Ishonch дўконлар тармоғи учта янги филиални ишга туширди

13:44 | 4.7.22

Европадаги энг қиммат финтеч стартапи нархи 8 бараварга тушиши мумкин

13:38 | 4.7.22

Мева-сабзавот экспорти: узум энг кўп сотилмоқда, асосий харидорлар — Россия ва Қозоғистон

11:56 | 4.7.22

Нукус аэропорти фаолиятига чеклов ўрнатилди

11:04 | 4.7.22

Tesla’нинг чораклик автомобиль етказиб бериш ҳажми икки йилда биринчи марта камайди

9:12 | 4.7.22

Фактлар: Қорақалпоғистон — турмуш даражаси кескин ўсаётган ҳудудлардан бири

14:21 | 3.7.22

Hyundai компанияси Ioniq 6 электроседанини тақдим этди

10:29 | 3.7.22

АҚШ тарихда биринчи марта Европа Иттифоқига газ етказиб беришда Россиядан ўтиб кетди

16:47 | 2.7.22

Ўзбекистон ҳудудларидаги ишбилармонлик фаоллиги — таҳлил

10:45 | 2.7.22

1 сўмлик купондан 100 минг сўмликкача: Ўзбекистоннинг барча банкнотлари расмларда

19:46 | 1.7.22

UzAuto Motors Президент топшириғини бажариб, янги ишлаб чиқариш рекордини ўрнатди

18:00 | 1.7.22

Қирғизистонда казинога рухсат берилди. Жапаров тегишли қонунни имзолади

13:30 | 1.7.22

Ўзбекистонда инфляциянинг йиллик ўсиш даражаси маълум қилинди

12:08 | 1.7.22

АҚШ Сулаймон Каримовга алоқадор 1 млрд долларлик активга эга фондни блоклайди

10:46 | 1.7.22

Honor Ўзбекистон билан параллель импорт орқали Россияга смартфон олиб киришда келишувга эришди

9:01 | 1.7.22

Ўзбекистон деҳқон бозорларидаги минимал-максимал нархлар маълум қилинди

19:42 | 30.6.22

Ўзбекистоннинг туристик хизматлар экспорти пандемиядан сўнг 420 млн доллардан ошди

18:17 | 30.6.22

«Қишлоқ қурилиш банк» ва Uzcard банкоматдан картасиз нақд пул ечиш хизматини жорий қилди

18:00 | 30.6.22

Алишер Усмонов ҳамкорлари билан олтинга сармоя киритиш бўйича ширкат тузди

Миллиардернинг USM ҳолдинги аввал олтин қазиб олиш билан шуғулланмаган.

Алишер Усмонов ҳамкорлари билан олтинга сармоя киритиш бўйича ширкат тузди
Фото: Sputnik

Миллиардер Алишер Усмонов ва ҳамкорлари олтин қазиб олиш лойиҳалари учун USM Gold компаниясини ташкил қилди. Бу ҳақда «РБК» хабар берди.

Маълум қилинишича, Алишер Усмонов ҳамкорлари билан USM Gold компаниясини яратган. Янги компания таркибига Хакасиядаги қидирув компанияси ҳам киритилган.

Россия юридик шахсларнинг ягона давлат реестри маълумотларига кўра, Алишер Усмонов ва Владимир Скочга (депутат Андрей Скочнинг отаси) тегишли USM ҳолдинги USM Gold компаниясини 2021 йил ноябрь ойи охирида рўйхатдан ўтказган.

USM таркибига Россиядаги энг йирик темир рудаси ишлаб чиқарувчи «Металлоинвест» ва Транс-Байкал ўлкасидаги Удокан мис конини ўзлаштираётган «Удоканская медь» киради. Ҳолдинг илгари олтин қазиб олиш билан шуғулланмаган.

Ҳозирча янги компаниянинг ягона активи — бу геология-разведка ишлари учун лицензияга эга «Федоровское» МЧЖ (USM Gold 75 фоизига эга, яна 25 фоизи «Росгеология» давлат холдингига тегишли). «Росгеология» 2021 йилнинг ёзида Хакасиядаги Федоровско-Кедровская олтин қазиб олиш ҳудуди учун геология-қидирув лицензиясини олган. Кейин у USM тузилмасини ушбу лойиҳага жалб қилган («Федоровское» МЧЖ орқали). USM и «Росгеология» вакиллари изоҳ беришдан бош тортган.

Геотехнологиялар институтининг ривожланиш директори Михаил Лесковга кўра, «Росгеология» учун тоғ-кон компаниялари билан бундай қўшма корхоналар одатий амалиётдир. Сўнгги пайтларда давлат компанияси «Полюс», «Полиметаллом», «Селигдар» ва бошқа бир қанча компаниялар билан шундай лойиҳаларни яратган.

