Ўзбекистон ЕХҲТдаги ҳамкорларни Термиз халқаро логистика марказидан фойдаланишга чақирди

14:47 · 02.12.2022

Jordan Aviation авиакомпанияси Иорданиядан Ўзбекистонга тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўяди

14:29 · 02.12.2022

БМТга ёрдамга муҳтож инсонлар учун қанча маблағ кераклиги маълум қилинди

14:00 · 02.12.2022

Фарғона «ТХТЯ—2022»да 15 млн долларлик шартнома имзолади

13:20 · 02.12.2022

Россиялик сайёҳатчиларнинг Ўзбекистонга ташрифи 20 фоизга ошди

13:07 · 02.12.2022

Тошкент вилоятида коммунал учун ундирилган маблағлар сув таъминоти ходимлари томонидан «еб» юборилди

11:30 · 02.12.2022

Ўзбекистонга энг кўп қайси озиқ-овқат маҳсулотлари импорт қилинади?

10:57 · 02.12.2022

Швейцария Россиянинг 8 млрд долларлик молиявий активларини музлатиб қўйди

10:24 · 02.12.2022

Дунёнинг энг қиммат шаҳарлари рейтинги эълон қилинди

8:44 · 02.12.2022

Бахтиёр Ибрагимов Ўзбекистоннинг туризмни ривожлантириш режаларини очиқлади

22:20 · 01.12.2022

2022 йилда Ўзбекистон тарвуз экспорти бўйича рекордни янгилади

20:21 · 01.12.2022

Ўзбекистон деҳқон бозорларидаги минимал-максимал нархлар маълум қилинд

18:33 · 01.12.2022

Ўзбек палови брендини бутун дунёга танитиш керак» — Анвар Абдуқаюм

17:51 · 01.12.2022

Япония банки Ўзбекистонга 500 млн доллар миқдорида сармоя киритади

16:59 · 01.12.2022

Kraken криптовалюта биржаси 30 фоиз ходимларини ишдан бўшатади

15:39 · 01.12.2022

Ҳиндистон Ўзбекистондан гилос ва узум импорти ҳажмини оширади

14:24 · 01.12.2022

Ноябрда инфляция даражаси 1,3 фоизни ташкил этди — ДСТ

13:30 · 01.12.2022

Ўзбекистонда тарихий-меъморий обидаларни таъмирлаш учун 15 млрд сўмдан ошиқ маблағ сарфланган

12:53 · 01.12.2022
Таҳлил 23:00 · 18.11.2021

АЭС қураётган Билл Гейтс, фуқаролар ташаббуслари учун 1,5 трлн сўм ва сотилаётган Матбуот уйи — кунлик дайжест

Kommers.uz куннинг энг сара янгиликларини битта дайжестга тўплади

АЭС қураётган Билл Гейтс, фуқаролар ташаббуслари учун 1,5 трлн сўм ва сотилаётган Матбуот уйи — кунлик дайжест
Фото: «fotostrana.ru»

Яқин соатларда 2021 йилнинг 18 ноябрь санаси ҳам поёнига етади. Якунланаётган кун Ўзбекистон ва жаҳон ахборот майдонида қайноқ янгиликларга бой бўлди. Kommers.uz уларнинг энг сараларини битта дайжестга тўплади.

Эски «права»ни алмаштириш муддати узайтирилди

Ўзбекистонда эски ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддати 1 йилга узайтирилди. «Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида тўғрисида»ги ҳукумат қарорига ўзгартиришлар киритилди.

Эски ҳайдовчилик гувоҳномалари қуйидаги муддатларда янгисига мажбурий алмаштирилади:

  • 2010 йилгача берилганлари — 2022 йил 31 мартгача;
  • 2010–2012 йилларда берилганлари — 2022 йил 30 июнгача;
  • 2013–2015 йилларда берилганлари — 2022 йил сентябргача;
  • 2015 йилдан кейин берилганлари — 2022 йил 31 декабргача.

Илгари 2021 йил 31 декабргача алмаштириш мажбурий эди.

Фуқаролар ташаббуслари учун 1,5 трлн сўм

Ўзбекистонда 2022 йилда фуқаролар ташаббуси учун маҳаллий бюджетлар ҳисобидан 1,5 триллион сўм йўналтирилади. Маълум қилинишича, 2022 йилда жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирларни молиялаштириш мақсадида туман ва шаҳар бюджетларининг 5 фоизи миқдорида жами 1,5 триллион сўм маблағ йўналтирилиши режалаштирилган.

Ушбу маблағлар доирасида фуқаролар томонидан билдирилган 3 мингдан ортиқ долзарб муаммолар ҳал этилишига эришиш кутилмоқда. Қайд этилишича, фуқаролар ташаббуси учун йўналтирилиши режалаштирилган маблағларнинг ҳудудлар кесимидаги тақсимоти қуйидагича:

  • Жами — 1 триллион 553 миллиард;
  • Қорақалпоғистон — 99 миллиард;
  • Тошкент шаҳри — 77 миллиард;
  • Андижон вилояти — 145 миллиард;
  • Бухоро вилояти — 91 миллиард;
  • Жиззах вилояти — 74 миллиард;
  • Қашқадарё вилояти — 142 миллиард;
  • Навоий вилояти — 56 миллиард;
  • Наманган вилояти — 133 миллиард;
  • Самарқанд вилояти — 157 миллиард;
  • Сурхондарё вилояти — 128 миллиард;
  • Сирдарё вилояти — 49 миллиард;
  • Тошкент вилояти — 130 миллиард;
  • Фарғона вилояти — 179 миллиард;
  • Хоразм вилояти — 93 миллиард.

Шунингдек, 2022 йилда ташаббусли бюджет жараёнлари икки маротаба, феврал ҳамда июль ойларида ўтказилиши режалаштирилган. Таклиф қолдириш ва овоз бериш жараёни бевосита «Очиқ бюджет» (openbudget.uz) ахборот портали орқали амалга оширилади.

Экобошқармага Captiva «ҳадя қилган» Даврон Ҳидоятов

Даврон Ҳидоятовнинг Тошкент вилояти ҳокими сифатидаги сўнгги қарорларидан бири «Автотранспорт воситасини балансдан-балансга ўтказиш тўғрисида» бўлди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қарорга кўра, Тошкент вилояти ҳокимлиги балансидаги 2015 йилда ишлаб чиқарилган Captiva Тошкент вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасига ўтказилди.

Шунингдек, қарорда Тошкент вилояти ҳокимлиги ишлар бошқармаси ўрнатилган тартибда автотранспорт воситасини топширилишини, Тошкент вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси қабул қилиб олиниши қайд этилган.

Cobalt — энг кўп сотилаётган автомобиль. Фақат Қозоғистонда

Chevrolet Қозоғистонда биринчи рақамли бренд экани маълум бўлди. Маълум қилинишича, Chevrolet Cobalt автомобиль модели кетма-кет бир неча ой давомида энг кўп сотилган моделлар рейтингида  етакчи ўринни эгаллаб турибди.

Фото: «Kursiv.kz»

Қозоғистон автомобиль бизнеси ассоциацияси (АКАБ)нинг маълумотларига кўра, 2021 йилнинг октябрь ойида Қозоғистон автомобиль бозорида жами 2567 дона Chevrolet русумли автомобиллар сотилган. Бу ўз навбатида, мамлакат янги автомобиллар бозори умумий ҳажмининг 28 фоизини ташкил этган.

Сотилаётган Матбуот уйи

Тошкент шаҳри Миробод туманида жойлашган Матбуот уйи сотувга қўйилди. Маълум қилинишича, инвестиция киритиш миқдори ихтиёрий бўлиб, талабгорларнинг хоҳишига қараб белгиланади. Бино-иншоотлар майдони 18 142 квадрат/метрни ташкил этади. Закалад пули таклиф этилаётган нархнинг камида 5 фоизи миқдорида этиб белгиланган.

Фото: Sputnik

Қайд этилишича, талабгорлардан келиб тушган таклифларни умумлаштирилган ҳолда кўриб чиқиш ва тегишли қарор қабул қилиш учун давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича давлат комиссиясига киритилади ҳамда мазкур комиссия қарорига асосан ғолиб аниқланади.

Олдиндаги кун омадли келсин. Kommers.uz энг қайноқ янгиликларни ишончли тарзда етказишда давом этади.

Ўзбекистон ЕХҲТдаги ҳамкорларни Термиз халқаро логистика марказидан фойдаланишга чақирди
Янгиликлар 14:47 · 02.12.2022
Ўзбекистон ЕХҲТдаги ҳамкорларни Термиз халқаро логистика марказидан фойдаланишга чақирди
Jordan Aviation авиакомпанияси Иорданиядан Ўзбекистонга тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўяди
Янгиликлар 14:29 · 02.12.2022
Jordan Aviation авиакомпанияси Иорданиядан Ўзбекистонга тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўяди
БМТга ёрдамга муҳтож инсонлар учун қанча маблағ кераклиги маълум қилинди
Янгиликлар 14:00 · 02.12.2022
БМТга ёрдамга муҳтож инсонлар учун қанча маблағ кераклиги маълум қилинди
Фарғона «ТХТЯ—2022»да 15 млн долларлик шартнома имзолади
Янгиликлар 13:20 · 02.12.2022
Фарғона «ТХТЯ—2022»да 15 млн долларлик шартнома имзолади
Россиялик сайёҳатчиларнинг  Ўзбекистонга ташрифи 20 фоизга ошди
Янгиликлар 13:07 · 02.12.2022
Россиялик сайёҳатчиларнинг Ўзбекистонга ташрифи 20 фоизга ошди
Тошкент вилоятида коммунал учун ундирилган маблағлар сув таъминоти ходимлари томонидан «еб» юборилди
Янгиликлар 11:30 · 02.12.2022
Тошкент вилоятида коммунал учун ундирилган маблағлар сув таъминоти ходимлари томонидан «еб» юборилди