Apple янги арзон iPhone’ни тақдим этди
Учинчи авлод iPhone SE нархи 429 доллардан бошланади.

Apple компанияси 8 март куни янги бюджет смартфон — iPhone SE’нинг учинчи авлодини тақдим этди.
Янги iPhone SE’нинг дизайни ўзгармаган. Гаджетга iPhone 13 да бўлгани сингари Apple A15 Bionic процессори қўшилган. Янги iPhone SE 4,7 дюймли экранга эга бўлди – бу ерда янгилик йўқ. Смартфонда Touch ID билан жиҳозланган тугма мавжуд.

Apple янги маҳсулотга яхшироқ автономияни ваъда қилмоқда. Янги iPhone SE 5G’ни қўллаб-қувватлайди. Смартфон 3 хил — оқ, қора ва қизил рангларда ишлаб чиқарилади.
Камерага келсак, модель ҳали ҳам бир хил 12 мегапикселли камерага эга. Компаниянинг таъкидлашича, Apple A15 Bionic процессори ижобий ўзгариш олиб киради.
Учинчи авлод iPhone SE нархи 429 доллардан бошланади. Савдоларнинг бошланиши эса 18 мартга режалаштирилган.