«Аммо, Усмонов ушбу жуда камтарона лойиҳа учун янги тузилма яратган бўлиши даргумон. Катта эҳтимол билан биз ундан олтин саноатида янада жиддий қадамлар кутишимиз керак», — дея ҳисоблайди эксперт.

НРА рейтинг хизмати бошқарувчи директори Сергей Гришунинга кўра, сармоядорларнинг олтин активларини сотиб олишга бўлган қизиқиши ортиб бораётгани бозордаги валюта хатарларининг кучайиб бораётганини акс эттиради. Товарлар нархи кўтарилганда олтин одатда кўтарилмайди ва товар бозорлари сустлашганда у шунчаки кўтарилади. Мутахассиснинг қайд этишича, 2008 йили «Северсталь» олтин активларини сотиб олишни бошлаганида бу стратегия бўйича бир нечта саволлар пайдо бўлган.

«Бугун биз олтинга тикилган пул ўзини тўлиқ оқлаганини кўриб турибмиз ва кўз ўнгимизда юқори сифатли активлар тўпламига эга йирик халқаро ўйинчи бўлган Nordgold’ни (ушбу активлар асосида) яратиш мисолини кўрмоқдамиз. Олтин дунёдаги инфляциянинг яқинлашиб келаётган тўлқини фонида қадрланмаган актив бўлиб қолмоқда. Шунинг учун олтин қазиб олиш бизнесини сотиб олиш мудофаа стратегиясига ўхшайди», — дейди Гришунин.

Геотехнология институти мутахассислари ўзларининг саноат нашрларида олтин қазиб олишга янги келганлар кўринадиган даражада ривожланган саноатни сезиларли даражада ўзгартириши мумкинлигини тахмин қилмоқда. Улар бизнесмен Владислав Свибловнинг бир неча йил ичида қандай қилиб ишлаб чиқариш хусусиятлари бўйича нафақат Россиянинг олтин қазиб олиш бўйича етакчи бешлигига, балки ҳеч бўлмаганда дунёдаги энг яхши 30 та олтин қазиб олувчи компанияларига кирган лойиҳалар портфелини қандай шакллантирганини эслатган.

Бунинг учун Свиблов Роман Абрамович ва унинг шерикларидан Highland Gold, Trans-Siberian Gold, Дарасун кони ҳамда «Золото Камчатки» компанияларини сотиб олган. Бу мисол шуни кўрсатадики, Россия олтин қазиб олиш саноатини бирлаштириш салоҳияти тугамаган ва истиқболлари бор.

Таъкидланишича, USM Gold нафақат олтин активларини потенциал сотиб олиш учун, балки қазиб олинган олтин билан операциялар учун ҳам яратилган. Негаки, USMтаркибига кирувчи «Удоканская медь» Удокан мис конида жуда кўп олтин рудаларига эга бўлади.

Аввалроқ Алишер Усмоновнинг компанияси «Воробьёвы» тоғларида жойлашган VIP тўйхонани сотиб олгани хабар қилинганди. Шунингдек, Алишер Усмоновга қарашли компания «Оҳангаронцэмент» заводини сотиб олгани ҳақида хабар берилди.

Ishonch дўконлар тармоғи учта янги филиални ишга туширди
Бизнес 13:44 | 4.7.22
Ishonch дўконлар тармоғи учта янги филиални ишга туширди
Европадаги энг қиммат финтеч стартапи нархи 8 бараварга тушиши мумкин
Бизнес, Технология 13:38 | 4.7.22
Европадаги энг қиммат финтеч стартапи нархи 8 бараварга тушиши мумкин
Мева-сабзавот экспорти: узум энг кўп сотилмоқда, асосий харидорлар — Россия ва Қозоғистон
Бизнес, Иқтисодиёт 11:56 | 4.7.22
Мева-сабзавот экспорти: узум энг кўп сотилмоқда, асосий харидорлар — Россия ва Қозоғистон
Нукус аэропорти фаолиятига чеклов ўрнатилди
Бизнес 11:04 | 4.7.22
Нукус аэропорти фаолиятига чеклов ўрнатилди
Tesla’нинг чораклик автомобиль етказиб бериш ҳажми икки йилда биринчи марта камайди
Бизнес, Технология 9:12 | 4.7.22
Tesla’нинг чораклик автомобиль етказиб бериш ҳажми икки йилда биринчи марта камайди
Фактлар: Қорақалпоғистон — турмуш даражаси кескин ўсаётган ҳудудлардан бири
Иқтисодиёт 14:21 | 3.7.22
Фактлар: Қорақалпоғистон — турмуш даражаси кескин ўсаётган ҳудудлардан бири