Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди

17:16 · 11.03.2024

Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин

16:39 · 11.03.2024

Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди

14:28 · 11.03.2024

Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган

20:43 · 09.03.2024

«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?

19:36 · 09.03.2024

2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди

18:49 · 09.03.2024

Ўзбекистонда BYD электромобилларининг нархи пасайди — прайс

17:29 · 09.03.2024

Тошкентда таровеҳ намозига масжидларга яқин кўчалар автомобил ҳаракати учун ёпилади

16:38 · 09.03.2024

Энди Ўзбекистонда фақат биринчи фарзанд туғилганда суюнчи пули берилади

11:54 · 09.03.2024

«Ислом саккизлиги»га аъзо давлатлар ягона валюта жорий қилиши мумкин

17:22 · 08.03.2024

ChatGPT сизнинг ўрнингизга ишга чиқади: сунъий идрок сабаб хавф остида бўлган касблар рўйхати эълон қилинди

14:35 · 07.03.2024

Парвиз Яхьяев Шахриёрнинг «Узбек колорит» қўшиғига клип суратга олмоқда

17:32 · 21.10.2023

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023
Архив 19:00 · 15.03.2022

«Барча ёмон ҳодисалар аллақачон содир бўлган»: Россия учун дефолт таҳдиди нимани англатади?

Россия 16 март куни 117,2 млн долларлик облигацияларни тўлаши керак, аммо мамлакатнинг валюта захиралари музлатиб қўйилган.

«Барча ёмон ҳодисалар аллақачон содир бўлган»: Россия учун дефолт таҳдиди нимани англатади?
Москва, 1998 йил. «Российский Кредит» банки мижозлари омонатларини олиш умидида навбат кутмоқда. (Александр Катков сурати / ИТАР-ТАСС)

Ғарб санкциялари туфайли 300 миллиард долларлик олтин-валюта захираларининг музлатилиши Россияни дефолт хавфи остида қолдирмоқда. Бу Россия учун нимани англатади?

Россия 16 март куни 2023 ва 2043 йилларда муддати тугайдиган доллар облигацияларининг иккита эмиссия бўйича 117,2 миллион долларлик купонларни тўлаши керак. Бироқ, тўлов қайси валютада амалга оширилиши масаласи очиқлигича қолмоқда, бу эса Россияни ташқи мажбуриятлар бўйича техник дефолт хавфи остида қолдиради.

Украинага ҳарбий ҳужум бошланганидан сўнг, Россия Марказий банкининг чет элдаги халқаро захираларининг муҳим қисми блокланди. Молия вазири Антон Силуановнинг сўзларига кўра, Россия 300 миллиард долларга яқин маблағдан маҳрум бўлди — бу барча олтин-валюта захираларининг деярли ярмига тўғри келади.

Шундан сўнг Владимир Путин махсус фармон имзолади. Унга кўра, Россиянинг кредитор-резидентлари ва санкцияларга қўшилмаган мамлакатлар кредиторлари махсус рухсатнома билан қарз мажбуриятлари бўйича тўловларни рубль эквивалентида ёки қарз валютасида олишлари мумкин бўлди. Россияга нисбатан санкциялар жорий этган мамлакатларнинг кредиторлари тўловларни рублда, мамлакат банкларидаги махсус ҳисоб рақамлари орқали амалга оширишлари мумкин бўлади.

«Россиянинг олтин-валюта захиралари музлатилгани сабабли, хорижий валютада тўловларни амалга ошириш маълум қийинчиликларга дуч келиши мумкин», — деди Силуанов 14 март куни.

Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган Россиянинг қарз мажбуриятларини бажариш тартибига кўра, вазирлик агент-банкларга облигациялар эгаларига валютада ва облигацияларни чиқариш шартларида назарда тутилган муддатларда тўлаш учун тўлов топшириқномаларини беради.

Бироқ Молия вазирлигининг таъкидлашича, аслида тўловларни амалга ошириш имконияти Россия ўзининг валюта ҳисобларидаги маблағларни бошқариш имкониятига боғлиқ бўлади. Агар тўлов топшириғи бажарилмаса, хорижий валютадаги тўловлар суммаси конвертация қилинади ва облигациялар эгаларига рублда ўтказилади. 14 март куни Молия вазирлиги тўлов агенти банкига (Citibank) инвесторларга 15 март куни иккита облигациялар эмиссияси бўйича купон даромадларини тўлаш бўйича кўрсатма юборганини эълон қилди.

Халқаро рейтинг агентликлари ушбу вазиятда Россиянинг ташқи мажбуриятларини тўлаш қобилиятини пессимистик баҳолади. S&P, Moody’s ва Fitch агентликлари мамлакат рейтингини «дефолт олди» даражасига туширди, Fitch эса дефолт яқин эканини маълум қилди.

Нима учун Россия дефолтга дуч келмоқда?

«Баъзи суверен облигациялар бўйича купон тўловларни рублда амалга ошириш мумкин. Аммо 117 миллион долларлик эмиссия учун қонуний шартномага кўра, тўловлар фақатгина долларда амалга оширилиши керак», — дея таъкидлайди Россия иқтисодиёт мактаби ректори Рубен Ениколопов.

Унинг сўзларига кўра, бу ҳолда валюта қарзи бўйича рублдаги ҳисоб-китоб шартноманинг бузилиши автоматик равишда техник дефолт сифатида тан олинади. Агар бир ой ичида, яъни 15 апрелга қадар тўловлар амалга оширилмаса, Россиянинг техник дефолти ҳақиқатга айланади.

Бундан ташқари, Россияга кросс-дефолт таҳдид солмоқда (қимматли қоғозлар эгалари Молия вазирлигига барча облигацияларни дарҳол ва бир вақтнинг ўзида қайтариб беришни талаб қилиши мумкин).

«Умуман олганда, бу тахминан 40 миллиард долларни ташкил этади. Захиралар ‘музлатилгунга қадар’ бу тўловлар Россия иқтисодиёти учун катта юк келтирмаётганди. Ҳозирги шароитда бу — форс-мажор», — дейди Марказий банкнинг собиқ раҳбари Сергей Дубинин.

Шу билан бирга, хорижий инвесторлар ҳали ҳам купон даромадларини берилган қарз валютасида олиш имкониятига эга. АҚШ Ғазначилигининг санкциялар бўлими OFAC 2022 йил 25 майгача Россия Марказий банки, Молия вазирлиги ва Миллий фаровонлик жамғармаси (ФНБ) қимматли қоғозлари бўйича тўловларни қабул қилиш учун транзакцияларни амалга оширишга рухсат берувчи лицензия берди.

«Аммо бу ‘бўшлиқ’дан фойдаланиш мумкинми ёки йўқ — аниқ эмас. Менинг тушунчамга кўра, бу мақсадлар учун музлатилган активлардан фойдаланишга рухсат олиш мумкин эди. Кучли истак билан рози бўлиш мумкин эди, аммо ҳозирги шароитда бундай қилмаслик сиёсий қарордир», — дея ҳисоблайди Ениколопов.

Оқибатлар

Ҳукумат ва банк сектори учун иқтисодий оқибатлар узоқ муддатли бўлиши мумкин.

«Дефолтдан сўнг мамлакат ишончсиз қарз олувчи сифатида тан олинади, натижада ташқи қарзлар ҳукумат учун ҳам, алоҳида компаниялар учун ‘ҳаддан ташқари юқори’ ставкаларда бўлади», — дейди Ениколопов.

Унинг таъкидлашича, компаниялар ҳеч қандай хорижий кредитлар олмайди. Аммо аллақачон шундай вазият юзага келди — ташқаридан барча инвестициялар тўхтатилди. Экспертнинг фикрича, дефолт санкциялардан кўра узоқроқ таъсир кўрсатади.

«Кросс-дефолт содир бўлса, иқтисодий нуқтаи назардан вазиятнинг кўп ўзгариши даргумон», — дея ўз фикрини давом эттиради Дубинин.

Унинг фикрича, вазият Россия банкларининг банкрот бўлишига олиб келмайди — Марказий банк уларнинг ликвидлигини сақлаб қолиш учун ҳамма нарсани қилмоқда.

«Рублнинг девальвацияси аллақачон содир бўлган ва у давом этади ёки регулятор ўзгармас курсни ўрнатади. Натижада инфляция ошади ва бюджет тақчиллиги ортади. 2022 йилда харажатларни қоплаш учун Молия вазирлиги мамлакат ичида рубль облигацияларини жойлаштиришни бошлайди. Аммо 1998 йилдагидек ҳалокатли таъсир бўлмайди. Барча ёмон ҳодисалар аллақачон содир бўлган», — дейди Марказий банкнинг собиқ раҳбари.

Исмини ошкор қилишни истамаган йирик халқаро инвестиция компанияларидан бирининг таҳлилчисига кўра, дефолтнинг ўзи интиҳо эмас — бу фақат ҳуқуқий тушунча, яъни эмитент томонидан облигацияларни чиқариш шартларини бузишдир. Ундан сўнг кросс-дефолт ва кейинги қайта тузилиш хавфи вужудга келади, аммо бу қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлигини айтиш жуда қийин.

Унинг таъкидлашича, евробонд эмиссияларининг ярмидан кўпи маҳаллий россияликларга тегишли. Ҳозирда 1998 йилдан асосий фарқ шундаки, ўша пайтда Россия мунтазам равишда ташқи қарзини тўлаган ва дефолт ички мажбуриятлар бўйича бўлган, аммо ҳозир вазият аксинча бўлиши мумкин.

Бундан ташқари, энди эҳтимолий дефолт сунъий чекловлар туфайли юзага келади ва бу фақат санкцияларнинг натижасидир.

«Шунинг учун барча йирик иқтисодий воқеалар аллақачон содир бўлган. Шу билан бирга, 1998 йил воқеаларидан кейин Россияда изоляция бўлмади, иқтисодиёт 2002 йилга келиб ўзини ўнглашга муваффақ бўлди. Энди бу жараён анча узоқ давом этади», — дея хулоса қилади у.

Аввалроқ Россияликлар Telegram’да валюта савдосини бошлагани хабар қилинганди. Шунингдек, Россиянинг 300 миллиард долларлик олтин-валюта захираси музлатилгани сабабли қарзларни тўлашда муаммолар юзага келаётгани ҳақида хабар берилди.

Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Иқтисод, Сиёсат 17:16 · 11.03.2024
Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди