Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди

11:36 · 11.05.2025

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди

10:15 · 02.05.2025

IMD бизнес мактаби TBC Bank Group’нинг минтақадаги етакчи молиявий провайдерга айланиш жараёнини таҳлил қилди

17:25 · 01.05.2025

Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?

11:23 · 01.05.2025

Президент қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер майдонларини хусусийлаштиришга оид қонун имзолади

Хусусийлаштириш умрбод эгалик ҳуқуқини сотиб олиш ёки онлайн-аукционда харид қилиш орқали амалга оширилади

Президент қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер майдонларини хусусийлаштиришга оид қонун имзолади
Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистонда 15 ноябрь куни «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида»ги қонун Президент томонидан имзоланди. Бу ҳақда Huquqiy axborot канали хабар берди.

Қонунга кўра, қуйидаги ерлар хусусийлаштирилиши мумкин:

  • юридик шахсларга тадбиркорлик ва шаҳарсозлик учун берилган ерлар;
  • фуқароларга якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш, тадбиркорлик ва шаҳарсозлик учун берилган ерлар (илгари ЯТТларнинг хусусийлаштирилиши назарда тутилмаган);
  • хусусийлаштириладиган давлат объектлари жойлашган ерлар (илгари бу рухсат берилмаган);
  • бўш турган ерлар.

Шунингдек, ер участкалари қуйидаги шаклларда хусусийлаштирилиши белгиланган:

  • умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ерни сотиб олиш;
  • ерни электрон онлайн-аукцион орқали сотиб олиш.

Қайд этилишича, хусусийлаштиришдан тушадиган маблағлар давлат бюджетига йўналтирилади (илгари Урбанизацияни ривожлантириш жамғармасига йўналтирилган). Шунингдек, ариза ДХМ ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали берилади. Ариза кўриб чиқилиб хабарнома шаклда ижобий ёки салбий қарор қабул қилинади. Салбий қарор асослантирилган шаклда бўлиши шарт.

Таъкидланишича, қуйидагилар хусусийлаштиришни рад этиш учун асос ҳисобланади:

  • хусусийлаштириш учун асос мавжуд эмаслиги;
  • ерга нисбатан тугалланмаган суд ишларининг мавжудлиги;
  • ерда жойлашган кўчмас мулкка қўйилган тақиқнинг ёки хатловнинг мавжудлиги;
  • аҳоли пунктларининг тасдиқланган бош режаларида, аҳоли пункти лойиҳаларида хусусийлаштиришга монелик қиладиган маълумотларнинг мавжудлиги;
  • давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб қўйиш тўғрисида қарор мавжудлиги;
  • хусусийлаштириладиган ер участкасини сотишга ёки бошқача тарзда ўзга шахсга ўтказишга нисбатан тақиқнинг мавжудлиги;
  • аризада нотўғри, бир-бирига зид бўлган ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар аниқланганлиги;
  • хусусийлаштириладиган ер пули тўланмаганлиги.

Маълум қилинишича, хусусийлаштиришни бошқа сабабларга кўра рад этишга йўл қўйилмайди. Бўш турган ер участкалари электрон онлайн-аукцион орқали хусусийлаштирилади. Ерга бўлган мулк ҳуқуқи учун давлат ордери ер учун тўлов қилинганидан сўнг 1 иш кунида Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан берилади.

Шунингдек, қуйидаги ҳолатларда хусусийлаштирилган ерни мулкдордан олиб қўйиш мумкин:

  • ерга ижро ҳужжатлари бўйича ундирув қаратилганда;
  • ер давлат ва жамият эҳтиёжлари учун сотиб олинганда (эгасининг ёзма розилиги билан);
  • ер мусодара қилинганда;
  • ер реквизиция қилинганда (эпидемия, табиий офат вақтида).

Маълумот ўрнида, хусусийлаштирилган ерни национализация (ҳақ эвазига давлат ихтиёрига ўтказиш) қилиш қонундан чиқариб ташланган. Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Аввалроқ Ўзбекистонда айрим тадбиркорларга мол-мулк ва ер солиқларини тўлашни 6 ойга кечиктириш ҳуқуқи берилиши хабар қилинганди.

Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Авто, Янгиликлар 11:36 · 11.05.2025
Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Миллиардерлар, Янгиликлар 13:03 · 07.05.2025
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:22 · 07.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Рейтинг, Янгиликлар 10:11 · 07.05.2025
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди