Ўзбекистонда 11 ойда 63 мингдан ортиқ фуқарога ипотека кредитлари ажратилган – Марказий банк

17:10 · 09.12.2022

Ўзбекистон бозорларидаги нархлар: ноябрь ойида нима арзонлашиб, нималар қимматлашди?

16:40 · 09.12.2022

Дунё бўйлаб миллиардерлар сони камайди

14:50 · 09.12.2022

Сурхондарёда АИ-80 бензинини қиммат сотган АЁҚШ аниқланди

14:23 · 09.12.2022

Ўзбекистонда пул ўтказмалари учун ҳақ тўлаш хизматлари нархлари 0,7 фоизга ошди

11:45 · 09.12.2022

Москвадан Самарқандга учган самолёт Тошкентга йўналтирилди

10:29 · 09.12.2022

Дунёнинг энг бой оилалари эълон қилинди

10:19 · 09.12.2022

Ўзбекистон карлар жамияти аъзолари учун хайрия тадбири ташкил этилди

23:22 · 08.12.2022

Покистон пиёзни асосан Ўзбекистондан импорт қилмоқда

21:12 · 08.12.2022

Финляндия Украинага 4,5 млн доллар молиявий ёрдам ажратади

20:03 · 08.12.2022

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари кўпайди

17:24 · 08.12.2022

Тошкентдан қатнайдиган шаҳарлараро қўшимча автобуслар қатнови йўлга қўйилади

16:00 · 08.12.2022

Samsung заводида чип ишлаб чиқариш ҳажми ошди

14:36 · 08.12.2022

Toyota Россиядаги заводининг барча ходимларини ишдан бўшатади

12:27 · 08.12.2022

Дунёнинг энг бой одами ўзгарди

11:46 · 08.12.2022

Баффет фонди Украинага генераторлар юборади

9:26 · 08.12.2022

Буюк Британия АҚШдан газ импорт қилади

21:14 · 07.12.2022

Ўзбекистон 2022 йилда цитрус меваларининг импортини оширган

19:33 · 07.12.2022

«Беларусь билан солиштирганда, бу ерда ҳамма нарса энди бошланмоқда» — Тимур Миндаров

Itransition компанияси мутахассиси Тимур Миндаров Ўзбекистонга яшаш ва ишлаш учун келгани, мамлакатдаги соҳа келажаги ҳамда қийинчиликлар ҳақида гапириб берди. Мутахассиснинг фикрича, Ўзбекистонда IT соҳаси эндигина ривожланмоқда.

«Беларусь билан солиштирганда, бу ерда ҳамма нарса энди бошланмоқда» — Тимур Миндаров
Фото: IT-park матбуот хизмати

Itransition компанияси мутахассиси Тимур Миндаров IT-park лойиҳаси доирасида Ўзбекистонга яшаш ва ишлаш учун келгани, мамлакатдаги соҳа келажаги ҳамда қийинчиликлар ҳақида гапириб берди.

Тимур Миндаров беларуслик бўлиб, 32 ёшда. У Itransition компаниясида DevOps муҳандиси сифатида ишлайди. Itransition компаниясида 2021 йилнинг июль ойидан бери фаолият олиб боради. Унинг вазифаларига дастурий таъминотни йиғиш ва етказиб беришни автоматлаштириш, инфратузилмани созлаш ва носозликларни бартараф этиш киради.

Ўзбекистонга кўчиб ўтиш ҳақида

2022 йилнинг март ойида Темур Ўзбекистонга кўчиб ўтишга қарор қилган, бироқ узоқ вақт бери Минскни тарк этиш ҳақида ўйлаган.

«Эсимда, 2012 йилда қаердадир, бу фикрлар менга биринчи марта пайдо бўлган: ҳеч бўлмаганда бир муддат бирон жойга кўчиб ўтишим керак. Кейин турли хил вариантларни кўриб чиқдим. Ҳамма АҚШ ва Европага бориши аниқ, лекин мен яна бошқа вариантлар ҳам бордир, деб ўйладим. Балки Ўзбекистондир? Мен мамлакат ҳақида батафсил маълумот излай бошладим. Интернетдаги мақоладан шаҳар кўринишидаги бир нечта расмни эслайман. У менда жуда катта таассурот қолдирди. Ушбу таассурот билан мен 2022 йилда қарор қабул қилдим.

