз очганди.

The New York Times’нинг аниқлик киритишича, Facebook платформанинг асосий воситалари — «Лайк» ва «шейр» функциялари ҳейтспичлар тарқалишини тезлаштираётганини яхши билади. Бу ҳақда «Гаров зарари» номли ҳужжатда қайд этилган. Шунингдек, агар вазият ўзгармаса, бу юқоридагидек турдаги контентнинг янада тарқалишига олиб келиши маълум қилинган.

Сиёсатчилар ва таниқли шахсларнинг имтиёзлари

Financial Times’нинг хабар беришича, Facebook корпорацияси раҳбарияти сиёсатчилар ва юлдузларга имтиёз бериш мақсадида ижтимоий тармоқ ишига аралашган — улар қоидаларни бузган тақдирда ҳам хоҳлаган контентини нашр этишлари мумкин бўлган.

Гап ҳам машҳур фойдаланувчиларнинг «оқ рўйхат»га киритилиши, шунингдек, модерацияга топ-менежерлар ва компания раҳбари Марк Цукербергнинг бевосита аралашуви ҳақида кетмоқда. Бир қатор ҳолларда компания раҳбарлари машҳур фойдаланувчининг муайян баҳсли пости қоидани бузган-бузмагани тўғрисида якуний қарор қабул қилган. Ёки улар муаммоли хабарларни ўчириш бўйича илгари қабул қилинган қарорларни бекор қилишни сўраган.

Цукербергнинг реакцияси

Марк Цукерберг ўз саҳифасида Facebook’га туҳмат қилишга келишилган уринишлар бўлаётганини таъкидлади.

«Ўринли танқид бизни яхшироқ ишлашимизга ёрдам беради. Аммо, менинг фикримча, биз ҳозир кўраётган нарса компаниямизнинг бузилган қиёфасини кўрсатиш учун сиздирилган ҳужжатлардан танлаб фойдаланиш бўйича келишилган ҳаракатлардир», — деб ёзади Facebook раҳбари.

Унинг фикрича, Facebook’нинг зарарли контентга қарши кураш воситалари соҳадаги энг яхшисидир. 2021 йилда ижтимоий тармоқ фойдаланувчи хавфсизлигини таъминлаш учун 5 миллиард доллардан ортиқ сармоя киритган.

Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Авто, Янгиликлар 11:36 · 11.05.2025
Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Миллиардерлар, Янгиликлар 13:03 · 07.05.2025
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:22 · 07.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Рейтинг, Янгиликлар 10:11 · 07.05.2025
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди