Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023

«IMEI-кодни рўйхатдан ўтказишни бепул қилгач, жавобгарлик белгиласа бўлади» — Кушербаев

11:06 · 10.02.2023

Meta икки йиллик тақиқдан сўнг Дональд Трампнинг Facebook ва Instagram аккаунтларини тиклади

10:24 · 10.02.2023

Ўзбекистон авиа юк ташувлари соҳасида E-freight халқаро стандарти жорий этилади

20:45 · 09.02.2023

Food city савдо мажмуасидан Қўйлиқ 7-метро бекатигача бепул автобус ҳаракати йўлга қўйилди

18:52 · 09.02.2023

Миср компанияси Ўзбекистонда трансформатор ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этади

18:05 · 09.02.2023

Тошкент йўл инфратузилмасини яхшилашда Япония компаниясининг 3D камераларидан фойдаланилиши мумкин

16:40 · 09.02.2023

Тошкент халқаро аэропортида йўловчиларни кутиб олиш учун бир нечта зоналар қурилади

15:47 · 09.02.2023

Транзит, нефть ва туризм: зилзила Туркия иқтисодиётига қандай зарба берди?

14:21 · 09.02.2023

ОТБ Ўзбекистонга иқтисодий бошқарувни яхшилаш учун 150 млн доллар ажратди

13:29 · 09.02.2023

SpaceX Украина ҳарбийларига Starlink ёрдамида дронларни бошқаришни тақиқлади

12:44 · 09.02.2023

Mercator Group савдо тармоғи Ўзбекистонда филиалини очади

11:30 · 09.02.2023

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

11:09 · 09.02.2023

Абрамовичдан «Челси»ни сотиб оладиган номзодлар сараланди

Клубнинг нархи тахминан 3,95 млрд долларни ташкил қилиши мумкин.

Абрамовичдан «Челси»ни сотиб оладиган номзодлар сараланди
Фото: «ТАСС»

Россиялик миллиардер Роман Абрамовичдан «Челси» футбол клубини сотиб олиш учун асосий даъвогарлар аниқланди — уларнинг барчаси АҚШдан. Бу ҳақда Financial Times хабар берди.

Маълум қилинишича, энг қизиқарли таклифлар икки гуруҳ томонидан берилган. Улардан бирига америкалик молиячи ва Los Angeles Dodgers эгаси Тодд Бойли бошчилик қилади, иккинчисига — америкалик инвесторлар Жош Харрис ва Девид Блитцер, Philadelphia 76ers баскетбол гуруҳининг эгалари.

Таъкидланишича, клубнинг нархи тахминан 3 миллиард фунт (3,95 миллиард доллар) бўлиши мумкин.

Баъзи бошқа аризачилар, жумладан Саудия Арабистони компаниялар гуруҳи Saudi Media Group эса 24 март куни уларнинг аризалари рад этилгани ҳақида хабар олган.

Хабарга кўра, потенциал харидорларнинг аризалари мураккаб мезонлар тўплами асосида кўриб чиқилмоқда. Бунда, масалан, сотишдан тушган пул қандай тақсимланиши ҳисобга олинади: қайси улуш хайрия ишларига йўналтирилиши, қайси улуш «Челси» ва клуб стадионига сармоя киритилиши каби.

Бундан ташқари, ариза берувчиларнинг активларни бошқариш бўйича тажрибаси ҳам ҳисобга олинади. Савдо жараёни Американинг Raine Group банки томонидан назорат қилинади.

Абрамович «Челси»га деярли 20 йиллик эгалик қилганидан сўнг, Россиянинг Украинага ҳарбий ҳужуми бошланганидан кўп ўтмай сотишга қарор қилди. Миллиардер бу қарорни 2 март куни эълон қилди. У клуб билан пул эвазига шуғулланмаганини таъкидлаб, сотувдан тушган соф тушумни Украинадаги урушдан жабрланганларга ёрдам бериш фондига юборишга ваъда берди.

Қайд этиш керакки, Буюк Британия 10 март куни Абрамовичга қарши санкциялар киритди ва бу клубнинг молиявий фаолиятига ҳам таъсир қилди. Шундан сўнг миллиардер Европа Иттифоқи, Канада ва Австралия санкцияларига ҳам дуч келди.

The Wall Street Journal нашрининг ёзишича, АҚШ Украина Президенти Владимир Зеленскийнинг маслаҳати билан Абрамовични санкциялар рўйхатига киритмаган, чунки у Украинанинг Россия билан музокараларида муҳим воситачи бўлиши мумкин.

Аввалроқ Путин Абрамовичнинг Киев билан музокараларда иштирокини маъқуллагани хабар қилинганди.

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Бизнес 18:32 · 10.02.2023
Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Бизнес 15:01 · 10.02.2023
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Янгиликлар 14:21 · 10.02.2023
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Бизнес 13:27 · 10.02.2023
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Бизнес 12:51 · 10.02.2023
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда
Иқтисодиёт 11:46 · 10.02.2023
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда