Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023

«IMEI-кодни рўйхатдан ўтказишни бепул қилгач, жавобгарлик белгиласа бўлади» — Кушербаев

11:06 · 10.02.2023

Meta икки йиллик тақиқдан сўнг Дональд Трампнинг Facebook ва Instagram аккаунтларини тиклади

10:24 · 10.02.2023

Ўзбекистон авиа юк ташувлари соҳасида E-freight халқаро стандарти жорий этилади

20:45 · 09.02.2023

Food city савдо мажмуасидан Қўйлиқ 7-метро бекатигача бепул автобус ҳаракати йўлга қўйилди

18:52 · 09.02.2023

Миср компанияси Ўзбекистонда трансформатор ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этади

18:05 · 09.02.2023

Тошкент йўл инфратузилмасини яхшилашда Япония компаниясининг 3D камераларидан фойдаланилиши мумкин

16:40 · 09.02.2023

Тошкент халқаро аэропортида йўловчиларни кутиб олиш учун бир нечта зоналар қурилади

15:47 · 09.02.2023

Транзит, нефть ва туризм: зилзила Туркия иқтисодиётига қандай зарба берди?

14:21 · 09.02.2023

ОТБ Ўзбекистонга иқтисодий бошқарувни яхшилаш учун 150 млн доллар ажратди

13:29 · 09.02.2023

SpaceX Украина ҳарбийларига Starlink ёрдамида дронларни бошқаришни тақиқлади

12:44 · 09.02.2023

Mercator Group савдо тармоғи Ўзбекистонда филиалини очади

11:30 · 09.02.2023

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

11:09 · 09.02.2023

Apple iPhone’га карта тўловларини қабул қилиш функциясини қўшади

Компания янги функция устида тахминан 2020 йилдан бери ишламоқда.

Apple iPhone’га карта тўловларини қабул қилиш функциясини қўшади
Фото: «mendix.com»

Apple iPhone’га банк карталари билан контактсиз тўловларни қабул қилиш функциясини қўшишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.

Маълум қилинишича, Apple iPhone смартфонларига банк карталари орқали тўловларни қабул қилиш имкониятини қўшишни режалаштирмоқда. Бунда тўловни амалга ошириш учун банк картасини ёки контактсиз тўловни қўллаб-қувватлайдиган бошқа смартфонни iPhone’га олиб келиш кифоя қилади.

Маълумотларга кўра, функция ишлаши учун қўшимча қурилмалар ва компонентлар талаб қилинмайди. Apple яқин ойларда дастурий таъминотни янгилаш билан тўловларни қабул қилиш имкониятини ишга тушириши мумкин. Apple яқин орада iOS 15.4 янгиланишининг биринчи бета-версиясини чиқариши кутилмоқда ва у баҳорда кенг оммага тақдим этилади.

Apple анъанавий тарзда iOS’нинг янги версияларини июнь ойида ишлаб чиқувчилар конференциясида эълон қилади ва улар кузда фойдаланувчиларга тақдим этилади.

Apple матбуот котиби изоҳ беришдан бош тортган. Қайси iPhone моделлари тўловларни қабул қилишни қўллаб-қувватлайдиган янгиланишни олиши мумкинлиги кўрсатилмаган. Тахмин қилинишича, ҳозирда iPhone’да Apple Pay учун ишлатиладиган NFC — смартфон учун контактсиз тўлов тизимидан фойдаланилади.

Apple мавжуд тўлов тармоқларидан бири билан ҳамкорлик қилиш ниятидами ёки уни ўзи яратадими, ҳозирча номаълум. Янги опция Apple Pay’нинг бир қисми бўладими ёки йўқми — аниқ эмас, бироқ унинг ортида турган жамоа аввалроқ компаниянинг тўловлар бўлимида ишлаган. Apple бу функцияни тахминан 2020 йилдан бошлаб, худди шундай технологияни ишлаб чиқаётган Канаданинг Mobeewave стартапини сотиб олганидан бери ишлаб чиқмоқда. Ўшанда битим тахминан 100 миллион долларни ташкил этган.

Смартфонга сим ёки Bluetooth орқали уланадиган қўшимча терминаллар мавжуд бўлса, смартфонлар контактсиз тўловларни қабул қилиши мумкин. Бу борада бозорда Twitter асосчиси ва собиқ бош директори Жек Дорси асос солган Square компанияси ҳукмронлик қилмоқда. Бироқ, Samsung 2019 йили смартфонларда тўловларни қабул қилишни эълон қилган — худди шу Mobeewave билан ҳамкорликда — ва бизнес учун махсус технологик ёрдамга эга қурилмаларни чиқарган.

Аввалроқ Apple дунёдаги энг қиммат бренд деб топилгани хабар қилинганди. Шунингдек, Apple баҳорда iPhone’нинг янги моделини тақдим этиши ҳақида хабар берилди.

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Бизнес 18:32 · 10.02.2023
Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Бизнес 15:01 · 10.02.2023
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Янгиликлар 14:21 · 10.02.2023
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Бизнес 13:27 · 10.02.2023
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Бизнес 12:51 · 10.02.2023
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда
Иқтисодиёт 11:46 · 10.02.2023
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда