Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди

10:15 · 02.05.2025

IMD бизнес мактаби TBC Bank Group’нинг минтақадаги етакчи молиявий провайдерга айланиш жараёнини таҳлил қилди

17:25 · 01.05.2025

Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?

11:23 · 01.05.2025

Картадан картага катта миқдорда пул ўтказишда қўшимча ҳимоя чоралари киритилади

10:10 · 01.05.2025

Тошкентдаги бир қатор заводлар Чирчиқ шаҳрига кўчирилади

Молия вазирлиги томонидан «ТТЗ» МЧЖга корхоналарни кўчириш харажатлари учун 100 млрд сўм ажратилади

Тошкентдаги бир қатор заводлар Чирчиқ шаҳрига кўчирилади
Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Президентининг 11 ноябрдаги «Чирчиқ шаҳрида қишлоқ хўжалиги машинасозлик кластерини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Norma хабар берди.

Маълум қилинишича, «Тошкент қишлоқ хўжалиги техника заводи», «Агрегат заводи», «Технолог», «Технолог-Стан», «Агросаноатмашинвест» корхоналари ишлаб чиқариш қувватларининг бир қисмини Чирчиқ шаҳридаги «Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техникаси заводи» ҳудудига кўчириш ҳамда корхоналарни қайта ташкил этиш масалалари уларнинг акциядорлари умумий йиғилиши томонидан дастлабки тарзда кўриб чиқилган ва тегишли қарорлар қабул қилинган. Шунингдек, корхоналар негизида қишлоқ хўжалиги машинасозлик кластери ташкил қилинади.

Бундан ташқари, «Тошкент трактор заводи» масъулияти чекланган жамияти («ТТЗ» МЧЖ) ташкил этилади. «Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техникаси заводи» ҳамда юқорида айтиб ўтилган корхоналарнинг устав капиталларидаги давлат улушлари номинал қийматда ушбу корхонага ўтказилади. «ТТЗ» МЧЖдаги давлат улуши «Ўзавтосаноат»га 2 йил муддатга ишончли бошқарувга берилади.

Шунингдек, корхоналарга тегишли бўшаётган ер майдонлари, бино ва иншоотлар Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан электрон онлайн-аукцион савдолари орқали сотилади. Уларни сотишдан тушган маблағлар «ТТЗ» МЧЖнинг алоҳида ғазначилик ҳисобрақамига ўтказилади.

Хабарга кўра, Молия вазирлиги томонидан «ТТЗ» МЧЖга корхоналарни «Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техникаси заводи» ҳудудига кўчириш, акцияларнинг қайтариб сотиб олинишини талаб қилган акциядорлардан уларга тегишли акцияларни сотиб олиш (заруратга кўра) билан боғлиқ бўлган харажатларни молиялаштириш учун Миллий банкнинг асосий ставкасида 100 миллиард сўм миқдорида ссуда маблағлари ажратилади. Ушбу ссудани сўндириш муддати — 1 йил этиб белгиланган. Ссуда кейинчалик бўшаётган активларни электрон онлайн-аукцион савдоларида сотишдан тушадиган маблағлар ҳисобидан қопланади.

Қайд этилишича, 2022 йил 1 январдан бошлаб маҳаллийлаштириш даражаси 25 фоиздан кам бўлмаган маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ёки уларнинг ваколатли дилерлик ташкилотлари томонидан харидорларга етказиб бериладиган қишлоқ хўжалиги техникалари учун қуйидаги субсидиялардан бир вақтда фойдаланишга рухсат берилади:

  • қишлоқ хўжалиги техникаси қийматининг 15 фоизи миқдорида ажратиладиган субсидия. Ушбу маблағлар биринчи навбатда қишлоқ хўжалиги техникаларини сотиб олиш учун жалб қилинган кредит ёки лизинг бўйича қарздорликни сўндиришга йўналтирилади;
  • кредит ёки лизинг шартлари асосида қишлоқ хўжалиги техникалари харид қилинганда фоиз харажатлари субсидияси. Бунда фоиз харажатларининг 10 фоиз пунктидан ортиқ қисми Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

Таъкидланишича, «Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи» ҳамда унинг ҳудудида ижара шартномалари асосида жойлашган, Чирчиқ шаҳрига кўчирилаётган корхоналар томонидан етказиб бериладиган қишлоқ хўжалиги техникаларига нисбатан субсидиялар ажратилиши истисно тариқасида 2023 йил 31 декабрга қадар татбиқ этилади.

Ҳужжат қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 11 ноябрдан кучга кирган.

Аввалроқ Ўзбекистоннинг 4 ҳудудида 740 миллион долларлик кимё кластерлари қурилиши хабар қилинганди.

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Миллиардерлар, Янгиликлар 13:03 · 07.05.2025
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:22 · 07.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Рейтинг, Янгиликлар 10:11 · 07.05.2025
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади
Янгиликлар 11:37 · 06.05.2025
Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади