Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди

11:36 · 11.05.2025

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди

10:15 · 02.05.2025

IMD бизнес мактаби TBC Bank Group’нинг минтақадаги етакчи молиявий провайдерга айланиш жараёнини таҳлил қилди

17:25 · 01.05.2025

Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?

11:23 · 01.05.2025
Таҳлил 10:30 · 14.12.2021

Ўзбекистон ҳудудларининг 11 ойдаги иқтисодий ўсиш кўрсаткичлари таҳлил қилинди

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази тезкор маълумотлар асосида мониторинг ўтказди.

Ўзбекистон ҳудудларининг 11 ойдаги иқтисодий ўсиш кўрсаткичлари таҳлил қилинди
Фото: vologda-oblast.ru

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Ўзбекистондаги иқтисодий аҳволни баҳолаш учун вилоят ва туман даражасида тадбиркорлик фаолияти ҳолатининг ойлик мониторингини олиб боради. Марказнинг 2021 йил 11 ойи бўйича ўтказган таҳлил натижалари эълон қилинди.

Солиқ тушумлари

Мониторинг натижаларига кўра, 2021 йилнинг 1 январидан 31 ноябригача бўлган даврда республика солиқ тушумлари ҳажми 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 24,1 фоизга ошган. Қуйидаги ҳудудларда солиқ тушумларининг сезиларли ўсиши қайд этилган:

  • Хоразм вилояти 37,6 фоизга,
  • Навоий вилояти 37,5 фоизга,
  • Қашқадарё вилояти 34,0 фоизга,
  • Тошкент вилояти 32,1 фоизга,
  • Самарқанд вилояти 31,4 фоизга,
  • Тошкент шаҳрида 30,4 фоизга кўтарилган.

Ўзбекистон солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепциясини амалиётга жорий этиш натижасида меҳнатга ҳақ тўлаш фонида солиқ юки камайтирилган, айланма маблағлардан олинадиган солиқлар оптималлаштирилган, давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар бекор қилиниб, юридик шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкаси пасайтирилган.

Шунингедк, ўтган беш йил мобайнида 114 та лицензия ва рухсатномалар бекор қилинган, 33 та фаолият тури бўйича хабарнома тартиби жорий этилган. Рухсатномалар олиш тартиб-таомиллари соддалаштирилиб, уларни бериш муддатлари ўртача 2 баробар қисқартирилган.

Божхона тўловлари

Бундан ташқари, таҳлил қилинаётган давр учун божхона тўловлари бўйича тушумлар 38,4 фоизга ошган. Даромаднинг энг юқори ўсиши қуйидаги ҳудудларда кузатилган:

  • Жиззах вилояти (3,9 марта),
  • Сирдарё вилояти (2,3 марта),
  • Хоразм вилояти (2,0 марта),
  • Фарғона вилояти (70,0 фоиз),
  • Самарқанд вилояти (64,4 фоиз),
  • Тошкент шаҳри (32,9 фоиз),
  • Қорақалпоғистон (45,1 фоиз).

Қайд этилишича, 2020 йил 1 октябрдан бошлаб эркин иқтисодий зона иштирокчилари учун божхона тўловларидан озод қилишнинг 2016 йилдаги Президент фармонига мувофиқ бекор қилиниши божхона тўловларидан тушумларнинг кўпайишига олиб келган.

Товарлар экспорти

Давлат божхона қўмитаси маълумотларига кўра, товарлар экспорти ҳажми йил бошидан буён 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 38,1 фоизга ошган. Товарлар экспорти ҳажмининг ўсиши қуйидаги ҳудудларда кузатилган:

  • Андижон вилояти (50,2 фоиз),
  • Самарқанд вилояти (59,7 фоиз),
  • Сирдарё вилояти (43,7 фоиз),
  • Жиззах вилояти (54,4 фоиз),
  • Фарғона вилояти (38,5 фоиз),
  • Тошкент шаҳри (54,1 фоиз),
  • Қорақалпоғистон (19,4 фоиз).

Таъкидланишича, Ўзбекистон товар экспортининг ярмидан кўпини (хизматлардан ташқари) хом-ашёни (олтин, табиий газ, рангли металлар, пахта толаси ва бошқалар) қайта ишлаш ташкил этади. Бу иқтисодиётнинг хом-ашёга боғлиқлигини кўрсатиб, иқтисодий ўсишга салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Кредит бериш

Шунингдек, таҳлил этилаётган даврда тижорат банклари томонидан берилган кредитлар ҳажми 28,6 фоизга ошган. Берилган кредитлар ҳажмининг энг юқори ўсиши қуйидаги ҳудудларда кузатилган:

  • Тошкент вилояти (38,4 фоиз),
  • Бухоро вилояти (39,2 фоиз),
  • Наманган вилояти (28,7 фоиз),
  • Сурхондарё вилояти (23,9 фоиз),
  • Самарқанд вилояти (22,4 фоиз),
  • Қорақалпоғистонда (8,9 фоиз).

Тадбиркорлик субъектлари

Қайд этилишича, берилган даврда 89 минг 886 та янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилиб, уларнинг энг кўпи қуйидаги ҳудудларда рўйхатга олинган.

  • Қашқадарё вилояти (8601 та),
  • Самарқанд вилояти (9895 та),
  • Фарғона вилояти (8343 та),
  • Тошкент вилояти (7260 та),
  • Тошкент шаҳри(15 минг 057 та).

Бундан ташқари, таҳлил қилинаётган даврда Ўзбекистон товар-хом ашё биржасида тузилган битимлар ҳажми 61,6 фоизга ошган. Биржа фаоллигининг сезиларли даражада ўсиши Бухоро (95,9 фоиз), Тошкент (73,6 фоиз), Наманган (64,2 фоиз) вилоятлари ва Тошкент шаҳрида (2,2 баравар) кузатилмоқда.

Маълум бўлишича, бу ҳудудларда тузилган битимлар ҳажмининг ўсиши минерал ўғитлар, пахта толаси, дизел ёқилғиси, цемент, бензин, катодли мис, қора металлар, техник пахта чигити ва шакар каби товарлар савдосини кўпайтириш орқали таъминланмоқда. Фонд биржасидаги битимлар ҳажмининг ошиши юридик шахслар фаоллиги ва жисмоний шахсларнинг даромадлари ортиб бораётганини кўрсатади, бу эса талаб омиллари ҳисобига тадбиркорлик фаоллигининг ошишига ёрдам беради.

Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Авто, Янгиликлар 11:36 · 11.05.2025
Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Миллиардерлар, Янгиликлар 13:03 · 07.05.2025
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:22 · 07.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Рейтинг, Янгиликлар 10:11 · 07.05.2025
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди