Hugo Boss — дунёга машҳур бренднинг «қора саҳифалари»

11:45 · 12.05.2025

Тадбиркорларга субсидия ажратилади

10:25 · 12.05.2025

Ўзбекистондаги учта компания Украина санкцияларига учради

10:10 · 12.05.2025

Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди

11:36 · 11.05.2025

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025
Бизнес 14:57 · 13.11.2021

Туркий тилли давлатлар кинофестивалида Ўзбекистон 3 та мукофотни қўлга киритди

Фирдавс Абдухолиқовга «Ўзбек кино санъати ривожи учун» махсус мукофоти топширилди

Туркий тилли давлатлар кинофестивалида Ўзбекистон 3 та мукофотни қўлга киритди
Фото: Кинематография агентлиги матбуот хизмати

Туркияда 8-12 ноябрь кунлари «Коркут Ата» туркий тилли давлатлар халқаро кинофестивали бўлиб ўтди.

Мазкур кинофестивалда Рашид Маликовнинг Кинематография агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган «Тутқунлик» фильми ҳайъат аъзоларининг махсус мукофоти билан тақдирланди. Али Ҳамроевнинг «Халқ жасорати» фильми эса ҳужжатли кино йўналишида иккинчи ўринни қўлга киритди. Шунингдек, Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқовга «Ўзбек кино санъати ривожи учун» махсус мукофоти топширилди.

Фото: Кинематография агентлиги матбуот хизмати

Кинофестиваль ҳайъати раиси Месуд Учакан ўзбек фильмларидаги гуманистик ғояларни олқишлашди.

«Ўзбек фильмларининг гуманизм ғояларини илгари суриши бизга жуда ёқди. ‘Меҳр’ операцияси ҳақида суратга олинган ‘Тутқунлик’ фильми алоҳида олқишга лойиқ. Ўзбекистон Президентининг уруш кечаётган ерлардан ўз фуқароларини қайтариш бўйича кўрсатган ташаббусини алоҳида эътироф этган бўлардим. Бу улкан инсонийлик ва гуманистик лойиҳадир», — дейди ҳайъат раиси.

Фото: Кинематография агентлиги матбуот хизмати

Ўзбекистон кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов:

«Мазкур мукофот сўнгги 5 йил давомида Ўзбекистонда олиб борилаётган кино ислоҳотларига катта баҳо деб биламан. Мазкур ислоҳотлар бевосита ҳурматли президентимиз Шавкат Мирзиёев билан боғлиқ. Уларнинг барчаси Президентимиз ташаббуслари натижасидир. Мазкур мукофот ўзбек киноижодкорлариникидир. Чунки буни ортида жуда катта жамоа ва ҳамжиҳатликдаги меҳнат турибди. Уларга ўз миннатдорчилигимни билдираман», — дея таъкидлади.

Фото: Кинематография агентлиги матбуот хизмати

Туркия маданият ва туризм вазири Аҳмет Демиркан ҳамкорлик ҳақида сўзлади:

«Эндиликда биз Ўзбекистон Кинематография агентлиги билан алоқаларни ўрнатамиз, ҳамкорликда халқаро кинолойиҳалар ишлаймиз. Ўйлайманки, бу ҳамкорлигимиз катта натижалар беради».

Фото: Кинематография агентлиги матбуот хизмати

Шунингдек, фестиваль давомида ўзбек киноси куни ўтказилиб, «Тутқунлик», «Халқ жасорати» фильмларидан ташқари Жаҳонгир Аҳмедовнинг «Илҳақ» картинаси премьераси бўлиб ўтди. Шу билан бирга, Туркия телеканалларида ўзбек фильмлари намойиши этилди. Кинофестиваль давомида ўзбек делегацияси томондан турли компаниялар билан ҳамкорлик келишувларига эришилди.

Фото: Кинематография агентлиги матбуот хизмати

Кинофестивалнинг тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Маданият вазири Озодбек Назарбеков ҳам иштирок этди. Сўнгра туркиялик ҳамкасби билан дуэт куйлади. Уларнинг чиқиши ташриф буюрганларда ёрқин таассурот қолдирди ва олқишларга сазовор бўлди.

Hugo Boss — дунёга машҳур бренднинг «қора саҳифалари»
Миллиардерлар, Янгиликлар 11:45 · 12.05.2025
Hugo Boss — дунёга машҳур бренднинг «қора саҳифалари»
Тадбиркорларга субсидия ажратилади
Янгиликлар 10:25 · 12.05.2025
Тадбиркорларга субсидия ажратилади
Ўзбекистондаги учта компания Украина санкцияларига учради
Янгиликлар 10:10 · 12.05.2025
Ўзбекистондаги учта компания Украина санкцияларига учради
Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Авто, Янгиликлар 11:36 · 11.05.2025
Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда