Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди

11:36 · 11.05.2025

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди

10:15 · 02.05.2025

IMD бизнес мактаби TBC Bank Group’нинг минтақадаги етакчи молиявий провайдерга айланиш жараёнини таҳлил қилди

17:25 · 01.05.2025

Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?

11:23 · 01.05.2025
Таҳлил 21:10 · 25.11.2021

Аҳолини пул жамғариш борасида рағбатлантириш: Жамғарилган маблағлардан нега самарали фойдаланилмаяпти?

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти Kommers.uz’га махсус мақола тақдим этди

Аҳолини пул жамғариш борасида рағбатлантириш: Жамғарилган маблағлардан нега самарали фойдаланилмаяпти?
Фото: «sweetcredits.ru»

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти экспертлари томонидан молиявий хизматлар соҳасида пул маблағларини автоматик жамғариб боришга мўлжалланган банк депозитларини очиш бўйича шарҳ тайёрланди.

Ўзбекистон аҳолисининг аксариятида банк тўлов карталари мавжуд бўлса-да (масалан, банк депозит ҳисоб рақамлари эгаларининг сони ҳар 1000 кишига 849 нафарни ташкил этади), фуқароларнинг фақат 19 фоизигина жамғариб борилувчи банк ҳисоб рақамларига эга. Ваҳоланки, бу кўрсаткич Туркияда 58 фоиз, Ҳиндистонда 61 фоиз, Эронда 69 фоиз, Малайзияда 103 фоиз, Хитойда эса 157 фоизни ташкил этади.

Жамғармалар иқтисодий ўсишнинг асосий манбаларидан бири ҳисобланди. Жамғармаларни шакллантириш (бўш пул маблағларининг аҳоли томонидан мунтазам йиғиб борилиши) иқтисодиётнинг қўшимча молиявий ресурсларга бўлган талабини қондиришда аҳамиятли ҳисобланади. Ҳозирги кунда мамлакатимизда ушбу пул маблағларидан самарали фойдаланилмаяпти.

Бунинг асосий сабаблари қуйидагилар:

  • биринчидан, аҳолининг жамғариб бориладиган депозитлар орқали қўшимча даромад орттириш каби молиявий билимларга етарлича эга эмас;
  • иккинчидан, аҳоли истеъмолининг катта қисмини жорий давр билан боғлаши. Натижада, пул жамғаришнинг янги механизмларини жорий қилиш кечикади.

Бундан ташқари, дунё аҳолисининг катта қисми истиқомат қилаётган паст даромадли мамлакатларда автоматик жамғармалар тизими яхши йўлга қўйилмаган. Шунинг учун, ушбу давлатларда олинадиган иқтисодий фойда нисбатан паст даражада. Зарур молиявий инфратузилманинг мавжуд эмаслиги паст даромадли мамлакатларда автоматик жамғармалар жорий қилишни ва улардан фойдаланишни чеклайди.

Бироқ, рақамли иқтисодиётнинг жадал ривожланиши молиявий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиради. Бу эса ўз навбатида, расмий банк ҳисоб рақамларига эга бўлмаган кўплаб инсонларга автоматик жамғармалардан фойдаланиш имкониятини берувчи молиявий инфратузилмаларни тақдим этиши мумкин. Шу муносабат билан ПМТИ кенг қамровли тажрибани ўтказишни режалаштирмоқда. Мақсад — маблағларни автоматик тарзда жамғаришнинг истиқболли усуллари ва аҳоли маблағларини миллий иқтисодиёт ривожига жалб қилишнинг қўшимча рағбатлантирувчи омилларини ишлаб чиқиш.

Тажриба натижалари асосида аҳоли учун келажак ривожига хизмат қилувчи шахсий фондларни шакллантиришда энг қулай ва фойдали шароитларни яратувчи янги молиявий механизмларни татбиқ этиш бўйича таклиф тайёрланади ва ҳукуматга тақдим этилади. Бу эса айниқса, ривожланаётган Ўзбекистон иқтисодиётининг инвестицияларга бўлган талабини қондиришда муҳим ҳисобланади.

Жасур Жалолов, Ҳаётбек Сайдалиев

Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Авто, Янгиликлар 11:36 · 11.05.2025
Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Миллиардерлар, Янгиликлар 13:03 · 07.05.2025
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:22 · 07.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Рейтинг, Янгиликлар 10:11 · 07.05.2025
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди