Apple март ойидаги тақдимотда янги Mac’ни намойиш этади
Тақдимотда катта эҳтимол билан 5G iPhone SE ва iPad Air’га ҳам эътибор қаратилади.

Apple компанияси 2022 йил Apple Silicon фойдасига ўз қурилмаларида Intel чипларидан фойдаланишдан бутунлай воз кечди ва компьютерларни комплекс модернизация қилишнинг учинчи босқичига ўтади.
Компания жорий йил Apple Watch Series 8, iPhone 14 ва iPad Pro каби кўплаб янги маҳсулотларни бозорга етказиб беришни режа қилган.
Bloomberg эксперти Марк Гурман асосий эътибор янги Mac’га қаратилишини таъкидламоқда. Унинг фикрича, компьютернинг янги версияси тақдимоти компаниянинг жорий йилдаги биринчи медиа-акциясида — 8 март куни тақдим этилиши мумкин. Тақдимотда катта эҳтимол билан 5G iPhone SE ва iPad Air’га ҳам эътибор қаратилади.
Apple Евроосиё Иқтисодий Комиссияси маълумотлар базасига учта янги Mac моделини киритди, улардан камида биттаси ноутбук сифатида қайд этилган.
Эксперт 2022 йилда Америка корпорацияси янги Mac mini, 13 дюймли MacBook Pro, 24 дюймли iMac, қайта ишланган MacBook Air, iMac Pro ва янгиланган Mac Pro’ларни чиқаришини кутмоқда.
Маълумот учун, Intel чипларидан воз кечиш 2020 йилда M1 процессоридан фойдаланган MacBook Pro, Mac mini ва MacBook Air қурилмаларидан бошланган.
Аввалроқ ОАВда Apple ишдан кетган ходим лавозимини энг паст даражага ўзгартириб қўяётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.






