АҚШ ҳукумати «Касперский лабораторияси»га қарши терговни кучайтирмоқда
Чекловлар Москва томонидан компания дастурий таъминотидан фойдаланган ҳолда Ғарб давлатларига қарши киберҳужумлар қилиш эҳтимолини ошириши мумкин.
Оқ уй АҚШ Савдо вазирлигини Россиянинг Украинага ҳужуми бошланганидан кейин «Касперский лабораторияси»га нисбатан терговни фаоллаштиришга чақирди, деб хабар берди Reuters манбалари.
Агентлик маълумотларига кўра, 2021 йилда иш Адлия вазирлигидан унга ўтказилганидан буён вазирлик сезиларли муваффақиятга эришмаган.
Хабарга кўра, расмийлар «Касперский лабораторияси» антивирусининг электр тармоқлари каби муҳим инфратузилма объектлари операторлари компьютерларига, шунингдек, федерал пудратчилар тармоқларига киришидан хавотирда.
Эслатиб ўтамиз, март ойи охирида АҚШ Федерал алоқа комиссияси «Касперский лабораторияси»ни миллий хавфсизликка таҳдид солувчи компаниялар рўйхатига киритди.
Америка нашрларининг ёзишича, Оқ уй Молия вазирлигидан «Касперский лабораторияси»га қарши санкциялар тайёрлашни талаб қилган, бироқ департамент бу қадамнинг оқибатларидан қўрқади.
Вазирликнинг фикрича, чекловлар Москва томонидан компания дастурий таъминотидан фойдаланган ҳолда Ғарб давлатларига қарши киберҳужумлар қилиш эҳтимолини ошириши мумкин.