Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди

17:16 · 11.03.2024

Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин

16:39 · 11.03.2024

Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди

14:28 · 11.03.2024

Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган

20:43 · 09.03.2024

«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?

19:36 · 09.03.2024

2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди

18:49 · 09.03.2024

Ўзбекистонда BYD электромобилларининг нархи пасайди — прайс

17:29 · 09.03.2024

Тошкентда таровеҳ намозига масжидларга яқин кўчалар автомобил ҳаракати учун ёпилади

16:38 · 09.03.2024

Энди Ўзбекистонда фақат биринчи фарзанд туғилганда суюнчи пули берилади

11:54 · 09.03.2024

«Ислом саккизлиги»га аъзо давлатлар ягона валюта жорий қилиши мумкин

17:22 · 08.03.2024

ChatGPT сизнинг ўрнингизга ишга чиқади: сунъий идрок сабаб хавф остида бўлган касблар рўйхати эълон қилинди

14:35 · 07.03.2024

Парвиз Яхьяев Шахриёрнинг «Узбек колорит» қўшиғига клип суратга олмоқда

17:32 · 21.10.2023

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023
Архив 10:00 · 17.03.2022

АҚШ сенаторлари Россиянинг барча банкларига қарши санкциялар киритишни таклиф қилади

«Газпромбанк»га қарши санкция киритиш бўйича резолюция тайёрланмоқда.

АҚШ сенаторлари Россиянинг барча банкларига қарши санкциялар киритишни таклиф қилади
Фото: «exp.idk.ru»

АҚШ сенаторлари Ричард Блументал ва Марша Блекбёрн Россиянинг барча банкларига нисбатан санкциялар жорий этиш бўйича резолюция тайёрламоқда. Бу ҳақда The Wall Street Journal ёзмоқда.

Маълум қилинишича, резолюциянинг қабул қилиниши АҚШ Сенати томонидан Россиянинг барча кредит ташкилотларига, жумладан, «Газпромбанк»га нисбатан чекловлар жорий этилишининг қўллаб-қувватлашини англатади.

Блументалнинг сўзларига кўра, бундай санкциялар жорий этилган тақдирда Россия нефть ва газ сотишдан даромад ололмайди. Шунингдек, санкциялар бошқа барча мамлакатларнинг Россия билан бизнес юритишига ҳам тўсқинлик қилади.

«Хитой нефть сотиб олиши мумкин, лекин бунинг учун пул тўлай олмайди», — дейди сенатор.

АҚШ, Буюк Британия, Канада ва Европа Иттифоқи Украинага ҳарбий хужум бошланганидан сўнг Россиянинг энг йирик компаниялари ва банкларига қарши санкциялар киритди. «ВТБ», «Сбербанк», «Откритие», «Газпромбанк», «Альфа-банк», «Промсвязьбанк» ва бошқа кредит ташкилотлари турли хил чекловлар билан рўйхатга киритилган.

Санкциялар доирасида «ВТБ» ва бошқа бир қанча банкларнинг Америка ва Британиядаги активлари музлатилган. Шунингдек, рўйхатларга киритилган айрим банклар SWIFT халқаро тўлов хабар алмашиш тизимидан узилган.

Шу билан бирга, АҚШ «Газпромбанк»га қарши санкциялар қўлламаганди, чунки ЕИ дипломатлари Россия гази импорти учун тўловларни амалга ошириш имкониятини сақлаб қолиш зарурлигини маълум қилди.

Bloomberg агентлигининг қайд этишича, ЕИ давлатлари орасида Россияга қарши санкцияларни кенгайтиришнинг асосий рақиби Германия бўлган. Берлин, хусусан, Россиянинг энергия ташувчиларига нисбатан санкциялар қўлланилишига, «Сбербанк»нинг SWIFT тизимидан узилишига ва Россиянинг денгиз портларига киришини чеклашга қарши чиққан.

Аввалроқ АҚШ Хитойни санкциялар фонида Россияга ёрдам бериш оқибатларидан огоҳлантиргани хабар қилинганди. Шунингдек, Дмитрий Песков Россия Ғарб санкцияларидан ўз манфаати учун фойдаланишга ҳаракат қилаётганини айтгани ҳақида хабар берилди.

Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Иқтисод, Сиёсат 17:16 · 11.03.2024
Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди