Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди

11:36 · 11.05.2025

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди

10:15 · 02.05.2025

IMD бизнес мактаби TBC Bank Group’нинг минтақадаги етакчи молиявий провайдерга айланиш жараёнини таҳлил қилди

17:25 · 01.05.2025

Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?

11:23 · 01.05.2025
Таҳлил 11:40 · 04.11.2021

Ўзбекистон бозорларидаги нархлар: нима арзонлашиб, нималар қимматлашди?

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги нархлар бўйича таҳлил эълон қилди

Ўзбекистон бозорларидаги нархлар: нима арзонлашиб, нималар қимматлашди?
Фото: Halva

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан 1–31 октябрь кунлари Қўйлиқ ва Чорсу деҳқон бозорларида асосий истеъмол товарларининг улгуржи нархлари бўйича кузатув натижалари эълон қилиниб борилди. Вазирлик асосий турдаги қишлоқ хўжалиги ва гўшт маҳсулотларининг улгуржи нархлари ўзгариши юзасидан таҳлилий маълумот берди.

Арзонлашган маҳсулотлар

Ушбу давр мобайнида бозорда сариқ сабзи 500 сўмга, қизил сабзи 250 сўмга, импорт олма 2500 сўмга, ризамат узуми 1500 сўмга, импорт нок 2500 сўмга ва лимон 9 минг сўмга арзонлашган.

Қимматлашган товарлар

Бозорларда картошка 675 сўмга, пиёз 100 сўмга, саримсоқ пиёз 2500 сўмга, бодринг 625 сўмга, помидор 2 минг сўмга, булғор қалампири 1500 сўмга, бақлажон 250 сўмга, олма 2500 сўмга, узум 2 минг сўмга, нок 1000 сўмга, тарвуз 900 сўмга ва қовун нархлари 1000 сўмга ошган.

Бозорларга энг кўп келтирилган маҳсулотлар

Тезкор маълумотларга асосан, Қўйлиқ бозорига 1–31 октябрь кунлари ҳудудлардан жами 23,7 минг тонна маҳсулот: 12,4 минг тонна картошка, 8,4 минг тонна пиёз, 966 тонна карам ва 1,9 минг тонна сабзи келтирилган.

Шундан, Тошкент вилоятидан 1107 тонна картошка, 1564 тонна пиёз, 966 тонна карам, 573 тонна сабзи, Самарқанд вилоятидан 1144 тонна картошка, 78 тонна сабзи, Наманган вилоятидан 69 тонна картошка, Жиззах вилоятидан 6,8 минг тонна пиёз ва 27 тонна сабзи, Фарғона вилоятидан 210 тонна, Қашқадарё вилоятидан 600 тонна, Хоразм вилоятидан 27 тонна, Бухоро вилоятидан 151 тонна, Сирдарё вилоятидан 158 тонна ва Андижон вилоятидан 67 тонна сабзи маҳсулотлари етказиб берилган.

Шунингдек, Қўйлиқ бозорига Қозоғистондан 5010 тонна, Қирғизистондан 844 тонна, Афғонистондан 902 тонна ва Эрондан 3347 тонна картошка келтирилган.

Шу билан бирга, ҳудудлардан Чорсу деҳқон бозорига 1–31 октябрь кунлари жами 357,2 тонна, шу 302,7 тонна мол гўшти ва 54,5 тонна қўй гўшти келтириб сотилган.

Аввалроқ Ўзбекистон товар-хом ашё биржасида шакар ва суюлтирилган газ нархи пасайганди.

Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Авто, Янгиликлар 11:36 · 11.05.2025
Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Миллиардерлар, Янгиликлар 13:03 · 07.05.2025
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:22 · 07.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Рейтинг, Янгиликлар 10:11 · 07.05.2025
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди