Hugo Boss — дунёга машҳур бренднинг «қора саҳифалари»

11:45 · 12.05.2025

Тадбиркорларга субсидия ажратилади

10:25 · 12.05.2025

Ўзбекистондаги учта компания Украина санкцияларига учради

10:10 · 12.05.2025

Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди

11:36 · 11.05.2025

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025
Таҳлил 21:54 · 29.11.2021

Ҳиндистондаги 70 йиллик ислоҳотлар: иқтисодий ўсишнинг муҳим омиллари нималар эди?

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти Kommers.uz’га махсус мақола тақдим этди

Ҳиндистондаги 70 йиллик ислоҳотлар: иқтисодий ўсишнинг муҳим омиллари нималар эди?
Фото: «pxhere.com»

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) ривожланаётган дунёнинг етакчиларидан бири бўлган Ҳиндистондаги муҳим ислоҳотларни баҳолаш учун тадқиқот ўтказди. Экспертлар 1950–2020 йилларда амалга оширилган иқтисодий ислоҳотларни таҳлил қилгач, Ҳиндистон қайси йўналишларда ва қандай чора-тадбирлар туфайли дунё саҳнасида етакчи мавқени эгаллашга муваффақ бўлганига баҳо берди. Институт Kommers.uz’га тўлиқ таҳлилий мақолани тақдим этди.

Олинган натижаларга мос тарзда Ҳиндистондаги ислоҳотлар муваффақиятининг муҳим омиллари қуйидагилар, деган хулосага келинди:

  • давлатнинг ривожланишни рағбатлантирувчи иқтисодий чоралардан фойдаланган ҳолда устувор аҳамиятга эга тармоқларни қўллаб-қувватлаши;
  • ҳукуматнинг дунёда ва мамлакат ичида юзага келган вазият ва ўзгаришларга мос тарзда қайта кўриб турилган тараққиётнинг устувор йўналишлари бўйича шаффоф мавқеи.

Илмий тадқиқотларни доимо қўллаб-қувватлашга мойиллик, янги технологияларни татбиқ этиш, экспортни кенгайтириш ва диверсификация қилиш, давлат назорати остидаги соҳалар ва хусусий секторни бир-биридан ажратиш, бошқа мамлакатлар тажрибасини мониторинг қилиш ва мослашиш, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни ҳал этиш ва ислоҳотларни ўтказишга аҳоли ва диаспораларни жалб қилиш Ҳиндистондаги ислоҳотлар сиёсатининг асосий ўзига хос жиҳати бўлди.

Ҳиндистон ўтказилган ислоҳотлар натижасида, айниқса Ахборот технологиялари ва саноат тараққиёти, илм-фанни қўллаб-қувватлашда катта муваффақиятга эришди, шунингдек, қишлоқ хўжалиги, таълим, хизмат кўрсатиш, инвестиция сиёсати ва қашшоқликка қарши курашда маълум бир ютуқлар қайд этилди.

Шундай қилиб, Ахборот технологиялари ва саноат тармоғининг ривожланиши расман қабул қилинган саноат сиёсати туфайли таъминланди. У устувор йўналишлар ҳамда механизмларни босқичма-босқич алмаштиришни кўзда тутади. Шунга кўра, 1960–1970 йилларда давлат томонидан тўлиқ назорат қилинган саноатга 2000 йилларга келиб, давлат томонидан аралашиш бутунлай бекор қилинди, шунингдек, ички талабни қондириш мўлжалидан кўра кўпроқ, экспортни рағбатлантириш ва қўшилган қиймат солиғининг дунё занжирини ўрнатишга эътибор кучайтирилди.

Бунда бошқарувнинг барча даражаларида илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш муҳим роль ўйнади. Буни фанни ривожлантиришга қаратилган умумдавлат институтларини ташкил этишдан тортиб, тармоқ фондлари ва корхоналарда илмий тадқиқот бўлинмаларини шакллантиришгача кўриш мумкин. Бундан ташқари таълим тизимидаги ислоҳотлар, жумладан «уч тил формуласи»ни татбиқ этиш, шунингдек, техник ва табиий-илмий йўналишдаги мутахассисликларга ўқишга кираётганлар учун натижаси шу йўналишдаги ҳар қандай олий таълим маскани томонидан тан олинадиган ягона кириш имтиҳонини жорий қилиш ҳам сезиларли аҳамиятга касб этди.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида давлатнинг пухта қўллаб-қувватлаш (уруғларни сотиб олиш учун субсидиялар ажратиш, ссуда ва кредитлар бериш, ирригацияни ривожлантириш) ва қишлоқ хўжалиги экинларининг серҳосил навларини олиш ва хўжалик фаолиятини самарали олиб боришга қаратилган илмий изланишларни рағбатлантириш тизимининг оқилона йўлга қўйилиши туфайли ислоҳотлар муваффақияти таъминланди.

