АҚШ ва Европа Россия нефтидан воз кечишни муҳокама қилмоқда
«АҚШ Европа билан Россия нефтини импорт қилишдан бош тортиш масаласини фаол муҳокама қилмоқда», — деди давлат котиби Энтони Блинкен.

АҚШ Европадаги ҳамкорлари билан Россия нефтини импорт қилишдан бош тортиш масаласини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти раҳбари Энтони Блинкен маълум қилди.
Давлат котибининг қайд этишича, Қўшма Штатлар европалик ҳамкорлар билан келишилган қарор қабул қилишни кутмоқда, бироқ Вашингтон уларнинг ҳаракатларидан қатъий назар муайян чоралар кўриши мумкинлигини истисно этмади.
«Ҳозир биз европалик ҳамкорларимиз билан Россия нефтини мамлакатларимизга импорт қилишни тақиқлаш бўйича жуда фаол музокаралар олиб бормоқдамиз, шу билан бирга, албатта, барқарор глобал нефть таъминотини сақлаб қоламиз», — деди Блинкен.
Маълумот учун, ҳафта бошида Brent нефти 2013 йилдан бери биринчи марта бир баррель учун 118 доллардан ошди. Нархга сармоядорларнинг Россиянинг Украинага ҳужумига жавобан киритилган Ғарб санкциялари туфайли Россия хомашёсини етказиб беришдаги узилишлар қўрқуви таъсир кўрсатмоқда.
Аввалроқ