Лекин таъсирли суръатдан ташқари, мени Ўзбекистонни танлашимга ундаган яна бир сабаб бор.

Дастлаб Ўзбекистон, Қозоғистон ва Грузия ўртасида танлов қилдим. Отамнинг ўзи ҳам Ўзбекистондан. Бу юрт ҳақида кам гапирарди, лекин ота-боболаримнинг ватанини кўриш мен учун қизиқ эди. Дадам яна Беларусда яхши қовунлар йўқлигини айтади, менга эса қизиқ: яхши қовун дегани нима экан?», — деган Тимур.

Таъкидланишича, у кўчиш билан боғлиқ муаммога дуч келмаган.

«IT Park трансфер хизматини тақдим этди ва СИМ-карта берди. Улар менга ҳужжатларни расмийлаштиришда ҳам ёрдам беришди, шунинг учун ҳамма нарса тез ва осон ўтди. Кейинчалик, қиз дўстим ёнимга икки марта ташриф буюрганида, мен мустақил равишда рўйхатдан ўтиш жараёни билан танишдим. ИТ Парк ёрдамисиз жараён узоқ ва хориқтирар даражада кечар эди. Ташкилот уй-жой топишда ҳам ёрдам беришини биламан, лекин квартирани ўзим танладим», — деган мутахассис.

Ўзбекистон IT соҳаси ҳақида

Мутахассиснинг фикрича, Ўзбекистонда IT соҳаси эндигина ривожланмоқда.

«Беларус билан солиштирганда, бу ерда ҳамма нарса энди бошланмоқда. Ва энди мен ўтмишга қайтганимни ҳис қиляпман. Буларнинг барчаси биз билан бўлган, лекин фақат олдинроқ. Лекин ишончим комилки, яқин келажакда ҳаммаси ўзгаради, чунки Ўзбекистон ҳукумати ижобий ўзгаришлар учун катта ишларни амалга оширмоқда», — деган Тимур.

Мутахассис, шунингдек, техника дўконлари ва ҳаётни осонлаштирадиган иловалар йўқлигини айтган.

«Беларусда дори-дармонларни қидириш учун веб-сайтимиз бор. У бутун мамлакатни қамраб олади. У ерда сиз дори номини киритасиз ва харитада дори қаерда сотилаётгани, қанча туради ва қандай аналоглари борлиги кўрсатилган. Сиз ҳатто дори сотиб олишни бронь қилишингиз мумкин, кейин эса дорихонага бориб, уни сотиб олишингиз мумкин. Бу ерда мен уни жуда соғиндим. Албатта, ботлар бор, лекин улар менга унчалик қулай туюлмади. (Мақола чоп этилгунга қадар Тимур жуда ўхшаш функцияга эга бўлган дастурни топган)», — деган Тимур

Банк иловалари борасида ҳам Тимур шу фикрда.

«Ўзбекистондаги айрим банклар иловалари бор. Айтайлик, сиз ундан фойдаланишингиз мумкин, аммо интерфейс сифатсиз. Ёки, масалан, илова ажойиб кўринадию, ундан фойдаланишни бошлаганингизда, фақатгина кўриниши зўрлигини англайсиз», — деган мутахассис.

У, шунингдек, интернет масаласида ҳам фикр билдирган.

«Кўпчиликнинг интернетдан шикоят қилишини эшитдим. Албатта, Беларусдагидан баъзи фарқлар борлигини пайқадим, лекин мен учун бу унчалик муҳим эмас, умуман олганда, ишлаш учун жуда қулай», — деган Тимур.

Қандай муаммоларга дуч келдингиз?

Тимурнинг эслашича, бу ерда у пулни нақдлаштириш муаммосига дуч келган.

«Бу ерга келиб, меҳмонхонага рўйхатдан ўтгунимда пулни алмаштиришга улгурмадим. Меҳмонхонада доллар билан тўласа бўладими, деб сўрасам, ‘йўқ’ дейишди. Муаммо шундаки, ҳодиса дам олиш кунларидан бир кун олдин рўй берди, банклар ишламаслигини билмасдим», — деган мутахассис.

Тимур айирбошлаш пунктларини топиш умидида шаҳар марказига борган. Бунинг ўрнига у банкоматларни топган, аввалига ускуналар унда шубҳа уйғотган.

«Беларусда дам олиш кунлари ёки кечгача ишлайдиган банклар мавжудлигига ўрганиб қолганман. Бу ерда банкоматлардан фойдаланишдан қўрқардим. Машинага доллар бериб, у сизга нимадир қайтаради, деб умид қилиш жуда ғалати. Натижада, у мендан долларларни олди, лекин сўм қайтармади. Шуни ҳис қилган эдим», — деган Тимур.

Қайд этилишича, кейинчалик ҳаммаси ҳал бўлган. У чекни олиб, такси ҳайдовчисига муаммони айтган. Ҳайдовчи банк билан боғланиб, муаммони тушунтирган ва бир неча кундан сўнг Тимур пулини олиш учун банкка борган.

Мутахассисни йўл масаласи ҳам ҳайратда қолдирган.

«Мен тез-тез одамларни нотўғри жойда югуриб кетаётганини кўраман. Беларусда бу жуда кам учрайдиган ҳодиса. Бошқа томондан, пиёдалар ўтиш жойлари жуда кам, ҳайдовчилар тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойларидан улни ўтказиб юборишни истамайдилар. Тошкентнинг яна бир эътиборга молик жиҳати шундаки, ҳайдовчилар тинимсиз сигнал чалишади, бу ёмон. Мисол учун, бизнинг мамлакатимизда, сигнал чалиш, бу хавф ҳақида огоҳлантириш белгисидир, аммо бу ерда одамлар доимий сигналга ўргана бошлаб, ҳақиқатан ҳам жиддий нарсага реакция бермасликлари мумкин», — деган Тимур.

Лекин мутахассис такси нархидан мамнун бўлган. Унинг сўзларига кўра, шаҳарнинг у четидан бу четига 4 долларга бориш мумкин.

«Бу мени қувонтиради, доим таксида юраман ва ҳатто ўзбекчада ‘чапга бурилинг, ўнгга бурилинг’ ибораларини ўргандим», — деган Тимур.

Маҳаллий аҳоли ҳақида таассуротлар

Қайд этилишича, Тимурда ўзбеклар ҳақидаги таассуротлар фақатгина ижобий.

«Менга ўзбек халқининг бир хусусияти ёқади: одамлар бир-бирлари билан ‘сиз’ деб мулоқот қилишади. Бу мулоқотга ўзгача руҳ бағишлайди, ушбу вазиятда қўполлик қилиш қийин», — деган у. Шунингдек, у тил борасида тўсиқларга дуч келмаганидан хурсандлигини айтган, чунки аҳолининг аксарияти рус тилида гаплашади ёки тушунади.

Шунингдек, мутахассис унга ўзбек таомлари ёққанини айтган.

«Отам шу ерлик бўлгани сабабли уйда палов пиширардик. Лекин мен доим ўзбеклар пиширган ҳақиқий паловни татиб кўришни хоҳлардим. Энди мен унинг кўриниши қандай бўлиши ва қандай таъмга эга эканлигини биламан. Уйдагидан фарқлар бор, лекин унчалик катта эмас», — деган Тимур.

Қайд этилишича, мева-сабзавотлар ва умуман таомлар унга ёққан. У бу ерда фақат чўчқа гўштини соғинган.

«Беларусда колбаса ва дудланган гўштларнинг катта танлови мавжуд, чўчқа гўштини ҳар бир дўконда топиш мумкин ва тайёр маҳсулотлар ассортиментижуда катта. Бу ерда у деярли истеъмол қилинмас экан. Аммо қолган ҳамма нарса ажойиб, мазали ва ҳамёнбоп. Ўзбек ошхонаси жуда хилма-хил, менимча, таом етказиб бериш иловасидаги шарқ таомларининг ҳаммасини ҳам татиб кўрмадим», — деган Тимур.

Ўзбекистон таассуротлари

«Бу ерда мени ҳайратга соладиган нарса шу: бир томондан, масалан, Афросиёб тезюрар поезди бор — ажойиб нарса, Беларусда у йўқ. Бошқа томондан эса,масалан, бошқа поездда қайтиб кетаётганимда, купе нархи 25 доллар турадиган ўзгартирилган совет поэзди. Унда на чой ёки қаҳва сотилади, на кондиционер бор. Шунақаси ҳам бўладими?! Ҳашаматли замонавий бинолар, қимматбаҳо турар-жойлар ва машиналар бор, айни пайтда, айтайлик, камбағаллик ҳам бор», — деган Тимур.

Мутахассис Тошкентдан ташқари Самарқанд ва Бухорода ҳам бўлган.

«Уйимизда Минора чироқ бор эди. Мен бу шаҳарларга ташриф буюрганимда, унинг ҳаётда қандай кўринишини ўз кўзим билан кўрдим. Ҳамма нарса шарқона эртакга ўхшайди. Иккала шаҳарда ҳам кўплаб диққатга сазовор жойлар мавжуд. Бу тарих ихлосмандлари учун жаннатдир. Бухородаги эски шаҳар тор кўчалари, кўҳна, асосан сарғиш иморатлари билан ‘Олмос қўл’ (‘Бриллиантовая рука’) рус фильмини эслатди», — деган у.

Таъкидланишича, Тошкентнинг иссиқ об-ҳавоси уни чўчитмаган. Аксинча, у буни катта плюс деб ҳисоблайди.

«Одатда қишда, Белорусда вазн тўплайман, фақат ёзда озаман. Бу ерда эса ёз жуда узоқ чўзилар экан, демак, вазнимни меъёрда ушлаб туришим мумкин», — деган Тимур.

Тимур бошқа жойга кўчиб ўтмоқчи бўлган барча дўстларига Ўзбекистонга келишни тавсия қилган.

«Агар Ўзбекистонда узоқ муддатли яшашни ҳисобга оладиган бўлсак, афзалликларидан бири бу мамлакатнинг IT соҳасидаги истиқболидир. Афсуски, IT-хаблар аста-секин йўқ қилинмоқда. Белоруссия, Украина ва Россиядан мутахассислар турли мамлакатларга ишлаш учун жўнаб, у ерда янги IT компетенцияларини жамламоқдалар. Ўзбекистонда IT-мутахассислар ва IT-бизнес учун ажойиб шароитлар яратилган ва бу ерда яхши истиқболга умид қилиш мумкин. Ўзбекистон ҳукумати ва IT-Park бу соҳани ривожлантириш учун катта ишларни амалга оширмоқда», — деган мутахассис.

Аввалроқ EPAM IT компанияси юзлаб ходимларини Россия ва Беларусдан Ўзбекистонга кўчиргани хабар қилинганди. Бу ҳақда Forbes’га икки маҳаллий тадбиркор маълум қилган ва Ўзбекистонга кўчиб келган EPAM ходимларидан бири, шунингдек, у ерда бўлган россиялик инвесторлардан бири ҳам тасдиқлаган. Таъкидланишича, бу ерда бир неча юз киши ҳақида гап кетмоқда.

Ўзбекистонда 11 ойда 63 мингдан ортиқ фуқарога ипотека кредитлари ажратилган – Марказий банк
Молия 17:10 · 09.12.2022
Ўзбекистонда 11 ойда 63 мингдан ортиқ фуқарога ипотека кредитлари ажратилган – Марказий банк
Ўзбекистон бозорларидаги нархлар: ноябрь ойида нима арзонлашиб, нималар қимматлашди?
Янгиликлар 16:40 · 09.12.2022
Ўзбекистон бозорларидаги нархлар: ноябрь ойида нима арзонлашиб, нималар қимматлашди?
Дунё бўйлаб миллиардерлар сони камайди
Миллиардерлар 14:50 · 09.12.2022
Дунё бўйлаб миллиардерлар сони камайди
Сурхондарёда АИ-80 бензинини қиммат сотган АЁҚШ аниқланди
Янгиликлар 14:23 · 09.12.2022
Сурхондарёда АИ-80 бензинини қиммат сотган АЁҚШ аниқланди
Ўзбекистонда пул ўтказмалари учун ҳақ тўлаш хизматлари нархлари 0,7 фоизга ошди
Янгиликлар 11:45 · 09.12.2022
Ўзбекистонда пул ўтказмалари учун ҳақ тўлаш хизматлари нархлари 0,7 фоизга ошди
Москвадан Самарқандга учган самолёт Тошкентга йўналтирилди
Янгиликлар 10:29 · 09.12.2022
Москвадан Самарқандга учган самолёт Тошкентга йўналтирилди