БАА бутун дунё бўйлаб 100 ГВт яшил энергия ишлаб чиқариш учун 100 млрд доллар сармоя киритади
Амирликлар минтақада 2050 йилгача углеводород нейтраллиги стратегиясини қабул қилган биринчи давлат бўлади. Шу билан бирга, БАА «дунёни нефть ва газ билан ишончли энергия манбаи сифатида таъминлашда давом этишини» маълум қилинди

БАА бутун дунё бўйлаб 100 ГВт яшил энергия ишлаб чиқаришга 100 миллиард доллар сармоя киритмоқчи. Бу ҳақда БАА президенти Муҳаммад бин Зайд ал Наҳаёнга таяниб «ТАСС» хабар берди.
«Бир неча кун олдин биз АҚШ билан стратегик ҳамкорлик дастурини имзоладик ва бутун дунё бўйлаб 100 ГВт тоза энергия ишлаб чиқаришга 100 миллиард доллар сармоя киритишни режалаштирмоқдамиз», — деди у.
Қайд этилишича, Амирликлар минтақада 2050 йилгача углеводород нейтраллиги стратегиясини қабул қилган биринчи давлат бўлади. Шу билан бирга, у мамлакат «дунёни нефть ва газ билан ишончли энергия манбаи сифатида таъминлашда давом этишини» таъкидлади.
Аввалроқ Билл Гейтс ҳамкори билан «яшил» энергия ишлаб чиқарувчи стартапга 50 млн доллар сармоя киритиши ҳақида хабар берилганди. Шунингдек Европа Комиссияси газ ва ядро энергиясини «яшил» тоифага киритгани ҳақида ҳам хабар қилинганди.






