Amazon 10 минг нафар ходимини ишдан бўшатади
Amazon компанияси харажатларнинг кескин ўсиши ва савдо ўсишининг секинлашиши туфайли режалаштирилган қисқартиришлар асосида 10 минг ишчини бўшатишга қарор қилган. Гаджет ва уй хавфсизлик камераларини ишлаб чиқарувчи бўлим ходимлари ходимлари ишдан бўшатилади

Amazon пулни тежаш мақсадида 10 000 нафар ходимини ишдан бўшатади. Бу ҳақда New York Times хабар берди.
Қайд этилишича, компания дастлаб «Alexa» овозли ёрдамчиси гаджетлари ва уй хавфсизлик камераларини ишлаб чиқарувчи, шунингдек, кадрлар ва чакана савдо бўлимларидан бошланади. Дастлабки ишдан бўшатилганлар 20 ноябрь куни эълон қилинади.
Компания харажатларнинг кескин ўсиши ва савдо ўсишининг секинлашиши туфайли режалаштирилган қисқартиришлар асосида 10 минг ишчини бўшатишга қарор қилган. Бошқа манбаларда ишдан бўшатиладиганлар сони янада кўп бўлиши ҳам айтилмоқда.