Фермерлар ва ҳукумат амалдорлари ўз диққат-эътиборини фермер хўжаликларининг маҳсулдорлиги, билим ҳамда кўникмаларни баҳам кўришга қаратгани туфайли Ҳиндистонда ғалла етиштириш кескин ортди. Агар Ҳиндистонда ғалла ҳосилдорлиги 1948 йилда гектарига ўртача 0,8 тоннани ташкил қилган бўлса, 1975 йилга келиб 4,7 тоннага етди.

Мамлакатнинг тараққий топишида инвестицион сиёсат ҳам муҳим роль ўйнади. Мамлакатга кириб келаётган хориж капитали оқимини тартибга солишдан ташқари Ҳиндистон компанияларининг хорижий мамлакатлардаги активларни сотиб олишига ҳам алоҳида этибор қаратилди. Бунда ривожланган мамлакатларда асосий эътибор замонавий технологиялар ва бошқарувга нисбатан ёндашувни ўрганишга, ривожланаётган мамлакатларда эса Ҳиндистон маҳсулотлари экспортини кенгайтиришга қаратилди.

Ҳиндистон ўз иқтисодиётидаги муҳим муаммо — қашшоқлик муаммосини давлатнинг анъанавий манзилли қўллаб-қувватлаш дастури билан бир қаторда, ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этиш ва ислоҳотларни ўтказишга аҳоли ва диаспораларни жалб қилиш, ўзаро ёрдам гуруҳларини шакллантириш, микрокредитлашни ривожлантириш, микрокорхоналар ва кичик тадбиркорликни ташкил қилишни рағбатлантириш орқали ҳал этди. Бир қатор кўрсаткичлар Ҳиндистон иқтисодиётини ислоҳ қилиш бўйича кўрилган чора-тадбирлар самарадорлиги ва эришилган ютуқлардан далолат беради.

Агар 1950–1970 йиллар оралиғида Ҳиндистонда ЯИМнинг ўсиши йилига ўртача 3,5 фоизни ташкил этган бўлса, ўтган асрнинг 80-йилларига келганда 5,6 фоизга, 2000–2010 йилларда эса ўртача 6,5 фоизга етди. Иқтисодиётнинг янги тармоқлари, жумладан автомобилсозлик (1990-2010 йиллар оралиғида тармоқдаги ўсиш ўнлаб маротабани ташкил қилди) ва ахборот технологиялари деярли нолдан бошлаб яратилди.

Ўтказилган тадқиқот ислоҳотлар муваффақиятли амалга оширилиши учун тараққиётнинг устувор йўналишларини белгилаб олиш ва уларни иқтисодий усуллар билан таъминлаш зарурлигини кўрсатди. Мамлакатни тараққий топтиришдек мақсадга эришиш учун хусусий бизнес, сармоядорлар ва аҳолини ислоҳотлар жараёнида фаол иштирок этишга қизиқтириш зарур. Ўзбекистондаги ислоҳотлар сиёсатини такомиллаштириш, унинг барқарор ривожланишини таъминлашда Ҳиндистон тажрибасини мослаштириш, унинг аниқ механизмларидан фойдаланиш кейинги босқич бўлиши мумкин.

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) ўз навбатида бошқа мамлакатлардаги ислоҳотлар тажрибаси ва уларнинг муваффақиятини таъминлаган омилларни чуқур таҳлил қилган ҳолда бу тадқиқотни давом эттиради.

*Ҳиндистондаги ислоҳотлар тажрибасининг батафсил таҳлили ПМТИ га мурожаат қилинганда тақдим этилиши мумкин.

Hugo Boss — дунёга машҳур бренднинг «қора саҳифалари»
Миллиардерлар, Янгиликлар 11:45 · 12.05.2025
Hugo Boss — дунёга машҳур бренднинг «қора саҳифалари»
Тадбиркорларга субсидия ажратилади
Янгиликлар 10:25 · 12.05.2025
Тадбиркорларга субсидия ажратилади
Ўзбекистондаги учта компания Украина санкцияларига учради
Янгиликлар 10:10 · 12.05.2025
Ўзбекистондаги учта компания Украина санкцияларига учради
Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Авто, Янгиликлар 11:36 · 11.05.2025
Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда