Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди

10:15 · 02.05.2025

IMD бизнес мактаби TBC Bank Group’нинг минтақадаги етакчи молиявий провайдерга айланиш жараёнини таҳлил қилди

17:25 · 01.05.2025

Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?

11:23 · 01.05.2025

Картадан картага катта миқдорда пул ўтказишда қўшимча ҳимоя чоралари киритилади

10:10 · 01.05.2025
Молия 18:20 · 17.12.2021

Жаҳон банки Ўзбекистонга 400 млн доллар кредит ажратади

Мақсад — мамлакатнинг бозор иқтисодиётига ўтишини тезлаштириш.

Жаҳон банки Ўзбекистонга 400 млн доллар кредит ажратади
Фото: AP

Жаҳон банки Ижрочи директорлар кенгаши Тараққиёт сиёсати операциялари (ТСО) доирасида Ўзбекистонга 400 миллион АҚШ долларлик молиялаштиришни тақдим этишни маъқуллади.

Маълум бўлишича, унинг мақсади давлат томонидан мамлакатнинг инклюзив ва рақобатбардош бозор иқтисодиётига ўтиш жараёнини жадаллаштиришга ёрдам берадиган муҳим ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга оширилишида ёрдам беришдир.

Ушбу операциялар доирасида Ўзбекистонга 30 йилдан ортиқ муддатга паст фоизли 250 миллион долларлик имтиёзли кредит, шунингдек, қайтариш муддати 12 йилдан ортиқ бўлган 150 миллион доллар миқдоридаги кредит бозор фоиз ставкасида тақдим этилади.

Шунингдек, Ўзбекистонга кўрсатилаётган молиявий ва техник ёрдам ҳукуматга қатор муҳим ислоҳотларни амалга ошириш имконини беради.

Уларга қуйидагилар киради:

  • буғдой бозорини янада либераллаштириш,
  • давлат корхоналари бошқарувини такомиллаштириш,
  • давлат харажатлари ва қарзлари устидан ҳисобдорлик ва назоратни кучайтириш,
  • меҳнат бозорида гендер асосида камситишга қарши курашиш,
  • кам таъминланган шахсларнинг нафақа билан таъминланганлигини ошириш,
  • аёллар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун ижтимоий ҳимоя ва иқтисодий имкониятларни кенгайтириш.

«Ўзбекистон очиқ ва инклюзив бозор иқтисодиётига ўтиш жараёнида ислоҳотларга содиқ эканлигини намойиш этишда давом этмоқда», — дейди Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Марко Мантованелли.

Ҳукуматнинг 2026 йилгача аҳоли ўртасида камбағаллик даражасини икки бараварга камайтириш ва 2030 йилга бориб Ўзбекистоннинг ўртача даромади юқори бўлган давлатлар қаторига қўшилиши борасидаги мақсадларига эришиш учун миллий иқтисодиёт тезроқ ўсиши керак. Бунинг учун хусусий секторда кўпроқ иш ўринлари яратилиши, фуқаролар, айниқса, аёллар, ёшлар ва ногиронлоги бўлган шахслар учун иқтисодий имкониятларни кенгайтириш керак бўлади.

Ушбу операциялар доирасида банк томонидан қўллаб-қувватланаётган ислоҳотлар юқоридаги мақсадларга эришиш учун мустаҳкам замин яратади ва одамлар ҳаётини яхшилашга ёрдам беради, дея қўшимча қилди банк вакили.

Жаҳон банки гуруҳи Ўзбекистон билан ҳамкорликнинг янги дастурини ишлаб чиқиш доирасида ҳукумат, фуқаролик жамияти ва хусусий сектор билан маслаҳатлашувлар олиб борилмоқда. Унда 2022−2026 йилларда ушбу ташкилот томонидан Ўзбекистонга кўрсатиладиган молиявий ва техник ёрдамнинг асосий йўналишлари белгилаб берилади.

Янги ҳамкорлик дастурини ишлаб чиқиш 2022 йил ўрталарида якунланиши кутилмоқда. Бу дастур ҳукумат келгуси беш йил давомида амалга оширишни режалаштираётган ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг янги миллий стратегияси билан чамбарчас боғлиқ бўлади.

Аввалроқ Ҳиндистон «Эксимбанк»и Ўзбекистонга 448 миллион доллар ажратиши хабар қилинганди.

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Миллиардерлар, Янгиликлар 13:03 · 07.05.2025
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:22 · 07.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Рейтинг, Янгиликлар 10:11 · 07.05.2025
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади
Янгиликлар 11:37 · 06.05.2025
Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади