Hugo Boss — дунёга машҳур бренднинг «қора саҳифалари»

11:45 · 12.05.2025

Тадбиркорларга субсидия ажратилади

10:25 · 12.05.2025

Ўзбекистондаги учта компания Украина санкцияларига учради

10:10 · 12.05.2025

Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди

11:36 · 11.05.2025

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Ўзбекистонда 100 млн долларлик қарз томорқа эгаларига кредит кўринишида берилади

Кредит 4 йиллик имтиёзли давр билан 9 йил муддатга йиллик 2 фоиз ставкада йўналтирилади. 

Ўзбекистонда 100 млн долларлик қарз томорқа эгаларига кредит кўринишида берилади
Фото: «zaymisrochno.ru»

Ўзбекистонда томорқа эгаларига кредит кўринишида бериш учун Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасига 100 миллион қарз йўналтирилади. Бу ҳақда Президентнинг «Томорқадан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, шунингдек, аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида сўз боради.

Қарорга кўра, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасига 100 миллион доллар эквиваленти миқдоридаги қарз маблағлари босқичма-босқич 4 йиллик имтиёзли давр билан 9 йил муддатга йиллик 2 фоиз ставкада йўналтирилади. 

Шу асосда томорқа ер эгаларига: 

  • қоида тариқасида, 100 бош парранда, 5-10 бош курка, 20 бош қуён, 5-6 бош қўй ва эчки, 5 та асалари уяси, интенсив усулда балиқ боқишни йўлга қўйиш, шунингдек, ихчам иссиқхоналар, «дала дўконлари» қуриш, артезиан қудуқларини қазиш;
  • кичик интенсив боғдорчилик, лимончилик ва узумчилик;
  • полиз, дуккакли, мойли экинлар, картошка етиштириш ва сабзавотчилик учун кредит ажратилади.

2026 йил 1 январгача:

  • томорқа ер эгалари билан кооперация асосида иш ташкил этган тадбиркорларга омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналари харид қилиш харажатларининг 30 фоизи миқдорида, бироқ 150 млн сўмдан ортиқ бўлмаган ҳажмда субсидия берилади;
  • сув таъминоти оғир томорқа ерлари ва фойдаланишдан чиққан майдонларни суғориш учун вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш, дарёлар, каналлар ва бошқа сув объектларидан сув чиқариш воситаларини сотиб олиш ва ўрнатиш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби амал қилади.

Қарорга кўра, 2022 йилда сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқаларини суғориш учун жами 113 та туманда 2 150 та вертикал суғориш қудуқлари ишга туширилади.

Шунингдек, 2022 йил 1 апрелгача фуқаролар учун мўлжалланган, аҳоли томорқаларида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини маркетплейс усулида сотишни йўлга қўйиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш бўйича онлайн маслаҳатлар кўрсатувчи махсус платформа фаолияти йўлга қўйилади. 

Платформага уланиш ва хизматлардан фойдаланиш бепул бўлади.

Аввалроқ Ўзбекистонда мева-сабзавотчилик билан шуғулланувчиларга имтиёзли кредитлар берилиши ҳақида хабар берилганди.

Hugo Boss — дунёга машҳур бренднинг «қора саҳифалари»
Миллиардерлар, Янгиликлар 11:45 · 12.05.2025
Hugo Boss — дунёга машҳур бренднинг «қора саҳифалари»
Тадбиркорларга субсидия ажратилади
Янгиликлар 10:25 · 12.05.2025
Тадбиркорларга субсидия ажратилади
Ўзбекистондаги учта компания Украина санкцияларига учради
Янгиликлар 10:10 · 12.05.2025
Ўзбекистондаги учта компания Украина санкцияларига учради
Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Авто, Янгиликлар 11:36 · 11.05.2025
Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда