
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
1 АҚШ долларининг расмий курси 19,59 сўмга ошган
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 19,59 сўмга ошиб, 10 740,80 сўмни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 1 АҚШ долларининг расмий курси 19,59 сўмга тушиб, 10 740,80 сўмни ташкил этган. 1 евро курси 12 минг 203,70 сўмга баҳоланиб, 72,12 сўмга пасайган. Шунингдек, 1 рубль 147,92 сўм этиб белгиланиб, 0,20 сўмга тушган.
Маълумот учун, ушбу алмашув курслари 17 ноябрь, чоршанба кунидан кучга киради.
Аввалроқ Ўзбекистоннинг халқаро олтин-валюта захираси ўсгани хабар қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистонда 2022 йил ЯИМ 6 фоизга ўсиши прогноз қилингани ҳақида хабар берилди.