Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023

«IMEI-кодни рўйхатдан ўтказишни бепул қилгач, жавобгарлик белгиласа бўлади» — Кушербаев

11:06 · 10.02.2023

Meta икки йиллик тақиқдан сўнг Дональд Трампнинг Facebook ва Instagram аккаунтларини тиклади

10:24 · 10.02.2023

Ўзбекистон авиа юк ташувлари соҳасида E-freight халқаро стандарти жорий этилади

20:45 · 09.02.2023

Food city савдо мажмуасидан Қўйлиқ 7-метро бекатигача бепул автобус ҳаракати йўлга қўйилди

18:52 · 09.02.2023

Миср компанияси Ўзбекистонда трансформатор ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этади

18:05 · 09.02.2023

Тошкент йўл инфратузилмасини яхшилашда Япония компаниясининг 3D камераларидан фойдаланилиши мумкин

16:40 · 09.02.2023

Тошкент халқаро аэропортида йўловчиларни кутиб олиш учун бир нечта зоналар қурилади

15:47 · 09.02.2023

Транзит, нефть ва туризм: зилзила Туркия иқтисодиётига қандай зарба берди?

14:21 · 09.02.2023

ОТБ Ўзбекистонга иқтисодий бошқарувни яхшилаш учун 150 млн доллар ажратди

13:29 · 09.02.2023

SpaceX Украина ҳарбийларига Starlink ёрдамида дронларни бошқаришни тақиқлади

12:44 · 09.02.2023

Mercator Group савдо тармоғи Ўзбекистонда филиалини очади

11:30 · 09.02.2023

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

11:09 · 09.02.2023
Таҳлил 22:00 · 01.03.2022

Бизнесларидан бирини ёпган Акмал Пайзиев, Усмоновнинг самолётини кузатишни бошлаган ўсмир ва Украинага «интернет берган» Маск — кунлик дайжест

Kommers.uz куннинг энг сара янгиликларини битта дайжестга тўплади.

Бизнесларидан бирини ёпган Акмал Пайзиев, Усмоновнинг самолётини кузатишни бошлаган ўсмир ва Украинага «интернет берган» Маск — кунлик дайжест
Коллаж: Kommers.uz

Яқин соатларда 2022 йилнинг 1 март санаси ҳам поёнига етади. Якунланаётган кун дунё ахборот майдонида жаҳон ҳамжамиятининг Россияга қарши чекловлари ҳақидаги янгиликлар билан ёдда қолди. Kommers.uz уларнинг энг сараларини битта дайжестга тўплади.

Четга валюта чиқаришни чеклаган Россия

Россия резидентларига мамлакатдан ташқаридаги банк ҳисоб рақамларига чет эл валютасини киритиш тақиқланди.

Маълум қилинишича, Россия Президенти Владимир Путин 1 мартдан бошлаб Россия Федерацияси резидентлари томонидан ўз ҳисоб рақамларига ёки хорижий банклардаги омонатларига чет эл валютасини ўтказишни тақиқлаган.

«2022 йил 1 мартдан бошлаб резидентлар томонидан Россия Федерацияси ҳудудидан ташқарида жойлашган банкларда ва молия бозорининг бошқа ташкилотларида очилган ҳисобварақларига (депозитларига) чет эл валютасини киритиш, шунингдек хорижий тўлов хизматлари провайдерлари томонидан тақдим этилган электрон тўлов воситаларидан фойдаланган ҳолда банк ҳисобварағи очмасдан пул ўтказмаларини амалга ошириш тақиқлансин», дейилади хабарда.

Бизнесларидан бирини ёпган Акмал Пайзиев

Express Dookon хизмати 1 март куни соат 22:00 да ёпилади. Бу ҳақда лойиҳа асосчиси Акмал Пайзиев маълум қилди.

Лойиҳа бир йил аввал бошланган. Express Dookon  маҳсулотларни 3 километр радиусдаги омборалрдан етказиб берган. Хизмат асосан шаҳар марказида кўрсатилган.

Фото: Instagram / @akmalpaiziyev

Тадбиркорнинг қайд этишича, февраль ойининг ўзида лойиҳа 190 миллион сўм зарар кўрган. Ҳатто, зарар 300 миллионга етган ойлар бўлган.

«Бозоримиз ҳали бундай маҳсулотларга тайёр эмаслигини англадик. Эҳтимол, лойиҳани бироздан кейин жонлантирармиз», — деб ёзади тадбиркор.

Қайд этилишича, Express Dookon жамоаси билан бошқа лойиҳада тажриба ўтказилади.

Рауф Комилжонов ва «Савдогарбанк»

Рауф Комилжонов «Савдогарбанк»нинг яна 45,73 фоиз акциясини сотиб олиб, банкдаги улушини 99,26 фоизга етказди. Буни «Тошкент» фонд биржаси маълумотлари тасдиқлайди.

Маълумотларга кўра, битим давомида 71,3 миллиард сўмлик акциялар пакети сотиб олинган. 2021 йилнинг ноябрь ойида Комилжонов «Савдогарбанк»нинг 53,52 фоиз акциясини 83,5 миллиард сўмга сотиб олган эди.

Маълумот учун, Рауф Комилжонов Makro супермаркетлар тармоғи, Profit Store ва Ramirus Gas Service ҳаммуассиси ҳисобланади.

Усмоновнинг самолётини кузатишни бошлаган ўсмир

Америкалик 19 ёшли Жек Суини Россиядаги энг бой одамларнинг парвозларини кузатиб борувчи Russian Oligarch Jets аккаунтини яратди.

Аккаунт вертолётлар ва хусусий самолётлардан тортиб тижорат самолётларигача бўлган турли хил ҳаво кемаларини кузатиб боради. Аккаунт кузатиб борадиган одамлар рўйхатига Владимир Потанин, Роман Абрамович, Александр Абрамов, Олег Дерипаска, Михаил Прохоров, Алишер Усмонов, Вагит Алекперов, Виктор Вексельберг ва ҳатто «Норникель» самолётлари киради.

Жек Суини Илон Маск самолётининг парвозларини кузатувчи аккаунт яратиш орқали интернетда машҳурликка эришганди. Кейинчалик SpaceX ва Tesla бундан хабар топиб, йигитга 5 минг доллар эвазига аккаунтни ўчириб ташлашни таклиф қилди.

Аммо Суини пул миқдорини оширишга қарор қилди ва бунинг эвазига 50 минг доллар ёки Маскнинг компанияларидан бирида амалиёт ўташ имкониятини талаб қилди. Тадбиркор беадабликларга чидай олмади ва йигитнинг ҳисобларини тўсиб қўйди.

Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказишдаги муаммолар

Айрим халқаро пул ўтказмалари операторлари фаолиятида вақтинчалик узилишлар ёки тўхталишлар кузатилмоқда. Ўзбекистон Марказий банки Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги трансчегаравий пул ўтказмалари фаолияти юзасидан маълумот берди.

Таъкидланишича, мавжуд вазиятдан келиб чиққан ҳолда айрим халқаро пул ўтказмалари операторлари фаолиятида вақтинчалик узилишлар ёки тўхталишлар кузатилмоқда.

«Қайд этиш лозимки, Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмаларини амалга оширувчи кўплаб тизимлар йўлга қўйилган бўлиб, баъзи тизимларда узилишлар вужудга келганда уларнинг бошқа муқобилидан фойдаланиш имконияти мавжуд», дейилади хабарда.

Регулятор халқаро пул ўтказмаларининг аҳоли учун долзарблигидан келиб чиқиб, тижорат банклари томонидан Ўзбекистон ҳудудида уларнинг узлуксиз фаолияти учун зарур чоралар кўриб борилаётганини маълум қилди.

Магистр хотин-қизларга хушхабар

Ўзбекистонда янги ўқув йилидан магистратурада ўқиётган қизларнинг контракти тўлиқ бюджетдан қоплаб берилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигидаги хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини янги босқичга кўтариш  юзасидан видеоселектор йиғилишида хабар берилди.

Маълум қилинишича, йиғилишда таълим тизимида хотин-қизлар учун бир қатор имкониятлар яратилиши айтилган. Хусусан, янги ўқув йилидан бошлаб магистратурада ўқиётган қизларнинг контракт пуллари тўлиқ бюджетдан қоплаб берилади (23 минг нафар қизларга 200 миллиард сўм).

Шунингдек, ҳар йили 50 нафар қизлар нуфузли хорижий олийгоҳларга бакалавр ва 10 нафари магистратурага юборилади. Ҳар бир вилоятда эҳтиёжманд оила вакиллари, ота ёки онасини йўқотган 150 нафар қизларнинг (жами 2,1 минг нафар) таълим контракти маҳаллий бюджетдан тўлаб берилади.

Украинага «интернет берган» Маск

Украинада Илон Маскнинг SpaceX компаниясига тегишли Starlink сунъий йўлдош интернети ишга туширилди. Россия Космик фаолият давлат корпорацияси («Роскосмос») раҳбари Дмитрий Рогозин буни «урушдаги пиар» деб атади.

Starlink интернетга юқори тезликдаги кенг полосали сунъий йўлдош орқали киришни таъминлаш учун Илон Маскнинг SpaceX компанияси томонидан орбитага чиқарилган глобал сунъий йўлдош тизими ҳисобланади.

«Бу уларни қутқармайди», — деди Дмитрий Рогозин Starlink ускуналарининг Украинага етказиб берилиши ҳақида.

Унинг фикрича, Starlink фойдаланувчи терминаллари ер усти кабелларини четлаб ўтиб, интернетга кириш учун фойдаланиш мумкин.

«Аммо бу техника қабул қилувчи станцияларсиз ишламайди. SpaceX’нинг битта станцияси 10 минг доллар туради ва улар жуда кўп бўлиши керак. Шунинг учун бу, катта эҳтимол билан, унинг урушдаги навбатдаги пиаридир», — деди Рогозин.

Бундан олдин, 27 февраль куни SpaceX асосчиси Илон Маск Twitter’да Starlink Украинада фойдаланиш учун очиқлиги ва унинг ишлашини таъминлаш учун мамлакатга терминаллар юборилганини маълум қилган эди. 28 февраль куни Украинага ускунанинг биринчи партияси етказилди.

Олдиндаги кун омадли ва тинч келсин. Урушлар фақатгина киноларда бўлсин. Kommers.uz энг қайноқ янгиликларни ишончли тарзда етказишда давом этади.

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Бизнес 18:32 · 10.02.2023
Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Бизнес 15:01 · 10.02.2023
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Янгиликлар 14:21 · 10.02.2023
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Бизнес 13:27 · 10.02.2023
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Бизнес 12:51 · 10.02.2023
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда
Иқтисодиёт 11:46 · 10.02.2023
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда