Беларусь бир қатор озиқ-овқат маҳсулотлари экспортини тўхтатди
Беларусда ички бозорни маҳсулотлар билан таъминлаш мақсадида бир қатор маҳсулорни Россияга олиб чиқилишига чеклов ўрнатилди

Беларус ҳукумати ички бозордаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини барқарор ушлаб туриш мақсадида бир қатор маҳсулотларга экспортига чеклов ўрнатди. Бу ҳақда «Коммерсант» хабар бермоқда.
Қайд этилишича, мамлакатдаги гўшт-сут саноатининг еттита йирик ишлаб чиқарувчиларига маҳсулотларини чет элга экспорт қилишда чекловлар жорий қилинди. Унга кўра, тухум, сут ва товуқ гўшти маҳсулотларини Россияга олиб чиқиш таъқиқланди.
Беларус ҳукумати бу орқали мамлакатдаги ички озиқ-овқат нархларини барқарор ушлаб туришга ҳаракат қилмоқда.
Маълум қилинишича, Беларус Россияга йилига 120−140 минг тонна парранда гўшти импорт қилади. Экспорт тақиқи натижасида 2022 йил охиригача Беларусдан Россия бозорига етказиб бериш ҳажми 30 минг тоннагача камайиши мумкин. Шунингдек, мутахассисларнинг фикрича, ушбу қарор ички бозордаги талабни қондириш туфайли қабул қилинган бўлиши мумкин.
Аввалрок Беларусда 6 октябрдан бошлаб нархларни ошириш тақиқлангани ҳақида хабар қилинганди.






