АҚШ Украина хавфсизлиги учун 800 млн доллар ажратади
NDAA Украина Қуролли кучларини қўллаб-қувватлаш ҳамда унинг таъминланиши устидан назорат бўйича Украина хавфсизлигига кўмаклашиш ташаббуси доирасида навбатдаги молиявий ёрдамини ажратади

АҚШ Конгрессидаги тегишли қўмиталар 1 октабрда Қўшма Штатларда бошланган 2023-молия йили учун Миллий мудофаага рухсат бериш тўғрисидаги қонунни (NDAA) келишиб олди.
Қайд этилишича, NDAA Украина Қуролли Кучларини қўллаб-қувватлаш ҳамда унинг таъминланиши устидан назоратни таъминловчи Украина хавфсизлигига кўмаклашиш ташаббуси (USAI) доирасида 800 миллион доллар маблағ ажратади. .
Reuters маълумотларига кўра, бу АҚШ президенти Жо Байден жорий йил бошида сўраганидан 500 миллион доллар (478 миллион евро) кўпдир.
USAI пакети «АҚШнинг Украинани энг долзарб эҳтиёжларини қондириш, шунингдек, узоқ муддатда унинг суверенитетини ҳимоя қилиш учун Украина Қуролли Кучларининг салоҳиятини ошириш орқали уни қўллаб-қувватлашга содиқлигини тасдиқлайди», деди Пентагон.
Август ойи охирида Пентагон Украинага уруш бошланганидан бери деярли 3 миллиард доллар (2,87 миллиард евро) миқдоридаги энг йирик ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди.






