Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023

«IMEI-кодни рўйхатдан ўтказишни бепул қилгач, жавобгарлик белгиласа бўлади» — Кушербаев

11:06 · 10.02.2023

Meta икки йиллик тақиқдан сўнг Дональд Трампнинг Facebook ва Instagram аккаунтларини тиклади

10:24 · 10.02.2023

Ўзбекистон авиа юк ташувлари соҳасида E-freight халқаро стандарти жорий этилади

20:45 · 09.02.2023

Food city савдо мажмуасидан Қўйлиқ 7-метро бекатигача бепул автобус ҳаракати йўлга қўйилди

18:52 · 09.02.2023

Миср компанияси Ўзбекистонда трансформатор ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этади

18:05 · 09.02.2023

Тошкент йўл инфратузилмасини яхшилашда Япония компаниясининг 3D камераларидан фойдаланилиши мумкин

16:40 · 09.02.2023

Тошкент халқаро аэропортида йўловчиларни кутиб олиш учун бир нечта зоналар қурилади

15:47 · 09.02.2023

Транзит, нефть ва туризм: зилзила Туркия иқтисодиётига қандай зарба берди?

14:21 · 09.02.2023

ОТБ Ўзбекистонга иқтисодий бошқарувни яхшилаш учун 150 млн доллар ажратди

13:29 · 09.02.2023

SpaceX Украина ҳарбийларига Starlink ёрдамида дронларни бошқаришни тақиқлади

12:44 · 09.02.2023

Mercator Group савдо тармоғи Ўзбекистонда филиалини очади

11:30 · 09.02.2023

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

11:09 · 09.02.2023
Таҳлил 23:13 · 15.11.2021

Аукционга қўйилган «Чорвоқ», 2022 йилги бюджет лойиҳаси ва узайтирилаётган метро — кунлик дайжест

Kommers.uz куннинг энг сара янгиликларини битта дайжестга тўплади

Аукционга қўйилган «Чорвоқ», 2022 йилги бюджет лойиҳаси ва узайтирилаётган метро — кунлик дайжест
Фото: Президент матбуот хизмати

Яқин соатларда 2021 йилнинг 15 ноябрь санаси ҳам поёнига етади. Якунланаётган кун Ўзбекистон ва жаҳон ахборот майдонида қайноқ янгиликларга бой бўлди. Kommers.uz уларнинг энг сараларини битта дайжестга тўплади.

Қорақалпоғистон учун 35 млн евро

Европа инвестицион банки Қорақалпоғистонга 35 миллион евро кредит ва грант маблағларини ажратиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда. Қайд этилишича, Орол денгизи хавзаси жанубидаги ерларни тиклаш бўйича техник иқтисодий асос лойиҳаси тайёрланган.

Ушбу лойиҳани амалга ошириш учун Европа инвестицион банкидан Коракалпоғистон учун 35 миллион евро кредит ва грант маблағларини ажратиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда. Ушбу лойиҳа доирасида Қоракалпоғистонда 17,5 минг гектар деградацияга учраган ерларни қайта тиклаш назарда тутилган.

Аукционга қўйилган «Чорвоқ»

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида жойлашган «Чорвоқ оромгоҳи» дам олиш маскани аукционга қўйилди. Маълум қилинишича, инвестиция киритиш миқдори ихтиёрий бўлиб, талабгорларнинг хоҳишига қараб белгиланади. Оромгоҳ 70,35 гектар майдонни эгаллаган. Бино-иншоотлар майдони 51 минг 125,88 квадрат/метрни ташкил этади.

Давлат активларини сотиш икки босқичда ўтказилади. Биринчи босқичда талабгорлар олдиндан малакаланади. Жумладан, савдоларда қатнашиш учун талаб қилинган ҳужжатларнинг тўлиқлиги, закалат пули келиб тушганлиги, давлат активларидан келгусида фойдаланиш йўналишларига қўйилган талабга нисбатан талабгор томонидан таклиф этилган бизнес концепцияси лойиҳасининг мақбул ёки мақбул эмаслиги кўриб чиқилади. Иккинчи босқичда талабгорнинг тижорат таклифлари (сотиб олиш нархи ва тўловни амалга ошириш муддати) ҳамда тўлов қобилияти баҳоланади.

Амударё ва Сирдарёда сув камайиши мумкин

Сув ресурслари 2050 йилгача Сирдарё ҳавзасида 5 фоизгача, Амударё ҳавзасида 15 фоизгача камайиши кутилмоқда. Таъкидланишича, глобал иқлим ўзгариши оқибатида охирги 50–60 йил ичида музликлар майдони тахминан 30 фоизга камайди. 2050 йилгача сув ресурсларини Сирдарё хавзасида 5 фоизгача ва Амударё хавзасида 15 фоизгача камайишиш кутилмоқда.

«Глобал иқлим ўзгариши энг жиддий ўзгаришлардан биридир, дунёнинг барча давлатларини қамраб олган бугунги кун муаммолари, барқарор ривожланиш йўлидаги муҳим тўсиққа айланди», — дейди Борий Алихонов.

2022 йил учун давлат бюджети лойиҳаси

Молия вазирлиги «2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонун лойиҳасини эълон қилди. Маълум қилинишича, қонун лойиҳаси Ўзбекистон Бюджет кодексининг 83-моддасига мувофиқ ишлаб чиқилган. Унда Ўзбекистон номидан ва Ўзбекистоннинг кафолати остида олинадиган давлат қарзининг чекланган ҳажмлари белгиланган. Лойиҳа 17 та модда ва 10 та иловадан иборат.

Қонун лойиҳасида:

  • 2022 йил учун асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози;
  • 2022 йил учун консолидациялашган давлат бюджети даромадлари ва харажатлари прогнози ҳамда 2023–2024 йиллар учун бюджет мўлжаллари;
  • биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар учун Ўзбекистон бюджетидан 2022 йилда ажратилаётган маблағларнинг чекланган миқдорлари;
  • Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг даромадлари ва харажатлари прогнозлари;
  • Ўзбекистон бюджетидан маҳаллий бюджетларга ажратилаётган тартибга солувчи трансфертлар;
  • давлат мақсадли жамғармалари, Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг 2022 йилги тушумлари ва харажатлари прогнозлари ҳамда 2023–2024 йиллар учун бюджет мўлжаллари белгилаб берилган.

Қайд этилишича, 2022 йил учун давлат бюджети лойиҳаси ва 2023–2024 йиллар учун бюджет мўлжаллари асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози асосида ишлаб чиқилган.

Автомобиль сотиб олганлик учун йиғим бекор қилинади

Ўзбекистонда 2022 йил 1 январдан автотранспорт воситаларини сотиб олганлик учун йиғим тўлиқ бекор қилинади. Маълум қилинишича, 2022 йил учун давлат бюджети лойиҳаси ва бюджетномага кўра, фуқароларга мулкий муносабатларни амалга оширишда давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнларини енгиллаштириш ва мулк ҳуқуқини тўлақонли тасарруф этишга қулай шароитларни яратиш мақсадида 2022 йил 1 январдан бошлаб автотранспорт воситаларини сотиб олганлик учун йиғим тўлиқ бекор қилинади.

Депутат Дониёр Ғаниевнинг Молия вазирлигидаги манбаларига кўра, «Давлат божи тўғрисида»ги қонунга киритилиши кутилаётган ўзгртиришга асосан автомобиль олди-сотди шартномасини нотариал расмийлаштириш учун ундириладиган давлат божи, транспорт воситасининг от кучи ва ишлаб чиқарилган санасидан қатъий назар, БҲМнинг 3 баробари (810 минг сўм) этиб белгиланади (солиштириш учун амалдаги тўлов миқдори БҲМнинг 2 баробари (540 минг) дан 10 баробаригача (2 миллион 700 минг)).

KfW’нинг 29,8 млн евролик лойиҳаси

Ўзбекистон Президентининг 12 ноябрдаги «Германия тараққиёт банки иштирокида ‘Кичик ва ўрта бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш’ лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Қайд этилишича, ҳужжатда Германия тараққиёт банки (KfW) томонидан Ўзбекистонда «Кичик ва ўрта бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш» лойиҳасини молиялаштириш учун Ўзбекистон ва Германия ўртасида қарз ва грант битимлари имзоланганлиги маълумот учун қабул қилинади. Лойиҳанинг умумий қиймати 29,8 млн евро бўлиб, шундан:

  • 26,8 миллион евро KfW’нинг кредитини;
  • 3 миллион евро лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ консультация хизматлари учун KfW грантини ташкил этади.

Маълум қилинишича, кредит йиллик 2 фоизли ставкада, 10 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган ҳолда 30 йил муддатга ажратилади. Лойиҳа Қорақалпоғистон ва Ўзбекистоннинг барча вилоятларида амалга оширилади. Амалга ошириш муддати — 4 йил (2021–2024 йиллар).

ЯИМ 6 фоизга ўсиши кутилмоқда

Ўзбекистонда 2022 йил ялпи ички маҳсулотнинг 6 фоиз ўсиши прогноз қилинган. Бу ҳақда Молия вазирлиги томонидан эълон ққилинган «2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонун лойиҳасида сўз боради.

Унга кўра, ялпи ички маҳсулотнинг кўзланган ўсиш суръатлари саноатда ишлаб чиқаришни 7 фоизга, хизматлар соҳасида 6,5 фоизга, қишлоқ хўжалигида 3,3 фоизга ўсиши ҳисобига таъминланиши прогноз қилинмоқда.

Инфляция даражасининг пасайиш тенденцияси давом этиб, 2022 йилда инфляция даражаси 9 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда. Мазкур ривожланиш кўрсаткичларига ҳар бир соҳада бошланган таркибий ислоҳотларни сифатли давом эттириш орқали эришиш мақсад қилинган.

«Буюк ипак йўли» бекатидан ТТЗгача қурилаётган ерости йўли

Президент Шавкат Мирзиёев 15 ноябрь куни Тошкент шаҳрининг транспорт инфратузилмасини ривожлантиришга оид лойиҳалар тақдимоти билан танишди. Маълум қилинишича, Тошкент метрополитенини янада ривожлантириш мақсадида «Буюк ипак йўли» бекатидан Тошкент трактор заводи даҳасигача ерости йўли ҳамда ерусти ҳалқа метросининг иккинчи босқичини амалга ошириш режалаштирилмоқда.

Тақдимотда шу борадаги лойиҳа таклифлари кўриб чиқилган. Масалан, янги ерости йўлини Мирзо Улуғбек кўчаси ёки Буюк ипак йўли кўчаси орқали олиб ўтиш устида ишланмоқда. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, биринчи ҳолатда йўл узунлиги 8,6 километр, кунлик йўловчилар сони  62 минг бўлади. Иккинчи вариантда эса масофа салкам 8 километр бўлиб, кунига 55 минг кишига хизмат кўрсатилиши мумкин. Қурилиш ишлари беш йилга мўлжалланган.

Олдиндаги кун омадли келсин. Kommers.uz энг қайноқ янгиликларни ишончли тарзда етказишда давом этади. 

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Бизнес 18:32 · 10.02.2023
Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Бизнес 15:01 · 10.02.2023
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Янгиликлар 14:21 · 10.02.2023
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Бизнес 13:27 · 10.02.2023
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Бизнес 12:51 · 10.02.2023
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда
Иқтисодиёт 11:46 · 10.02.2023
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда