Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023

«IMEI-кодни рўйхатдан ўтказишни бепул қилгач, жавобгарлик белгиласа бўлади» — Кушербаев

11:06 · 10.02.2023

Meta икки йиллик тақиқдан сўнг Дональд Трампнинг Facebook ва Instagram аккаунтларини тиклади

10:24 · 10.02.2023

Ўзбекистон авиа юк ташувлари соҳасида E-freight халқаро стандарти жорий этилади

20:45 · 09.02.2023

Food city савдо мажмуасидан Қўйлиқ 7-метро бекатигача бепул автобус ҳаракати йўлга қўйилди

18:52 · 09.02.2023

Миср компанияси Ўзбекистонда трансформатор ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этади

18:05 · 09.02.2023

Тошкент йўл инфратузилмасини яхшилашда Япония компаниясининг 3D камераларидан фойдаланилиши мумкин

16:40 · 09.02.2023

Тошкент халқаро аэропортида йўловчиларни кутиб олиш учун бир нечта зоналар қурилади

15:47 · 09.02.2023

Транзит, нефть ва туризм: зилзила Туркия иқтисодиётига қандай зарба берди?

14:21 · 09.02.2023

ОТБ Ўзбекистонга иқтисодий бошқарувни яхшилаш учун 150 млн доллар ажратди

13:29 · 09.02.2023

SpaceX Украина ҳарбийларига Starlink ёрдамида дронларни бошқаришни тақиқлади

12:44 · 09.02.2023

Mercator Group савдо тармоғи Ўзбекистонда филиалини очади

11:30 · 09.02.2023

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

11:09 · 09.02.2023
Таҳлил 23:00 · 08.12.2021

Билл Гейтс учун «энг қийин» йил, кўпроқ фарзанд кўришга чақирган Маск ва режадан ортда қолган Apple — кунлик дайжест

Kommers.uz куннинг энг сара янгиликларини битта дайжестга тўплади.

Билл Гейтс учун «энг қийин» йил, кўпроқ фарзанд кўришга чақирган Маск ва режадан ортда қолган Apple — кунлик дайжест
Фото: Kommers.uz

Яқин соатларда 2021 йилнинг 8 декабрь санаси ҳам поёнига етади. Якунланаётган кун Ўзбекистон ва жаҳон ахборот майдонида қайноқ янгиликларга бой бўлди. Kommers.uz уларнинг энг сараларини битта дайжестга тўплади.

Билл Гейтс учун «энг қийин» йил

Microsoft асосчиси Билл Гейтс (Forbes Real-Time маълумотларига кўра, бойлиги 138,7 миллиард доллар) ўз блогида охирлаб бораётган йил якунларини сарҳисоб қилди. Миллиардер 2021 йилни «ҳаётидаги энг ғайриоддий ва қийин йил», деб атаган.

Қайд этилишича, пандемия сабабли, Гейтс бу йилни «асосан Интернетда» ўтказган. Шунингдек, миллиардер бир муддат ўзини изоляция қилган ҳолда ҳеч ким билан юзма-юз мулоқот қилмаган.

«Бу ғалати ва чалкаш тажриба эди», дея қайд этган миллиардер.

Гейтснинг тан олишича, кўпчилик унинг 27 йиллик турмушидан сўнг, рафиқаси билан ажрашишига алоҳида қизиқиш билдирган.

«Мелинда ва мен жамғармамизни биргаликда бошқаришда давом этмоқдамиз ва биргаликда янги, яхши иш ритмини топдик, аммо бу йил мен учун катта шахсий қайғу йили бўлганини инкор эта олмайман. Нима бўлишидан қатъи назар, ўзгаришларга мослашиш ҳеч қачон осон эмас», — дейди у.

Миллиардернинг қўшимча қилишича, 2021 йилда унинг уйи анча ҳувиллаб қолган: катта қизи Женнифер турмушга чиққан, кенжа қизи Фиби ва ўғли Рори ўқишга кетган, рафиқаси билан эса ажрашган.

«Уй ўспиринларсиз анча тинч бўлиб қолди, лекин мен уларни соғиняпман», — дейди Гейтс.

Умуман олганда, 2021 йил миллиардер учун «катта ўзгаришлар йили» бўлган. Аммо у COVID-19 пандемияси ҳақида ўйлашдан тўхтамаган. У, шунингдек, ўтган 2020 йил якунида 2021 йил яхшиланади, деган прогнози амалга ошмаганини тан олган: бу йил ўтган 2020 йилга қараганда коронавирусдан кўпроқ одам вафот этди.

Аммо Гейтс одамларни эмлаш жараёни пандемиянинг биринчи йилида бошланганини «мўъжиза», деб атаган. У, шунингдек, олимлар вирусга қарши иккита янги дори ишлаб чиққанини эслаб ўтган.

«Яна башорат қилиш аҳмоқлик бўларди, аммо менимча, пандемиянинг ўткир босқичи тахминан 2022 йилда тугайди», деб ёзади миллиардер.

Унинг фикрича, пандемия билан боғлиқ вазиятни яхшилашдаги катта имконият ёлғон ахборотга қарши кураш билан боғлиқ.

Гейтс ижтимоий тармоқларнинг тартибга солинмаганлиги ва ёлғон ахборот тарқалиши ортидан давлат идораларига бўлган ишончнинг пасайиши 2022 йилнинг асосий муаммоларидан бири бўлишини айтган.

«Сўнгги бир неча йиллар давомида кўрганларимга асосланиб, хулоса қиладиган бўлсак, ҳукуматларнинг катта натижаларга эриша олиши мени ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ ташвишга солмоқда», — дейди миллиардер.

Кўпроқ фарзанд кўришга чақирган Илон Маск

Америкалик миллиардер Илон Маск цивилизация давом этиши учун одамар фарзанд кўришни кўпайтириши кераклигини айтди. Миллиардер тезлик билан пасайиб бораётган туғилишни «цивилизация учун энг катта хавфлардан бири» деб атади.

Тадқиқотларга кўра, тобора кўпроқ одамлар иқлим ўзгариши ва иқтисодий тенгсизликни баҳона қилиб, фарзанд кўрмасликни афзал кўрмоқда.

Илон Маскнинг таъкидлашича, жуда кўп «ақлли одамлар» сайёра аҳолиси ҳаддан ташқари кўп деб ўйлайди ва вазият назоратдан чиқиб кетмоқда. 

«Бунинг акси ҳақиқат. Агар одамлар фарзанд кўрмаса, цивилизация барбод бўлади. Менинг сўзларимни эсланг», — дейди Tesla раҳбари.

CNBC’нинг ёзишича, Морган Стенли июль ойида иқлим ўзгариши қўрқуви остида болаларсиз ҳаракат ўсиб бораётганини ва туғилиш даражасининг олдинги пасайиш тенденциясига қараганда тезроқ таъсир қилишини айтган.

Таҳлилчилар сўровлар, академик тадқиқотлар ва Google маълумотларига асосланиб, иқлим ўзгариши бевосита ёки билвосита туғилиш даражасининг пасайишини тезлаштираётганини маълум қилди.

Режадан ортда қолган Apple

2021 йил сентябрь ва октябрь ойларида Apple Хитойда юзага келган етказиб бериш занжири муаммолари ва электр таъминотидаги чекловлар туфайли iPhone 13’ни режалаштирилганидан 20 фоиз камроқ ишлаб чиқарди.

Хитойда октябрь ойи бошида бир қатор заводларда iPhone ва iPad’нинг ишлаб чиқарилиши бутунлай тўхтаган. Заводларнинг тўхтаб қолиши байрам мавсуми олдидан тўлиқ қувватда ишлаш керак бўлган даврда содир бўлган.

«Компонентлар ва микросхемалар сони чекланганлиги сабабли байрам кунларида қайта ишлаш ва ишчиларга қўшимча ҳақ тўлаш мантиққа тўғри келмасди», — дейди таъминот тармоғи раҳбарларидан бири.

Хабарга кўра, коронавирус билан боғлиқ чекловлар туфайли Вьетнам ва Малайзияда жойлашган бутловчи заводлардаги узилишлар ҳам ишлаб чиқаришга таъсир кўрсатган.

Узилишлар ортидан Apple сентябрь ойида бир неча миллион янги гаджетларни ишлаб чиқармаган ва миллиардлаб доллар даромадни йўқотган.

Маълумот ўрнида, компания 2021 йилда 230 миллион iPhone ишлаб чиқаришни мақсад қилган, бироқ ишлаб чиқарилган қурилмаларнинг ҳақиқий сони тахминан 15 миллион донага кам бўлади.

БААга ташриф буюрган Сардор Умурзоқов

Абу–Даби шаҳрида Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов БАА бош вазирининг ўринбосари, Президент ишлари бўйича вазир Шайх Мансур бин Зоид Ол Наҳаён билан учрашди.

Абу-Даби ривожланиш жамғармаси билан муваффақиятли ҳамкорлик йўлга қўйилгани, жумладан, Ўзбекистонда кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш дастури ҳамда таълим соҳасидаги лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилаётгани ҳам алоҳида қайд этилган.

Хабарга кўра, жамғарма билан ҳамкорликда ташкил этилган қўшма инвестиция компанияси фаол иш юритмоқда, хусусан, туризм соҳасида йирик лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилмоқда, шунингдек, умумий қиймати 500 миллион долларга тенг бўлган 14 та инвестициявий лойиҳа портфели ишлаб чиқилмоқда.

Мулоқот чоғида энергетика, қишлоқ хўжалиги, молия сектори, инфратузилмани ривожлантириш ва соғлиқни сақлаш каби инвестициявий ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг устувор йўналишлари белгилаб олинди.

Учрашув якунида томонлар ўзаро муносабатларни янада мустаҳкамлаш, савдо ҳамда инвестициявий ҳамкорликни диверсификация қилиш, БААнинг етакчи компаниялари қаторидан Ўзбекистонда лойиҳаларни амалга ошириш учун янги инвесторларни жалб этишга содиқлигини билдирган.

Ўзбекистонда қуриладиган қуёш фотоэлектр станцияси

Хитой компанияси Фарғона вилоятида 350 миллион доллар инвестиция ҳисобига қуёш фотоэлектр станцияси барпо этишни режалаштирмоқда.

Маълум бўлишича, Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Хитойнинг «Fht Future Technology» компанияси вакиллари Ли Венжин ва Чен Хингянг ҳамда компаниянинг Ўзбекистондаги ҳамкорларидан иборат инвесторлар гуруҳини қабул қилган.

Қайд этилишича, компания ижрочи директори Ли Венжин Фарғона вилоятида амалга ошириш режалаштирилаётган йирик инвестиция лойиҳасини тақдим этган. Лойиҳага кўра, «Fht Future Technology» компанияси Фарғона вилоятида 25 гектар майдонда инновацион технопарк ҳамда 350 миллион доллар инвестиция ҳисобига 500 гектар майдонда қуёш фотоэлектр станцияси барпо этишни режалаштирмоқда.

Шунингдек, ишлаб чиқарилган электр энергиясини технопаркда жойлаштириладиган хорижий корхоналарни таъминлашга йўналтириш кўзда тутилган. Технопаркда замонавий инновацион технологияларга асосланган маҳсулотлар, шу жумладан, дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари ишлаб чиқариш мақсад қилинган. Шу билан бирга, юқори сифатли цемент ишлаб чиқариш лойиҳаси ҳам ўрин олган.

Дунёда ортган мулкий тенгсизлик

Франциянинг дунёдаги тенгсизликни ўрганувчи World Inequality Lab тадқиқот ташкилоти 2022 йилги World Inequality Report («Жаҳон тенгсизлик ҳисоботи»)ни эълон қилди.

Ҳисоботда қайд этилишича, пандемия мулкий тенгсизликни сезиларли даражада ошириб юборган. 2750га яқин миллиардер бутун дунё бойликларининг 3,5 фоизини назорат қилади, 1995 йилда эса бу улуш атиги 1 фоизни ташкил этган.

Тадқиқотга кўра, пандемия даврида глобал бойлик тенгсизлиги рекорд даражада ўсган. Ер юзидаги барча камбағалларга тегишли мулкнинг ярими дунёдаги энг бой одамлар мулкининг атиги 2 фоизига тенг.

Даромадлар тенгсизлигининг энг юқори даражаси Яқин Шарқ ва Шимолий Африкада қайд этилган, бу ерда аҳолининг энг бой 10 фоизи минтақа умумий даромадининг деярли 60 фоизига эгалик қилади. Кейинги ўринларда Саҳрои Кабирдан жануброқдаги Африка (57 фоиз), Лотин Америкаси (55 фоиз) ҳамда Жанубий ва Жануби-Шарқий Осиё (53 фоиз) қайд этилган.

Россия ва Марказий Осиё мамлакатларида фуқароларнинг энг бадавлат 10 фоизи жами даромаднинг 48 фоизига, Шимолий Америкада эса 45 фоизига эгалик қилади. Мулкий тенгсизлик Европада энг кам қайд этилган — аҳолининг энг бадавлат 10 фоизи умумий даромаднинг 36 фоизига эгалик қилади.

Рўйхат. Ресторанларга берилган солиқ имтиёзи

Ўзбекистонда умумий овқатланиш корхоналарига 2022 йилнинг 1 июлигача баъзи солиқ турларини фоизсиз бўлиб тўлашга рухсат берилган.

Маълум қилинишича, умумий овқатланиш корхоналари (ресторан, кафе, ошхона ва ҳ.к.) бир қатор солиқлар бўйича 2021 йил 15 август ҳолатига мавжуд қарздорликни ва барча солиқлар бўйича жарима ва пеняларни 2022 йил 1 январдан 1 июлгача фоизларсиз кечиктириб (бўлиб-бўлиб) тўлаши мумкин.

Қайд этилишича, кечиктириб тўлашга рухсат берилган солиқлар қуйидагилардан иборат:

  • айланмадан олинадиган солиқ;
  • фойда солиғи;
  • сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;
  • юридик шахслардан олинадиган ер солиғи;
  • юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва йиғимлар.

Олдиндаги кун омадли келсин. Kommers.uz энг қайноқ янгиликларни ишончли тарзда етказишда давом этади.

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Бизнес 18:32 · 10.02.2023
Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Бизнес 15:01 · 10.02.2023
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Янгиликлар 14:21 · 10.02.2023
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Бизнес 13:27 · 10.02.2023
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Бизнес 12:51 · 10.02.2023
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда
Иқтисодиёт 11:46 · 10.02.2023
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда