Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди

17:16 · 11.03.2024

Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин

16:39 · 11.03.2024

Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди

14:28 · 11.03.2024

Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган

20:43 · 09.03.2024

«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?

19:36 · 09.03.2024

2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди

18:49 · 09.03.2024

Ўзбекистонда BYD электромобилларининг нархи пасайди — прайс

17:29 · 09.03.2024

Тошкентда таровеҳ намозига масжидларга яқин кўчалар автомобил ҳаракати учун ёпилади

16:38 · 09.03.2024

Энди Ўзбекистонда фақат биринчи фарзанд туғилганда суюнчи пули берилади

11:54 · 09.03.2024

«Ислом саккизлиги»га аъзо давлатлар ягона валюта жорий қилиши мумкин

17:22 · 08.03.2024

ChatGPT сизнинг ўрнингизга ишга чиқади: сунъий идрок сабаб хавф остида бўлган касблар рўйхати эълон қилинди

14:35 · 07.03.2024

Парвиз Яхьяев Шахриёрнинг «Узбек колорит» қўшиғига клип суратга олмоқда

17:32 · 21.10.2023

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023
Архив 17:31 · 30.11.2022

«Бизнинг асосий мақсадимиз, янги иш ўринларини яратиб, аҳоли даромадларини оширишдан иборат» — Азиз Абдуҳакимов

Бош вазир ўринбосари — туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов айтишича, Ўзбекистонга ташриф буюрувчиларнинг оқимини 7 млнга, маҳаллий сайёҳлар сони эса 12 млн нафарга етказиш вазифаси қўйилган

«Бизнинг асосий мақсадимиз, янги иш ўринларини яратиб, аҳоли даромадларини оширишдан иборат» — Азиз Абдуҳакимов
Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Тошкент шаҳрининг «Ўзэкспомарказ» 3-павильонида 30 ноябрь — 2 декабрь кунлари Craft Fair Uzbekistan халқаро ҳунармандчилик маҳсулотлари ва технологиялари ярмаркаси ўтказилади.

Бош вазир ўринбосари — туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов очилиш маросимида ҳозирги кунда республикамиз вилоятларининг ўз имкониятлари ҳам ортиб бораётганини алоҳида қайд этилган.

«Олдимизга жуда катта марраларни қўйганмиз. Ҳар бир ҳудудда биз янгилик яратишга ҳаракат қиляпмиз. Бугунги ярмаркамизда ҳам ҳар бир вилоят ўзининг афзалликлари, имкониятларини тарғибот қилмоқда. Аввалари Тошкентда вазирлик бу иш билан шуғулланарди. Ҳозирда эса ҳудудлардаги мутахассисларнинг ҳам савияси юксалиб, ўзлари халқаро даражада ишламоқда, тўғридан-тўғри шартномага эга бўлмоқда. Биз албатта ҳар бир ҳудуднинг потенциалини етказишда ёрдам берамиз, лекин шуни таъкидлаш лозимки, вилоятлар ҳам мустақил равишда улкан ишларни амалга оширмоқда. Президентимиз қўйган марралари — кейинги йил биз камида 7 миллион хорижий ва 12 миллион маҳаллий сайёҳлар оқимига эришишимиз керак. Бугунги тадбир ҳам, албатта, ўз ҳиссасини қўшади деб ўйлайман. Шунингдек, биз бир йил давомида Қўқон шаҳрини туркий давлатлар орасида тарғибот қилишга ҳаракат қилдик. Бунинг натижасида кўплаб меҳмонхоналар, ресторан-кафелар очилмоқда, хизмат кўрсатиш сервислари яхшиланмоқда. Бизнинг асосий мақсадимиз, янги иш ўринларини яратиб, аҳоли даромадларини оширишдан иборат. Шу мақсадда ҳаммамиз биргаликда меҳнат қилмоқдамиз. Кейинги йилларга қўйилган режалар кўп ва буни албатта бажарамиз», — дея таъкидлайди Азиз Абдуҳакимов.

Ярмаркада республиканинг барча ҳудудларидан 150 нафарга яқин маҳаллий, шунингдек, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Афғонистон, Покистон, Ҳиндистон каби 10 га яқин хорижий мамлакатларда фаолият олиб бораётган уста-ҳунармандлар иштирок этмоқда.

Ярмаркада каштачилик, кулолчилик, мисгарлик, ёғоч ўймакорлиги, гиламчилик, миллий матолар, миниатюра каби 20 дан ортиқ йўналишда ҳунармандчилик маҳсулотларининг кўргазма савдоси ташкил этилади.

Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Иқтисод, Сиёсат 17:16 · 11.03.2024
Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди