Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди

10:15 · 02.05.2025

IMD бизнес мактаби TBC Bank Group’нинг минтақадаги етакчи молиявий провайдерга айланиш жараёнини таҳлил қилди

17:25 · 01.05.2025

Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?

11:23 · 01.05.2025

Картадан картага катта миқдорда пул ўтказишда қўшимча ҳимоя чоралари киритилади

10:10 · 01.05.2025
Таҳлил 19:30 · 08.11.2021

Сарҳисоб: Ўзбекистонда 2020 йил коронавирусга қарши кураш учун ажратилган маблағ нималарга сарфланди?

Махсус рағбатлантириш тўловлари миқдори 1 трлн 996,2 млрд сўмни ташкил қилган

Сарҳисоб: Ўзбекистонда 2020 йил коронавирусга қарши кураш учун ажратилган маблағ нималарга сарфланди?
Фото: «economics21.org»

Ўзбекистонда 2020 йил мураккаб шароитда коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволашга жалб қилинган тиббиёт ва бошқа ходимларни рағбатлантириш мақсадида қўшимча тўловлар ҳам киритилган. Молия вазирлиги матбуот хизмати COVID-19’га қарши курашда сарфланган маблағлар бўйича ҳисобот берди.

Маълумотларга кўра, тиббиёт ходимларига қўшимча тўловлар турлари қуйидагича таснифланган:

  • Ойлик лавозим маошига 6 фоиз миқдорида ҳар кунлик қўшимча тўлов — 391,2 миллиард сўм;
  • махсус рағбатлантириш тўловлари (5 миллион сўмдан 25 миллион сўмгача) — 1 триллион 996,2 миллиард сўм;
  • беморлар билан ишлаган вақтида коронавирус инфекцияси юқтириб олган ходимларга тўланадиган бир марталик тўлов (100 миллион сўмдан 250 миллион сўмгача) — 10,7 миллиард сўм;
  • санитария-эпидемиологик осойишталик марказлари ходимларининг соғлигига зарарлиги учун қўшимча рағбатлантириш тўловлари (ойлик маошига нисбатан 50 фоиздан 75 фоизгача) — 59,0 миллиард сўм;
  • тез тиббий ёрдам ходимлари меҳнатини қўшимча моддий рағбатлантириш тўловлари (1 миллион сўмдан 2,5 миллион сўмгача) — 61,4 миллиард сўм;
  • махсус поликлиникалар (COVID-марказ) ходимлари учун ҳар ойлик моддий рағбатлантириш тўловлари (500 минг сўмдан 2,5 миллион сўмгача) — 10,1 миллиард сўм.

Қайд этилишича, 2020 йилда қисқа муддат ичида Зангиота туманида 4000 ўриндан иборат бўлган 2 та махсус шифохона ҳамда коронавирус юқтириб олишда шубҳа қилинган фуқароларни вақтинча карантинда сақлаб туриш учун Юқори Чирчиқ туманида 20 минг ўринли замонавий мажмуа қуриб битказилган.

Шунингдек, пандемия кучайган даврда 159 та тиббиёт муассасасида даволаш учун 25 минг 200 ўрин яратилиб, шундан оғир ҳолатдаги беморлар учун ўринлар сони 2500 тани ташкил этган. Бундан ташқари, 58 та йирик биноларни мослаштирилиши натижасида 15 мингта, шундан 1225 та оғир ҳолатдаги беморлар учун ўринлар яратилган.

Таъкидланишича, Ўзбекистоннинг «2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонунида COVID-19’га қарши кураш тадбирлари учун 3 триллион сўм ажратиш кўзда тутилган. Эпидемиологик вазиятнинг ёмонлашиши ва коронавирус билан касалланган беморлар сонини ортиши ушбу мақсадлар учун ажратилган маблағларни қайта кўриб чиқиш заруриятини юзага келтирган.

Натижада 2021 йил якунига қадар мазкур маблағлар миқдори 4,3 триллион сўмга етказилган, шундан вакцина сотиб олиш ва фуқароларни эмлаш ишларини ташкил этиш харажатлари 1,4 триллион сўмни ташкил этган. Ушбу қўшимча маблағлар республика бюджетидан ажратиб борилмоқда.

Аввалроқ Ўзбекистон давлат бюджетига ўзгартиришлар киритилгани хабар қилинганди.

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Миллиардерлар, Янгиликлар 13:03 · 07.05.2025
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:22 · 07.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Рейтинг, Янгиликлар 10:11 · 07.05.2025
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади
Янгиликлар 11:37 · 06.05.2025
Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади