АҚШ Ўзбекистонга 2 млн доллар ажратилишини маълум қилди
АҚШ Меҳнат вазирлиги Ўзбекистонга мажбурий ва болалар меҳнатини олдини олиш борасидаги ислоҳотлари туфайли 2 миллион доллар грант ажратади

АҚШ Меҳнат вазирлиги пахта саноатида меҳнат шартларини яхшилаш, мажбурий ва болалар меҳнатини олдини олиш учун Ўзбекистонга 2 миллион доллар миқдорида грант ажратади. Бу ҳақда «Dol.gov» хабар берди.
«Пахта етиштириш бўйича дунёда олтинчи ўринда турадиган Ўзбекистон йилига бир миллион тоннадан ортиқ пахта етиштиради. Йиллик пахта теримида икки миллионга яқин ишчи ишлайди – бу дунёдаги энг катта мавсумий меҳнат сафарбарлиги – бу ишчиларнинг қарийб ярми ўзларининг йиллик даромадларини оладилар. Совет Иттифоқи қулаганидан кейин ўнлаб йиллар давомида Ўзбекистон ҳукумати пахта етиштириш устидан кучли, марказлаштирилган назоратни амалга оширди, фермерлар ва мавсумий ишчиларни, жумладан, болаларни пахта экиш ва териш учун квотани бажаришга мажбур қилди», – дейилади хабарда.
Шунингдек, Ўзбекистонда меҳнат меъёрларига риоя этилиши натижасида мамлакатда етиштириладиган пахта ва унга сармоя киритишга халқаро қизиқишни ортгани таъкидланган.
Лойиҳа АҚШнинг меҳнат ҳуқуқлари соҳасидаги энг йирик нодавлат нотижорат ташкилоти бўлган — АҚШ Савдо палатаси филиали ҳамда Миллий демократик жамғарманинг тўртта асосий институтидан бири бўлган халқаро хусусий тадбиркорлик маркази (Center for International Private Enterprise) иштирокида амалга оширилади.
Аввалроқ АҚШ Меҳнат вазирлиги ўзбек пахтасига нисбатан чекловларни олиб ташлагани ҳақида хабар берилганди.






