Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди

17:16 · 11.03.2024

Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин

16:39 · 11.03.2024

Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди

14:28 · 11.03.2024

Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган

20:43 · 09.03.2024

«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?

19:36 · 09.03.2024

2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди

18:49 · 09.03.2024

Ўзбекистонда BYD электромобилларининг нархи пасайди — прайс

17:29 · 09.03.2024

Тошкентда таровеҳ намозига масжидларга яқин кўчалар автомобил ҳаракати учун ёпилади

16:38 · 09.03.2024

Энди Ўзбекистонда фақат биринчи фарзанд туғилганда суюнчи пули берилади

11:54 · 09.03.2024

«Ислом саккизлиги»га аъзо давлатлар ягона валюта жорий қилиши мумкин

17:22 · 08.03.2024

ChatGPT сизнинг ўрнингизга ишга чиқади: сунъий идрок сабаб хавф остида бўлган касблар рўйхати эълон қилинди

14:35 · 07.03.2024

Парвиз Яхьяев Шахриёрнинг «Узбек колорит» қўшиғига клип суратга олмоқда

17:32 · 21.10.2023

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023
Архив 16:40 · 18.08.2022

«Амалдаги Конституция интеллектуал мулкни алоҳида эътироф этмайди» — эксперт

Kommers.uz юридик фанлар бўйича фалсафа доктори Шохжаҳон Хўжаев билан Конституцияга интеллектуал мулк масаласида киритилаётган ўзгаришлар ва уларнинг нега кераклиги тўғрисида суҳбатлашди.

«Амалдаги Конституция интеллектуал мулкни алоҳида эътироф этмайди» — эксперт

Kommers.uz эксперт, Тошкент давлат юридик университети Интеллектуал мулк ҳуқуқи кафедрасининг мудири, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори Шохжаҳон Хўжаев билан Конституцияга интеллектуал мулк масаласида киритилаётган ўзгаришлар ва уларнинг нега кераклиги тўғрисида суҳбатлашди.

Интеллектуал мулк масаласида ҳозирги қонунчиликда қандай камчиликлар бор?

Ўзбекистонда интеллектуал мулк соҳасида ўзига ҳос қонунчилик яратилган, десак муболаға бўлмайди. Хусусан, интеллектуал мулкни бевосита тартибга солишга қаратилган 8 та Қонун ва ўндан ортиқ қонуности ҳужжатлари қабул қилинган. Фуқаролик кодексининг IV бўлим интеллектуал мулкка бағишланган.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ва Жиноят кодексларида интеллектуал мулкка бўлган ҳуқуқларни бузганлик учун жавобгарлик белгиланган. Умуман олганда, интеллектуал мулк масаласида яхши қонунчилик базаси шаклланган. Шу билан бирга, бу соҳадаги мавжуд муаммоларни янада самарали ҳал этиш мақсадида қуйидаги йўналишда қонунчиликни такомиллаштириш мақсадга мувофиқ.

Биринчидан, қонунчиликни тизимлаштириш ва уйғунлаштириш. Амалда интеллектуал мулкка оид кўплаб масалалар идоравий ҳужжатлар билан тартибга солинади. Айрим масалалар бир вақтнинг ўзида ҳам Фуқаролик кодекси, ҳам тегишли Қонунларда акс этган.

Фикримизча, турли номувофиқликлар ва тушунмовчиликларни олдини олиш мақсадида қонунчилик нормаларини ўзаро уйғунлаштириш ва яхлит қонунчилик тизимини яратиш лозим. Бунда икки йил олдин илгари сурилган Интеллектуал мулк кодексини ишлаб чиқиш ва яратиш масаласини ҳам уйлаб кўриш мақсадга мувофиқ.

Иккинчидан, айрим тартибга солинмаган масалаларга ҳуқуқий ечим топиш мақсадга мувофиқ. Хусусан, жаҳон тажрибасида муаллифлар ва интеллектуал мулк эгалари ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилувчи мулкий ҳуқуқларни жамоавий асосда бошқарувчи ташкилотлар фаолиятини тартибга солиш лозим.

Шу билан бирга, ахборот-технологиялари ривожланишини инобатга олиб, янги вужудга келаётган объектлар (рақамли технологиялар, сунъий интеллект, криптоактивлар)га нисбатан интеллектуал мулк сиёсатини аниқ белгилаш лозим.

Учинчидан, илғор халқаро тажрибани имплементация қилишни давом эттириш лозим. Хусусан, Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиш жараёнида ташкилотнинг Интеллектуал мулк ҳуқуқининг савдо аспектлари бўйича битим (TRIPS) нормалари ва тамойилларини Ўзбекистон қонунчилигига жорий этиш мувофиқлигини таҳлил қилиш зарур.

Жумладан, божхона қонунчилигига «ex officio» тартибини киритиш масаласини ўрганиш мақсадга мувофиқ. Мазкур тартиб интеллектуал мулкка бўлган ҳуқуқларни бузадиган товарларни мамлакат ҳудудига олиб кирилишини олдини олишга хизмат қилади.

Бу масалага конституция даражасида эътибор қаратиш нима учун керак?

Амалдаги Конституциянинг 36-моддасида ҳар ким мулкдор бўлишга ҳақли эканлиги мустаҳкамланган. Бироқ интеллектуал мулк алоҳида кўрсатиб ўтилмаган. Ўз навбатида, 42-моддада илмий-техник ижод эркинлигини белгиланган, аммо янги маҳсулот ёки ишланма яратган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масаласи очиқ қолмоқда. Кўриб турганимиздек, амалдаги Конституция интеллектуал мулкни алоҳида эътироф этмайди, инсоннинг ижодий ва инновацион фаолиятини ҳимоя қилишни етарли даражада кафолатламайди.

Шунинг учун интеллектуал мулкка бўлган ҳуқуқни Конституцияда белгилаш бизга интеллектуал мулкни оддий мулк қатори тан олинишига, уни даромад келтирадиган манба сифатида кўриб чиқишга имкон беради. Бу билим, инновация ва ижодий натижаларга инвестицияларни жалб қилишга ҳам ёрдам беради.

Ривожланган мамлакатларда интеллектуал мулк инновацион иқтисодиётнинг асоси бўлиб бормоқда. Масалан, АҚШда сўнгги беш йил ичида ички иқтисодий фаолият ёки ишлаб чиқариш ҳажмининг 40 фоиздан ортиғи интеллектуал мулк объектларидан интенсив фойдаланган компаниялар ҳисобига тўғри келди. Ушбу компаниялар 2019 йилда 62,5 миллион иш жойини ёки мамлакат бандлигининг 44 фоизини таъминлаганлар.

Интеллектуал мулк, хусусан товар белгилари (брендлар) компанияларга машҳур бўлишга ва даромадларини оширишга ёрдам беради. Масалан, 2022 йил бошида Apple брендининг қиймати 355 миллиард, Amazon’ники 350 миллиард, Google’ники 263 миллиард, Microsoft’ники эса 184 миллиард долларни ташкил этган. Шу сабабли интеллектуал мулкни тан олиш ва ҳимоя қилиш мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришга ва инновацион ёндашувларни қўллашга имкон беради.

Ҳар ким қонун билан муҳофаза қилинадиган мулкка, шу жумладан интеллектуал мулкка бўлган ҳуқуққа эга (36-модда). Бу сўзлар қанақа имконият яратади?

Мазкур таклиф интеллектуал мулкка бўлган ҳуқуқларни конституциявий даражада ҳимоя қилишга хизмат қилади. Конституцияда интеллектуал мулк ҳуқуқининг тан олиниши ва ҳимоя қилиниши илмий-ижодий фаолиятни рағбатлантиришга туртки бўлади. Давлат нафақат интеллектуал мулк эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини тан олади, балки ҳимоя қилади.

Шу муносабат билан муаллиф ёки ҳуқуқ эгаси янги интеллектуал мулк объектларини яратишга қизиқади, маҳаллий тадбиркорлар ўз брендини яратишга манфаатдор бўлади. Яъни интеллектуал мулк эгаси ўзи яратган маҳсулотидан фойда олиши ҳам мумкин.

Биргина мисол, Ўзбекистон Қаҳрамони Эркин Воҳидовнинг мемориал музейида «Волга» машинаси экспонатлар қаторидан ўрин олган. Ушбу машина шоирнинг «Муҳаббатнома» асари қалам ҳақига олинган. Бу интеллектуал мулк ўз эгасига нафақат машҳурлик, балки моддий наф олиб келишидан далолат беради.

Ўз навбатида, интеллектуал мулк ҳуқуқларининг конституциявий кафолати илм-фан, адабиёт ва санъат тараққиётининг пойдевори ҳисобланади, чунки бу соҳа вакилларининг ҳуқуқлари давлатнинг асосий Қонуни даражасида ҳимоя қилинади.

Ўзбекистонда интеллектуал мулкни тижоратлаштириш даражаси жуда паст. Бундан эса олимлар, ихтирочилар, тадбиркорлар, ёзувчилар, санъаткорлар ва бошқа ижодкорлар жиддий жабр кўрмоқда. Буни конституцион норма орқали ечиш мумкинми?

Тўғри таъкидлаб ўтдингиз, дарҳақиқат, интеллектуал мулкни тижоратлаштириш долзарб масалалардан биридир. Мазкур масалани ҳал этишда конституцион норма билан бир қаторда амалий чораларни кучайтириш лозим. Авваламбор, жамиятимизда интеллектуал мулкка нисбатан ҳурмат ва эҳтиромни шакллантиришимиз зарур. Бу ҳолат ҳозир ижобий, деб айтиш қийин.

Афсуски, «интеллектуал мулк ҳаммага тегишли, ундан ҳамма бемалол фойдаланиши мумкин», деган қарашлар ҳам бор. Бироқ бундай ҳолатда инсон интеллектуал мулк яратишга манфаатдор бўлмайди. Бозор иқтисодиёти шароитида фойда келтирмайдиган машғулот билан шуғулланиш кўпчилик учун маъқул эмас. Шу сабабли, фуқаролар ва тадбиркорлар орасида интеллектуал мулкни тижоратлаштириш усуллари ва имкониятлари ҳақида тарғибот ишларини олиб бориш, бу йўналишда уларга амалий ёрдам бериш лозим.

Бундан ташқари, турли бизнес қатламлари ва интеллектуал мулк эгалари бирлаштирадиган саноат ва инновацион платформа ва ярмаркаларни самарали йўлга қўйиш лозим.

Хулоса ўрнида нима дея оласиз?

Хулоса қиладиган бўлсак, интеллектуал мулк илм-фан ва технологик тараққиётга ҳисса қўшади, янгиликлар ва инновацияларни жорий этилишига хизмат қилади. Интеллектуал мулкнинг ҳимояси бу, биринчи навбатда, уни яратган шахснинг ҳуқуқларининг ҳимоясидир.

Шу сабабли, ҳозирги глобаллашув жараёнида айнан интеллектуал мулк тараққиётнинг муҳим омили саналади. Бинобарин, интеллектуал мулк сиёсати ҳам жамиятнинг маънавий ҳаётида, ҳам давлат иқтисодиётида муҳим аҳамият касб этади.

Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Иқтисод, Сиёсат 17:16 · 11.03.2024
Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди