Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди

11:36 · 11.05.2025

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди

10:15 · 02.05.2025

IMD бизнес мактаби TBC Bank Group’нинг минтақадаги етакчи молиявий провайдерга айланиш жараёнини таҳлил қилди

17:25 · 01.05.2025

Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?

11:23 · 01.05.2025

USAID Ўзбекистонда 500 млн сўмлик тадбиркорлик ғоялари танловини эълон қилди

Танлов учун аризалар 2022 йил 14 январгача қабул қилинади.

USAID Ўзбекистонда 500 млн сўмлик тадбиркорлик ғоялари танловини эълон қилди
Фото: Президент матбуот хизмати

АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Агробизнесни ривожлантириш лойиҳаси маҳаллий хусусий агробизнес корхоналари ўртасида бизнес ғояларнинг учинчи танловини эълон қилди. Бу ҳақда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, танловда иштирок этиш учун лойиқ деб топилган корхоналар Агробизнесни ривожлантириш жамғармаси орқали қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг қўшимча қийматини ва савдо ҳажмини ошириш, янги иш ўринларини яратиш, янги бозорларга кириб бориш каби йўналишларда қўллаб-қувватланади.

Қайд этилишича, танлов 2021 йилда Агробизнесни ривожлантириш жамғармаси доирасидаги бизнес ғояларнинг учинчиси бўлиб, ўтган иккита танлов натижасида Ўзбекистоннинг барча вилоятларидан 200 дан зиёд ариза келиб тушган. Олинган аризалар орасидан 11 та хусусий агробизнес корхоналари танлаб олинган бўлиб, уларга боғдорчилик, чорвачилик, сутчилик ва агротуризм соҳаларидаги маҳсулотларнинг қўшимча қийматини ошириш учун қиймати 200 миллиондан 500 миллион сўмгача бўлган янги технологиялар тақдим этилади.

Шунингдек, Агробизнесни ривожлантириш жамғармаси қишлоқ хўжалиги йўналишида фаолият юритаётган корхоналарда янги технологияларнинг жорий этилишини қўллаб-қувватлайди ва бу орқали уларнинг ўсишига кўмаклашади. Агросаноат корхоналарини қўллаб-қувватлаш Ўзбекистонга ўз иқтисодиётини диверсификация қилиш, минтақавий ҳамда халқаро савдо ҳажмларини ошириш имконини беради.

Таъкидланишича, USAIDнинг Агробизнесни ривожлантириш лойиҳаси тегишли малака ва имкониятларга эга бўлган агробизнес корхоналари, айниқса, аёллар ва ёшлар раҳбарлигидаги ҳамда аёл ва ёшларни иш билан таъминлаётган корхоналарнинг лойиҳа режаларини кутиб қолади. Аризалар 2022 йил 14 январгача қабул қилинади.

Маълумот ўрнида, USAID Ўзбекистон ҳукумати билан мамлакат иқтисодиётини диверсификациялаш ва минтақавий савдони ошириш, саломатлик учун жиддий хавф-хатарлар, жумладан COVID-19ни бартараф этиш, ҳукуматнинг аҳоли эҳтиёжларига оқилона ёндашиш салоҳиятини ошириш йўлида ҳамкорлик қилади.

Аввалроқ Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш учун 100 миллион доллар ажратилиши хабар қилинганди. Шунингдек, USAID Ўзбекистонга коронавирусга қарши кураш учун 2,5 миллион доллар ажратгани ҳақида хабар берилди.

Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Авто, Янгиликлар 11:36 · 11.05.2025
Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Миллиардерлар, Янгиликлар 13:03 · 07.05.2025
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:22 · 07.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Рейтинг, Янгиликлар 10:11 · 07.05.2025
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди