Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди

10:15 · 02.05.2025

IMD бизнес мактаби TBC Bank Group’нинг минтақадаги етакчи молиявий провайдерга айланиш жараёнини таҳлил қилди

17:25 · 01.05.2025

Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?

11:23 · 01.05.2025

Картадан картага катта миқдорда пул ўтказишда қўшимча ҳимоя чоралари киритилади

10:10 · 01.05.2025
Таҳлил 21:30 · 08.11.2021

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси. Ташкилот нима билан шуғулланади?

Жамғарма 2021 йил 1 июль ҳолатига тадбиркорлик субъектларига 12 384,9 млрд сўм молиявий ёрдам кўрсатган

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси. Ташкилот нима билан шуғулланади?
Фото: «mixagroup.com»

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 17 августдаги «Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори асосида ташкил қилинган. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги матбуот хизмати жамғарманинг вазифалари ва фаолияти ҳақида маълумот берди.

Маълум қилинишиича, жамғарма ўз фаолиятини «Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси тўғрисида Низом»ига асосан амалга оширади. Низом Ўзбекистон Президентининг 2019 йил 13 августдаги фармон ва Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 16 январдаги «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги фаолиятини самарали ташкил этиш тўғрисида»ги қарорининг 2-иловаси билан тасдиқланган.

Жамғарма икки турдаги (кафиллик ҳамда фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун компенсация) молиявий ёрдам кўрсатади. Тижорат банклари томонидан кичик тадбиркорлик субъектларига ажратиладиган кредитларнинг 50 фоизигача, лекин 8 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда кафилликлар берилади.

Жамғарма тижорат банклари томонидан кичик тадбиркорлик субъектларига 10 миллиард сўмгача ажратиладиган кредитлари бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини компенсация тарзида қоплаб беради.

Хорижий валютадаги ажратиладиган кредитлар учун эквиваленти 10 миллиард сўмдан ошмайдиган, тижорат банклари томонидан белгиланган фоиз ставкасининг 30 фоизигача, лекин 3 фоиз пунктидан кўп бўлмаган миқдорда тижорат банкларининг кредитлари бўйича фоиз харажатларини қоплаш учун кокомпенсация тақдим этилади.

Жамғарма фаолияти молиявий ёрдамнинг турли мезонларини белгиловчи Ўзбекистон Президентининг 13 та фармони ва 35 та қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 4 та қарори билан тартибга солиниб келинмоқда.

Мазкур ҳужжатларнинг 8 тасида норматив ҳужжат чиққунга қадар ажратилган кредитларга ҳам молиявий кўмаклашиш (экспортёр корхоналарга, тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга, туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш, ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, меҳнат миграцияси бўйича ва ҳудудларнинг саноат салоҳиятини оширишга доир) бўлган миқдорларда белгиланган.

Шунингдек, 11 та ҳужжатда кредит фоиз ставкасининг 50 фоизи, 2 тасида Марказий банк асосий ставкасида бериладиган кредитларнинг 50 фоизигача, 11 тасида 10 фоизгача миқдорларда компенсация бериш белгиланган. Жамғарма томонидан 2021 йилнинг 1 июль ҳолатига тадбиркорлик субъектларининг 38 минг 161 та лойиҳаларининг 58 757 миллиард сўмлик кредитларига 12 384,9 миллиард сўм миқдорида молиявий ёрдам кўрсатилган.

Шундан 28 минг 157 та лойиҳаларининг 39 322,1 миллиард сўмлик кредитларига 4 849,7 миллиард сўм миқдорида фоиз тўловларини бир қисмини компенсация қилиш мажбурияти олинган ҳамда 9955 та лойиҳанинг 19 409,8 миллиард сўмлик кредитларига 7 501,8 миллиард сўм миқдорида кафиллик берилган.

Бундан ташқари, 49 та лойиҳага 33,4 миллиард сўм кредит рeсурслари ажратилган. Бунинг натижасида, 287 минг 258 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган. Компенсация беғараз тақдим этилади. Кафиллик учун кафиллик суммасининг 1 фоиз миқдорида бир марталик тўлов тўланади (экспортёрлар учун 0,5 фоиз миқдорида). 2020 йил 1 июндан бошлаб «Тадбиркор» ахборот тизими (www.tadbirkor.statefund.uz) дастури ишга туширилган. Барча буюртмалар электрон шаклда кўриб чиқилмоқда.

Жамғарма томонидан пандемия даврида тадбиркорлик субъектларининг 24 373,6 миллиард сўмлик кредитлари (15 минг 390 та лойиҳа) бўйича 5 089,7 миллиард сўм миқдорида молиявий ёрдам кўрсатилган. Шундан 16 997,1 миллиард сўмлик кредитлари (11 минг 470 та лойиҳа) бўйича 2 032,1 миллиард сўм миқдорида фоиз тўловларининг бир қисмини компенсация қилиш мажбурияти олинган ҳамда 7 376,5 миллиард сўмлик кредитлари (3920 та лойиҳа) бўйича 3 057,5 миллиард сўм миқдорида кафиллик берилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Президентининг 2020 йил 3 апрелдаги фармонига асосан бир қарз олувчига жамғарма томонидан бир вақтда ҳам кафиллик, ҳам компенсация беришга қўйилган чеклов бекор қилинган ва бугунги кунда тадбиркорлик субъектлари битта лойиҳа бўйича бир пайтнинг ўзида кафиллик ва компенсация олиши мумкин.

Ўзбекистон Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги «Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори билан тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш механизмларини кенгайтириш мақсадида, жамғарма томонидан 2021 йил  1 майдан бошлаб, тадбиркорлик субъектларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қуйидаги қўшимча чоралари жорий этилган. Жумладан:

  • Марказий банк асосий ставкасининг 1,75 бараваридан ошмаган миқдордаги фоиз ставкаси билан кичик тадбиркорлик субъектларига миллий валютада бериладиган кредитлар бўйича фоиз харажатларини қоплаш учун комкомпенсациянинг белгиланган миқдорларини сақлаб қолган ҳолда, тақдим этилиши белгиланган
  • «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган фуқароларга тадбиркорлик ташаббусларини амалга ошириш учун кредит миқдорининг 75 фоизигача, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 бараваридан ортиқ бўлмаган тижорат банклари кредитлари бўйича кафиллик берилиши кўзда тутилган;
  • тадбиркорлик субъектларига банк кредитлари бўйича компенсация ва кафилликлар кредит шартномалари сонидан қатъий назар бериладиган бўлган.

Бунда компекомпенсацияақдим этилаётган кредитларнинг умумий суммаси 10 миллиард сўмдан, кафилликларнинг умумий суммаси эса 8 миллиард сўмдан, бироқ умумий кредит суммасининг 50 фоизидан ошмаслиги лозимлиги белгиланди.

Аввалроқ Ўзбекистонда айрим тадбиркорларга мол-мулк ва ер солиқларини тўлашни 6 ойга кечиктириш ҳуқуқи берилиши хабар қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистон давлат бюджетига ўзгартиришлар киритилгани ҳақида хабар берилди.

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Миллиардерлар, Янгиликлар 13:03 · 07.05.2025
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:22 · 07.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Рейтинг, Янгиликлар 10:11 · 07.05.2025
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади
Янгиликлар 11:37 · 06.05.2025
Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади