«Ўзбекистон демографик дивиденд олиш бўсағасида турибди» — экспертлар

20:40 | 19.8.22

Ўзбекистонда Хитойнинг BYD автомобиллари ишлаб чиқарилади

20:30 | 19.8.22

«Апельсин қироли» номини олган бразилиялик миллиардер вафот этди

18:07 | 19.8.22

Афғонистон Россияга нефть маҳсулотлари эвазига доривор гиёҳлар ва майиз таклиф қилди

15:26 | 19.8.22

Нуфузли меҳмонхона брендларидан фойдаланиш учун франчайзинг шартномасини тузиш ва субсидия олиш тартиби қандай?

14:07 | 19.8.22

Тошкентдан Токиога парвозларни амалга оширилиши бошланди

11:40 | 19.8.22

Йилига 500 мингта автомобиль: UzAuto Motors ишлаб чиқариш ҳажмини кескин оширади

11:30 | 19.8.22

«Охирги 2-3 йилдаги энг катта ютуқ онлайн омонатлар оммалашгани бўлди» — Исмоил Туропов

9:05 | 19.8.22

Шавкат Мирзиёев Ислом тараққиёт банки президентини қабул қилди

20:14 | 18.8.22

Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги провайдерларни лицензиялаш тартиби белгиланди

18:10 | 18.8.22

UzAuto Хитой билан ҳамкорликни кенгайтирмоқда

18:00 | 18.8.22

«Амалдаги Конституция интеллектуал мулкни алоҳида эътироф этмайди» — эксперт

16:40 | 18.8.22

GM GEM платформаси Ўзбекистонни МДҲдаги замонавий оммавий автомобиллар ишлаб чиқарувчисига айлантирмоқда

16:30 | 18.8.22

Apple янги iPhone’ни 7 сентябрь куни тақдим этиши мумкин

15:35 | 18.8.22

Япония ҳукумати ёшлар ўртасида спиртли ичимликларни тарғиб қилиш мақсадида танлов эълон қилди

12:55 | 18.8.22

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида 15 дан ортиқ ҳужжат имзоланди

10:26 | 18.8.22

Маскнинг ҳазилидан сўнг «Манчестер Юнайтед» акциялари қимматлашди

9:11 | 18.8.22

Қозоғистон Россиянинг ЕТБдаги бир қанча улушини сотиб олмоқчи

18:44 | 17.8.22

Apple, Google ва Amazon акцияларига эга пенсия жамғармаси. Норвегия бу борада Ўзбекистонга нимани ўргата олади?

Дунёдаги энг бой пенсия фонди ҳақида маълумотлар тўпланди.

Apple, Google ва Amazon акцияларига эга пенсия жамғармаси. Норвегия бу борада Ўзбекистонга нимани ўргата олади?
Фото: «Bugun.uz»

Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига давлат бюджетидан трансфертлар ажратиш одатий тусга кирди. Ҳар қалай, соҳадаги ислоҳотларни «ҳазм» қила олмаган ташкилот ўз даромад манбаларидан харажатларини қоплай олмаяпти. Эртага бюджетдан ёрдам ажратиш тўхтатиб қўйилса, яшаб кетолмайдиган бу тизим фаолиятида ўзгаришлар қилиш вақти келмадимикан? Ўзбекистондаги бу жамғарма ўзи қандай ишлайди?

Фото: Молия вазирлиги матбуот хизмати

Пенсия жамғармаси 2020 йилдан бошлаб бюджетнинг ёрдамларига муҳтож ташкилотга айланиб қолди. Бунгача ташкилот ўз харажатларини ўзи қоплаб келган. Ҳозирги вазият эса Президентнинг 2018 йил 30 июнь куни имзоланган «Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида»ги фармонидан кейин содир бўлган.

Ҳужжат билан фуқароларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш туридаги даромадларидан Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига ушлаб қолинадиган суғурта бадалларини бекор қилиш, шунингдек, баъзи юридик шахслар учун ягона ижтимоий тўлов ставкасини 15 фоиздан 12 фоизгача пасайтириш белгиланган. Бундан ташқари, ҳам пенсия, ҳам маошни тўлиқ олувчи ишчилар сони ортди, пенсияга доир миқдорни белгилашда инобатга олинадиган ўлчамлар ўзгарди.

Мазкур ўзгаришлардан кейин ташкилотга тушумлар камайиб кетган, харажатлар эса каррасига кўпайди. Натижада Пенсия жамғармасига 2020 йилда 9,1 триллион сўм, 2021 йилда 12,8 триллион сўм трансферт маблағлари ажратилган. 2022 йилда эса мазкур ташкилотга 14 триллион сўм маблағ ажратилиши режалаштирилган.

Пенсия жамғармаси дунёнинг кўплаб мамлакатларида мавжуд бўлиб, уларнинг бир нечтаси Ўзбекистондаги жамғармани шакллантиришда андаза бўлиб хизмат қилиши мумкин. Масалан, бир маромда даромадлари ўсиб бораётган Норвегия давлат пенсия жамғармаси исталган давлатда бундай фондларни ислоҳ қилиш учун «конспект» вазифасини ўтаб бера олади.

Мамлакатнинг давлат пенсия жамғармаси 1990 йилда Норвегия нефть секторининг ортиқча даромадларини инвестиция қилиш ҳисобига ташкил этилган. 2021 йил ҳолатига кўра, фонд дунёнинг 74 мамлакатидаги 9 минг 202 та компанияга сармоя киритган бўлиб, унинг активлари қиймати 1,3 триллион доллардан сал кўпроқни ташкил этади. Бу жаҳон фонд бозорининг тахминан 1,5 фоизи дегани. Яъни пенсия жамғармаси даромадларини ошириш мақсадида бўш маблағларини бошқа турдаги фаолиятга ётқизиши, сармоя киритиши мумкин.

Дунёдаги энг йирик пенсия жамғармаси бўлган Норвегия давлат пенсия фонди 2020 йилда сўнгги 20 йилдаги иккинчи энг юқори даромадини олди. Жамғарманинг молиявий ҳисоботида маълум қилинишича, фонд қиймати шу йили 124 миллиард доллар ёки 10,9 фоизга ошган.

Шу йили акцияларга киритилган инвестициялар жамғармага 12,1 фоиз даромад келтирган. Пандемия туфайли йилнинг биринчи чорагида бозорда кескин пасайиш кузатилган. Лекин фонд АҚШ технология секторига алоқадор компанияларнинг қимматли қоғозларига эга бўлгани туфайли яхшигина даромад олган. Чунки технологик компанияларнинг акциялари 2020 йилда фонд даромадининг 41,9 фоизини ташкил этган. Бу, асосан, онлайн иш, таълим, тижорат ва кўнгилочар учун маҳсулотларга талабнинг сезиларли даражада ошиши туфайли содир бўлган.

Бундан ташқари, Норвегия кронаси курсининг ўзгариши фонд қийматининг ўтган йили 58 миллиард кронга ошишига ёрдам берди. Ҳукумат эса ундан 298 миллиард крон миқдоридаги маблағни олиб қўйди.

Жамғарма инвестицион портфелининг 72,8 фоизи акцияларга, 24,7 фоизи облигацияларга, 2,5 фоизи кўчмас мулкка тикилган. Сўнгги ўн йил ичида жамғарманинг ўртача йиллик инвестиция даромади 7,95 фоизни ташкил этган.

Норвегия давлат пенсия жамғармаси мамлакат марказий банки томонидан бошқарилади. Жамғарма Норвегияда инфляцияга таъсир ўтказмаслик учун асосан мамлакат ташқарисидаги корхоналарга сармоя киритади. Фонд Apple, Microsoft, Alphabet (Google), Nestle ва Amazon каби компанияларнинг акцияларига эгалик қилади.

Юқоридаги каби мустақил ва бир маромда даромадлари ўсиб бораётган фонд мамлакатни исталган демографик ёки бошқа турдаги муаммолардан ҳимоя қилиши мумкин. Лекин Ўзбекистондаги Пенсия жамғармаси ҳозирча ўзини ўзи ҳам таъминлай олмайди.

Шу ўринда бир савол пайдо бўлади: балки етарлича табиий бойликларга эга Ўзбекистонда ҳам мамлакат пенсия жамғармасини етарли даромадларсиз қолдириш ўрнига, Норвегиядаги каби активларининг умумий қиймати мунтазам ўсиб борадиган қудратли ташкилотга айлантириш имконияти топилар.

Норвеглар каби халқ бойлиги ҳисобланган нефть-газ соҳасидан топилган давлат компанияси фойдасини йўналтириб, пенсия жамғармаси ислоҳотларини бошлаш вақти келмадими?

Баҳодир Абдуллаев тайёрлади

«Ўзбекистон демографик дивиденд олиш бўсағасида турибди» — экспертлар
Таҳлил 20:40 | 19.8.22
«Ўзбекистон демографик дивиденд олиш бўсағасида турибди» — экспертлар
Ўзбекистонда Хитойнинг BYD автомобиллари ишлаб чиқарилади
Бизнес 20:30 | 19.8.22
Ўзбекистонда Хитойнинг BYD автомобиллари ишлаб чиқарилади
«Апельсин қироли» номини олган бразилиялик миллиардер вафот этди
Миллиардерлар 18:07 | 19.8.22
«Апельсин қироли» номини олган бразилиялик миллиардер вафот этди
Афғонистон Россияга нефть маҳсулотлари эвазига доривор гиёҳлар ва майиз таклиф қилди
Иқтисодиёт 15:26 | 19.8.22
Афғонистон Россияга нефть маҳсулотлари эвазига доривор гиёҳлар ва майиз таклиф қилди
Нуфузли меҳмонхона брендларидан фойдаланиш учун франчайзинг шартномасини тузиш ва субсидия олиш тартиби қандай?
Бизнес 14:07 | 19.8.22
Нуфузли меҳмонхона брендларидан фойдаланиш учун франчайзинг шартномасини тузиш ва субсидия олиш тартиби қандай?
Тошкентдан Токиога парвозларни амалга оширилиши бошланди
Бизнес 11:40 | 19.8.22
Тошкентдан Токиога парвозларни амалга оширилиши бошланди