АҚШ иқтисодиёти 1984 йилдан бери энг юқори ўсишни қайд этди
Мамлакат ЯИМ 5,7 фоизга ўсган.

2021 йилда АҚШ иқтисодиётининг ўсиши 37 йил ичида рекорд даражани қайд этди. Бу ҳақда Reuters ёзмоқда.
Қайд этилишича, АҚШ Савдо вазирлигининг Иқтисодий таҳлил бюросининг дастлабки маълумотларига кўра, 2021 йилда АҚШ ялпи ички маҳсулоти 5,7 фоизга ўсган ва бу 1984 йилдан бери энг юқори кўрсаткичдир,
2020 йилда АҚШ ялпи ички маҳсулоти 3,4 фоизга камайганди, бу сэа сўнгги 74 йилдаги энг катта пасайиш эди.
Маълум қилинишича, юқори иқтисодий натижага шахсий истеъмол товарлари ва хизматларга сарфланган харажатлар, шунингдек, экспорт ва хусусий инвестицияларнинг ўсиши сабаб бўлган.
Бюро маълумотларига кўра, Америка иқтисодиёти айниқса тўртинчи чоракда кескин ўсган. ЯИМнинг учдан икки қисмидан кўпроғини ташкил этувчи истеъмол харажатлари учинчи чоракда 2 фоизга ошганидан кейин октябрь-ноябрь ойларида 3,3 фоизга ўсган.
Истеъмол харажатларининг ўсишини яримўтказгичларнинг глобал тақчиллиги туфайли ишлаб чиқариш муаммолари фонида автомобиллар ва бошқа товарлар тақчиллиги ушлаб турган. Бундан ташқари, тўртинчи чорак якунида истеъмол харажатларининг ўсишига инфляция ҳам бироз салбий таъсир қилган.
Декабрь ойида Қўшма Штатларда йиллик инфляция 7 фоизга етди — деярли 40 йил ичида (1982 йилдан бери) рекорд даража.
Аввалроқ Tesla 2021 йил рекорд даражада даромад кўргани хабар қилинганди.






